Вакцинация от гриппа в Краснодаре

Коронавируснинг оддий гриппдан асосий фарқи айтилди

2185
Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилиши учун тахминан бир йилча вақт талаб этилади. Ҳозирча эса ўз-ўзини изоляция қилиш орқали ҳимояланиш мумкин, деб ҳисоблайди америкалик олимлар

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Коронавирус COVID-19 гриппдан кескин фарқ қилади ва ўта хавфли, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.

Сент-Луис (АҚШ)даги Вашингтон университети эксперти Эбигейл Карлсоннинг тушунтиришича, одамларда вақт ўтиши билан гриппга қарши коллектив иммунитет шаклланган, шу боис, мавсумий эпидемиялар вақтида инсониятнинг каттагина қисми ушбу касаллик қурбонига айланмайди.

"Сизнинг иммун тизимингиз душман вирусни таниб қолиб, олдинги инфекциядан тажрибага эга бўлган ҳолда, антитаначаларни ишлаб чиқиши мумкин. Айрим одамларга прививка қилинади", - деди у.

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети мутахассиси Отто Янгга кўра, коронавирус инфекциясининг олдини олиш учун тайёр вакцина йўқ, демакки, популяция жиддий оқибатларсиз кечмайди. Олим вакцина яратилишига бир йилдан ортиқ вақт талаб этилиши мумкин, дея тахмин қилмоқда.

Экспертлар сўзларига кўра, икки касалликнинг ташхисида ҳам фарқ мавжуд. Гриппни шифокорлар синалган усуллар: масалан, бурун ёки оғиздан мазок олиш орқали аниқлайдилар.

Янг ва Карлсон фикрича, COVID-19ни эса ҳозирча фақатгина изоляция ва ижтимоий масофаланиш орқали енгиш мумкин.

2185
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1170)

РФдан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали қайтишни ҳозирча режалаштирманг - ТИВ

110
Ташқи ишлар вазирлиги расмий ахборотига кўра, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобил чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолмоқда

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1-октябридан очилиши ҳақида тарқатилаётган хабарларга ишонмасликка чақирмоқда.

"Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатоналари хабар беришича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Россия-Қозоғистон давлатлараро чегараси жорий йилнинг 1-октябридан очилиши ҳамда Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга қайтишлари мумкинлиги ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, йўловчи ташиш билан шуғулланадиган айрим шахслар шахсий автомобил воситаларида Ўзбекистонга қайтиш тўғрисида турли эълонлар тарқатмоқдалар. Ҳамюртларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўраймиз. Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобил чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолиши ҳақида маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Ҳозирда ватанга қайтишни истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда.

Шунингдек, ТИВ 29-сентябр ҳолатига кўра Самара вилоятининг "Кинел", Ростов вилоятининг "Первомайская" ва "Лихая" темир йўл станциялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаётгани ҳақида қўшимча маълумот тақдим этган.

"Коронавирус инфекцияси пандемияси тарқалаётган бир пайтда фуқароларнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширади. Бундай ҳолат айниқса қариялар, беморлар, сурункали касаллиги бор фуқаролар учун ниҳоятда хавфлидир.

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан жойларда тўпланмаслик, барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда ўзлари ва яқинлари саломатлигини хавф остига қўймасликларини яна бир бор сўраймиз", - дейилади ТИВ мурожаатида.

110
Мавзу:
Миграция
Открытие узбекского шоу-рума Moel Bosh в Риге

Россияда "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмалари ташкил этилади

237
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистонда Россия маънавий маданияти кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Россиянинг бир нечта ҳудудларида "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар халқаро кўргазмалари ташкил этилади, деб хабар қилди "Юксалиш" телеграм канали.

Хусусан, 26 октябрь—1 ноябрь кунлари Самарада; 23—24 ноябрь кунлари Санкт-Петербургда; 1—2 декабрь кунлари Қозонда; 15—16 декабрь кунлари Москвада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистонда Россия маънавий маданияти кунлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Лойиҳадан ёш артистлар ва халқаро мусобақалар ғолиблари ижросида ўтказиладиган мумтоз мусиқа концертлари, рус маданияти ва маънавиятининг энг ёрқин ва бой мероси намуналарини акс эттирадиган кўргазмалар, Россия ва Ўзбекистоннинг маданий ва маънавий бирлигига бағишланган иккиёқлама анжуман, давра суҳбати, фотокўргазма ва хор жамоалари чиқишлари ўрин олган.

Россия маънавий маданияти кунлари тадбирларида иштирок этиш учун Тошкентга икки мамлакатнинг маданий алоқаларини ўрганишга жалб қилинган етакчи маданият, илм-фан арбоблари, жамғармалар ва ташкилотлар директорларидан иборат Россия делегациясини юбориш режалаштирилган.

Бундан ташқари, тадбирларда маданият вазирлари ва Россия регионларидаги муассасалар раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

237
Похороны человека, скончавшегося от COVID-19

ЖССТ коронавирусдан ўлим статистикасига шубҳа билдирди

1
COVID-19 қурбонлари сони бугунга келиб бир миллиондан ошиб кетган. Дунё бўйлаб 33,5 миллиондан зиёд киши коронавирус юқтириб олган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  (ЖССТ) соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райан коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг сони расмий маълумотлардан кўра, ҳойнаҳой, камроқ эканини маълум қилди.

“Сизни тинчлантириш учун - мамлакатлардаги бахтсиз ҳодисалар ёки бошқа касалликларнинг COVID-19 га ёзиб қўйилиши даргумон. Эҳтимол, бу ҳисоб-китоблар мукаммал эмасдир. Бу рақамлар коронавирус билан боғлиқ барча ҳолатларини (COVID дан ўлим – таҳр.) ўз ичига олмайди деб тахмин қилиш мумкин”, – деди Райан онлайн брифингда. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.

ЖССТ 11 март куни янги коронавирус тарқалишини пандемия деб эълон қилди.

COVID-19 қурбонлари сони бугунга келиб бир миллиондан ошиб кетган. Дунё бўйлаб 33,5 миллиондан зиёд киши коронавирус юқтириб олган.

Worldometers маълумотларига кўра, энг кўп ўлим АҚШ (209 минг), Бразилия (142 минг) ва Ҳиндистонда (96 минг) қайд этилган.

1