Гульнара Каримова

Ўзбекистон ҳукумати Франциядан Гулнора Каримовага тегишли 10 млн $лик активларни қайтарди

798
Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилган ва умумий тартибда ишлатилиши айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Гулнора Каримовага тегишли 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди", - дейилади хабарда.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.

Қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас.

"Шу боис, муқаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағлар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмайди", - дея таъкидланади хабарда.

Гулнора Каримова 2015 йилнинг августида товламачилик ва солиқларни тўлашдан бўйин товлагани учун судга тортилган эди, 2017 йилнинг 18 декабрида яна бир жиноий иш доирасида Г.Каримовага ўн йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Жорий йил 18 март куни суд ҳукми билан Г. Каримовага 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

798
Мавзу:
Гулнора Каримова иши (21)

COVID-19нинг иккинчи тўлқини қачон рўй беради - шифокор изоҳи

162
Касаллик кузда авж оладими ёки эртароқми, кўпроқ об-ҳаво шароитларига, ёзнинг салқин ёки иссиқ бўлишига ва биз одатдаги турмуш тарзимизга қанчалик тез қайтишимизга, чекловлар қанчалик эрта олиб ташланишига боғлиқ бўлади", - дея тушунтиради шифокор

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини келиши муддати ёзнинг қандай бўлишига боғлиқ ва шу билан бирга, ҳар қанақасига иккинчи тўлқиннинг интенсивлиги пастроқ бўлади, деди президент девони Марказий клиник шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Екатерина Трифонова.

Мутахассиснинг таъкидлашича, вируснинг янгилиги ва иммунитетга эга аҳолининг улуши жуда пастлиги сабабли, иккинчи тўлқиннинг деярли олдини олиб бўлмайди.

"Касаллик кузда авж оладими ёки эртароқми, кўпроқ об-ҳаво шароитларига, ёзнинг салқин ёки иссиқ бўлишига, биз одатдаги турмуш тарзимизга қанчалик тез қайтишимизга ва чекловлар қанчалик эрта олиб ташланишига боғлиқ бўлади", – дея тушунтиради Трифонова.

Шу билан бирга, шифокор баъзи россияликлар аллақачон COVID-19дан давониб чиққанлигига асосланиб, иккинчи тўлқиннинг интенсивлиги пастроқ бўлишини таъкидлади. Аввалроқ, президент матбуот котиби Дмитрий Песков коронавирус инфекциясининг янги авжи эҳтимоли ҳақида гапираётиб, у мутахассислар томонидан ҳисобланаётганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Песков, Россия соғлиқни сақлаш тизими ҳар қандай қийинчиликларга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади, коронавирусга қарши кураш учун замин яратилди.

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 6,2 миллиондан ортиқ одам касалликка чалинган, 379 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Россияда коронавирус 432 277 одамда аниқланган, улардан 195 957 нафари даволанди.

Аввалроқ Владимир Путин, мутахассислар Россияда коронавирус тарқалиши чўққиси ўтиб бўлган, деган фикрда эканликларини айтган эди. Мамлакат аста-секин чекловларни бекор қилина бошлади, аммо баъзи регионларда, шу жумладан Москвада, ўз-ўзини яккалаш режими узайтирилди. Шаҳар мэри Сергей Собянин SARS-CoV-2га қарши вакцина пайдо бўлгунга қадар, шаҳарда баъзи чеклов чоралари давом этиши мумкинлигини истисно қилмади.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 3843 кишини ташкил этди. Улардан 3014 нафари даволанди, 16 киши вафот этди.

162
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Работа приемной комиссии МФТИ

Тез кунда Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

130
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 10 кун муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини жорий этиш вазифаси юклатилган.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Тез кунда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-хизмати.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори муҳокама учун қўйилди.

Қарор билан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўн кун муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўн кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш имкониятини яратиши лозимлиги ҳам қайд этилган.

130
Многоцелевой истребитель МиГ-29

Сурия Россиянинг МиГ-29 қирувчиларининг иккинчи партиясини қабул қилди

0
Сурия армияси Россиядан МиГ-29 такомиллаштирилган қирувчиларининг иккинчи партиясини олди - Россиянинг Суриядаги элчихонаси.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Сурия армияси Россиядан МиГ-29 такомиллаштирилган қирувчиларининг иккинчи партиясини олди. Бу ҳақда РФ Дамашқдаги элчихонаси ўзининг Твиттер саҳифасида хабар берди.

Таъкидланишича, самолётлар икки мамлакат ҳарбий-техник ҳамкорлиги доирасида топширилган.

Дипломатлар маълумотларига кўра, суриялик учувчилар ушбу самолётларда парвозларни амалга оширишни бошлаб бўлди.

Суриядаги можаронинг бошланиши пайтига мамлакат қуролли кучлари таркибида етказиб берилиши 1980 йилларнинг бошларидан амалга оширилган ўнлаб МиГ-29 самолётлари бўлган, деб ёзади РИА Новости.

0