Лаборатория для тестирования на коронавирус

Коронавирусга қарши дорининг чиқарилиши санаси айтилди

1929
Дорининг яратилиши антитаначаларни сунъий йўл билан қўшиш орқали иммунитетга касалликка қарши курашишда ёрдам беришга асосланган

ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Дунёда коронавирусга қарши дори кузга келиб пайдо бўлиши айтилмоқда. Бу ҳақда "Известия" нашрига берган интервьюсида вирусолог, МФТИнинг геном инженерияси лабораторияси раҳбари Павел Волчков маълум қилган.

Олимнинг сўзларига кўра, гап Regeneron Pharmaceuticals олимлари томонидан ишлаб чиқилаётган препарат ҳақида бормоқда. Унинг яратилиши антитаначаларни сунъий йўл орқали қўшиш орқали иммунитетга касалликка қарши курашишда ёрдам беришга асосланган.

Айтилишича, дори воситаси кузга келиб ишлаб чиқарила бошлайди. Волчковнинг сўзларига кўра, айни вақтда коронавирусни самарали йўқ қила оладиган бирорта дори воситаси мавжуд эмас.

Бошқа вирусларга қарши ишлаб чиқарилган препаратлар SARS-CoV-2га қарши самарасиз эканлиги аниқланди, улар даволаш ўрнига кўпроқ "салбий таъсир" кўрсатар эди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 4,3 миллиондан ошган.

1929

COVID-19нинг иккинчи тўлқини қачон рўй беради - шифокор изоҳи

157
Касаллик кузда авж оладими ёки эртароқми, кўпроқ об-ҳаво шароитларига, ёзнинг салқин ёки иссиқ бўлишига ва биз одатдаги турмуш тарзимизга қанчалик тез қайтишимизга, чекловлар қанчалик эрта олиб ташланишига боғлиқ бўлади", - дея тушунтиради шифокор

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини келиши муддати ёзнинг қандай бўлишига боғлиқ ва шу билан бирга, ҳар қанақасига иккинчи тўлқиннинг интенсивлиги пастроқ бўлади, деди президент девони Марказий клиник шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Екатерина Трифонова.

Мутахассиснинг таъкидлашича, вируснинг янгилиги ва иммунитетга эга аҳолининг улуши жуда пастлиги сабабли, иккинчи тўлқиннинг деярли олдини олиб бўлмайди.

"Касаллик кузда авж оладими ёки эртароқми, кўпроқ об-ҳаво шароитларига, ёзнинг салқин ёки иссиқ бўлишига, биз одатдаги турмуш тарзимизга қанчалик тез қайтишимизга ва чекловлар қанчалик эрта олиб ташланишига боғлиқ бўлади", – дея тушунтиради Трифонова.

Шу билан бирга, шифокор баъзи россияликлар аллақачон COVID-19дан давониб чиққанлигига асосланиб, иккинчи тўлқиннинг интенсивлиги пастроқ бўлишини таъкидлади. Аввалроқ, президент матбуот котиби Дмитрий Песков коронавирус инфекциясининг янги авжи эҳтимоли ҳақида гапираётиб, у мутахассислар томонидан ҳисобланаётганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Песков, Россия соғлиқни сақлаш тизими ҳар қандай қийинчиликларга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади, коронавирусга қарши кураш учун замин яратилди.

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 6,2 миллиондан ортиқ одам касалликка чалинган, 379 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Россияда коронавирус 432 277 одамда аниқланган, улардан 195 957 нафари даволанди.

Аввалроқ Владимир Путин, мутахассислар Россияда коронавирус тарқалиши чўққиси ўтиб бўлган, деган фикрда эканликларини айтган эди. Мамлакат аста-секин чекловларни бекор қилина бошлади, аммо баъзи регионларда, шу жумладан Москвада, ўз-ўзини яккалаш режими узайтирилди. Шаҳар мэри Сергей Собянин SARS-CoV-2га қарши вакцина пайдо бўлгунга қадар, шаҳарда баъзи чеклов чоралари давом этиши мумкинлигини истисно қилмади.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 3843 кишини ташкил этди. Улардан 3014 нафари даволанди, 16 киши вафот этди.

157
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Работа приемной комиссии МФТИ

Тез кунда Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

126
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 10 кун муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини жорий этиш вазифаси юклатилган.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Тез кунда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-хизмати.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори муҳокама учун қўйилди.

Қарор билан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўн кун муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўн кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш имкониятини яратиши лозимлиги ҳам қайд этилган.

126

Мутахассислар: COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапириш ҳали эрта

32
Дунёнинг бир қатор мамлакатларида янги турдаги коронавирусга қарши юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik, Алексей Богдановский. РИА Новости томонидан ўтказилган сўровда АҚШ ва британиялик мутахассислар COVID-19 вакцинасини биринчи бўлиб ким олиши ҳақида гапиришга эрта дея таъкидлашди.

