Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3 мингдан ошди

478
(Янгиланган 10:38 22.05.2020)
Яна 28 ҳолатда касаллик аҳоли орасидан аниқланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сал олдин заруратсиз кўчага чиқмаслик ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга чақирган эди

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 нафарга етди.

"Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди", - деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг 13 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда Ўзбекистонда 586 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, бир сутка ичида дунё бўйича COVID-19га чалинган беморлар сони 103 мингга ошиб, 4,9 миллион нафарга яқинлашган. Сутка давомида 4,4 мингдан зиёд инсон вафот этган.

478
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (864)

Ўзбекистонга Эрондан илиқ ҳаво оқими кириб келади

788
Дам олиш кунларида республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди.

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Дам олиш кунларида Ўзбекистон шимолий ва жанубий ҳудудларига Эрондан  қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади, деб хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати.

Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни 28-31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни 33-35 даражани ташкил этади.

23-24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15-18 даража, кундузи 35-37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38-40 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4-6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.

Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17-22 гача кучаяди.

788

Ўзбекистон фуқароларини хориждан қайтариш учун 17та рейс ташкил қилинади

567
(Янгиланган 18:59 23.05.2020)
Давлат раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейслариинг жадвали тасдиқланди. 

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Транспорт вазирлиги 25 майдан 7 июнга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича чартер рейслар рўйхатини эълон қилди.

"Давлат раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун навбатдаги чартер рейслариинг жадвали тасдиқланди.  Унга кўра жорий йилнинг 25 майидан 7 июнь кунлари давомида 17 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади", - дейилади вазирлик хабарида. 

25-31 май кунларига белгиланган рейслар жадвали:

25 май. Тошкент - Екатеринбург - Тошкент 

26 май. Тошкент - Москва – Тошкент

27 май. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

28 май. Тошкент - Ростов-Дон – Тошкент

28 май. Тошкент - Истанбул – Тошкент

29 май.  Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

29 май. Тошкент - Москва – Тошкент

30 май. Тошкент - Москва – Тошкент

1 – 7 июнь  кунларига белгиланган рейслар жадвали:

1 июнь. Тошкент - Истанбул – Тошкент

2 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент

3 июнь. Тошкент - Шаржа - Тошкент 

3 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент

4 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент

5 июнь. Тошкент - Москва – Тошкент

6 июнь. Тошкент – Қоҳира – Тошкент

6 июнь. Тошкент - Новосибирск – Тошкент

7 июнь. Тошкент - Санкт-Петербург – Тошкент.

567

АҚШ яна бир муҳим шартномадан чиқмоқда - бу дунёга қандай хавф солади

0
(Янгиланган 20:20 25.05.2020)
АҚШ 1987 йилда имзоланган очиқ осмон шартномасидан чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда президент Дональд Трамп эълон қилди.

Москвада Вашингтон бу айбловларни рад этди ва Россия томони ўз навбатида шартномадан чиқиб кетиш ниятида эмаслигини билдирди.

Видеомизда Дональд Трамп халқаро хавфсизлик соҳасидаги яна бир муҳим келишувни қандай қилиб ўлдиргани ҳақида маълумот берамиз.

0