Лаборатория для тестирования на коронавирус

COVID-19нинг оғир шакли биринчи аломатлари ошкор қилинди

679
Шифокор ва телебошловчи Елена Малышеванинг сўзларига кўра, огоҳлантирувчи биринчи аломат - бу нафас қисилиши.

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Россиянинг "Первый" канали "Здоровье" кўрсатувида Москванинг бош рентгенологи Сергей Морозов COVID-19нинг оғир шакли аломатларини санаб ўтди, деб хабар беради РИА Новости.

"Биринчиси - ҳарорат 38,5 даражадан юқори, иккинчиси - йўтал, учинчиси - нафас қисилиши. Бу нафас олишнинг юқори частотаси - дақиқасига 20-30 та ҳаракат. Бунга қон кислород билан тўйинганлигининг пасайиши ҳам қўшилиши мумкин", - деди мутахассис.

Шифокор ва телебошловчи Елена Малышеванинг сўзларига кўра, огоҳлантирувчи биринчи аломат - бу нафас қисилиши.

"Нафас қисилиши - ҳаво етишмаслиги ҳисси. Бу касалхонага ётқизилиш керак бўлган энг жиддий аломат", - деди у.

Мутахассислар цианозга ҳам эътибор қаратдилар - тери ва шиллиқ қаватнинг кўкариши. Уларнинг сўзларига кўра, COVID-19нинг аломатлари лаблар ва тирноқлар кўкариши ҳам бўлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони 272 мингдан ошди, икки ярим мингдан ортиқ одам вафот этди, 63 мингга яқини даволанди.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 2691 кишини ташкил қилди, улардан 2158 нафари даволанди. 11 киши вафот этди.

679
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (889)

COVID-19нинг иккинчи тўлқини қачон рўй беради - шифокор изоҳи

189
Касаллик кузда авж оладими ёки эртароқми, кўпроқ об-ҳаво шароитларига, ёзнинг салқин ёки иссиқ бўлишига ва биз одатдаги турмуш тарзимизга қанчалик тез қайтишимизга, чекловлар қанчалик эрта олиб ташланишига боғлиқ бўлади", - дея тушунтиради шифокор

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Россияда коронавируснинг иккинчи тўлқини келиши муддати ёзнинг қандай бўлишига боғлиқ ва шу билан бирга, ҳар қанақасига иккинчи тўлқиннинг интенсивлиги пастроқ бўлади, деди президент девони Марказий клиник шифохонасининг юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Екатерина Трифонова.

Мутахассиснинг таъкидлашича, вируснинг янгилиги ва иммунитетга эга аҳолининг улуши жуда пастлиги сабабли, иккинчи тўлқиннинг деярли олдини олиб бўлмайди.

"Касаллик кузда авж оладими ёки эртароқми, кўпроқ об-ҳаво шароитларига, ёзнинг салқин ёки иссиқ бўлишига, биз одатдаги турмуш тарзимизга қанчалик тез қайтишимизга ва чекловлар қанчалик эрта олиб ташланишига боғлиқ бўлади", – дея тушунтиради Трифонова.

Шу билан бирга, шифокор баъзи россияликлар аллақачон COVID-19дан давониб чиққанлигига асосланиб, иккинчи тўлқиннинг интенсивлиги пастроқ бўлишини таъкидлади. Аввалроқ, президент матбуот котиби Дмитрий Песков коронавирус инфекциясининг янги авжи эҳтимоли ҳақида гапираётиб, у мутахассислар томонидан ҳисобланаётганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Песков, Россия соғлиқни сақлаш тизими ҳар қандай қийинчиликларга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади, коронавирусга қарши кураш учун замин яратилди.

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, 6,2 миллиондан ортиқ одам касалликка чалинган, 379 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Россияда коронавирус 432 277 одамда аниқланган, улардан 195 957 нафари даволанди.

Аввалроқ Владимир Путин, мутахассислар Россияда коронавирус тарқалиши чўққиси ўтиб бўлган, деган фикрда эканликларини айтган эди. Мамлакат аста-секин чекловларни бекор қилина бошлади, аммо баъзи регионларда, шу жумладан Москвада, ўз-ўзини яккалаш режими узайтирилди. Шаҳар мэри Сергей Собянин SARS-CoV-2га қарши вакцина пайдо бўлгунга қадар, шаҳарда баъзи чеклов чоралари давом этиши мумкинлигини истисно қилмади.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 3843 кишини ташкил этди. Улардан 3014 нафари даволанди, 16 киши вафот этди.

189
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (889)
Работа приемной комиссии МФТИ

Тез кунда Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади

159
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 10 кун муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини жорий этиш вазифаси юклатилган.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Тез кунда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш бошланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот-хизмати.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори муҳокама учун қўйилди.

Қарор билан олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш назарда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўн кун муддатда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўн кун муддатда ўзининг расмий веб-сайтида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш имкониятини яратиши лозимлиги ҳам қайд этилган.

159
Студенты готовятся к экзамену

Касбий имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади

6
Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилади. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифингда маълум қилди.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар карантин, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этилган ҳолда:

  • тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун 11 июльдан 20 июлгача;
  • алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.

Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин

Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари соддалаштирилган тарзда тузилади. Бунда:

  • бир абитуриентга имтиҳонда бир соатдан ортиқ вақт сарфламаслик;
  • абитуриентнинг олий таълим муассасасига бир марта келиб кетишини таъминлаш инобатга олинади.
6