Дунёнинг бир қатор мамлакатларида юзга яқин вакцина ишлаб чиқилмоқда. Вакцинанинг ўзи яратилиши билан бир қаторда йирик фармацевтика компаниялари ўзларининг ёки бошқалар томонидан тайёрланаётган вакциналарни оммавий ишлаб чиқариш қувватларини ишлаб чиқмоқдалар. Бир қатор вакциналар одамларда синовдан ўтказилмоқда, баъзи ҳолатларда ишлаб чиқувчилар умидлантирувчи маълумотларни олдилар. Аммо, ҳозирда муайян вакцина ҳали бери йўқ ва қачон пайдо бўлиши ҳам номаълум. Бундан ташқари, вакцинани у ишлаб чиқилгандан кейин ва унгача биринчи бўлиб кимга эмланиши ва юз миллионлаб дозаларни ишлаб чиқариш қай тарзда йўлга қўйилиши аниқ эмас.

АҚШнинг Эмори университети биостатистика ва биоинформатика профессори Макс Лаунинг сўзларига кўра, вакцинани биринчи навбатда кимга берилиши устуворлиги масаласи энди муҳокама қилинади.

"Бу оддий саволлар эмас, улар қатор жабҳалар бўйича мулоҳазаларни ўз ичига олади. Масалан, ҳануз ёш болалар вирусни қанчалар кўп даражада юқтирадими ёки йўқми аниқ эмас", - деди Лау.

"Бундан ташқари, вакцинанинг самарадорлиги биз эмланган одамлар тўғрисида кўпроқ маълумот олмагунимизча маълум эмас. Масалан, кўп маълумотлар гриппга қарши вакциналар 100 фоиз ҳимоя бермаётганлигидан далолат беради ва COVID -19 вакциналари ишлаши қай аҳволдалигини кутиш ва назорат қилиш керак бўлади", - дея қўшимча қилди Лау.

Лондон Гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг Юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази директори Грэм Медлининг сўзларига кўра, эмлаш мавзусида саволлар жуда кўп ва улар ҳануз жавобсиз қолмоқда.

"Бу вакцинанинг хусусиятларига боғлиқ. Вакцинани битта дозада ёки бир неча дозада юбориш керакми? У MMR вакцинаси (қизамиқ, эпидемик паротит ва сувчечакка қарши уйғунлашган вакцина) каби умрбод иммунитетни таъминлайдими  ёки уни қоқшолга қарши вакцина каби доимий такрорий эмлаш керакми? Бу инфекцияни олдини оладими ёки фақат касалликними? Қанча дозада мавжуд бўлади? Бу саволларнинг барчаси вакцинани қанчалар самарали ишлатиш кераклигини аниқлайди", - деди Медли.

Юқумли касалликларни математик моделлаштириш билан шуғулланадиган Луизиана штатидаги Тулейн университети профессори Мак Хайман вакцинани тақсимлашда муросага келишга тўғри келган мисолларни келтирди.

2009 йилда, H1N1 чўчқа гриппи пандемияси бошланганида, Миллий соғлиқни сақлаш институти олимлари гуруҳлари эпидемия пайтида ишлаб чиқарилиши керак бўлган вакциналарни тақсимлаш бўйича маслаҳатлар беришган. "Тавсиялар шундан иборат эдики, вакцинани биринчи навбатда тиббиёт ходимлари олишлари керак эди, чунки бу гуруҳ вирус билан алоқа қилиш эҳтимоли анча катта эди", - деди Хайман.

"Кейинги гуруҳ учун биз юқумли касалликлик тарқалишини секинлаштириш мақсадида вирусни катта эҳтимоллик билан юқтириши мумкин бўлган одамлар, яъни мактаб ўқувчилари ва ўлим хавфи юқори бўлган ва қўшимча касалликлари бўлган кекса одамларни эмлаш ўртасида муросани топишга мажбур бўлдик", - деди у.

Шу билан бирга, Johnson and Johnson компанияси ушбу ҳафтада вакцинанинг биринчи партиясини 2021 йил бошида кутишини эълон қилди. Компаниянинг бош директори Пол Стоффелснинг айтишича, биринчи партия бутун дунё бўйлаб тиббиёт ходимларини эмлаш учун етарли бўлиши керак. Компания жаъми 1 миллиарддан ортиқ дозани ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, Американинг Moderna компаниясининг раҳбари Стефан Бансель компания вакцинани ишлаб чиқариш қувватини кенгайтираётганини ва 2020 йил охирига келиб ойига ўн миллионлаб дозани ишлаб чиқаришга тайёр бўлишини маълум қилди.

32