Календарь

Ўзбекистонда 1 июндан нималар ўзгаради?

606
(Янгиланган 13:45 26.05.2020)
Июнь ойидан бошлаб айрим тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан вақтинча озод қилинади. Ўзгаришлар тўлиқ рўйхати билан материалимизда танишинг

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Адлия вазирлиги телеграм каналида 1 июндан Ўзбекистонда бўладиган ўзгаришлар ўнталиги келтирилди.
Демак, 1-индан:

* Айрим тадбиркорлар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан вақтинча озод қилинади

2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача қуйидагилар мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади: кичик тадбиркорлик субъектлари; бозорлар ва савдо комплекслари; кинотеатрлар; умумий овқатланиш жойлари; жамоат транспорти корхоналари; спорт-соғломлаштириш муассасалари; йўловчи ташиш, маиший хизмат кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

* Нафақа олувчилар сони оширилади

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади.

* Фитобарлар ташкил этилади

Тиббиёт муассасалари, шу жумладан оилавий поликлиникалар ва қишлоқ (овул) врачлик пунктларида, шунингдек босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади.

* Қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади

Импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.

Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.

Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.

* Маҳаллий экспорт қилувчилар транспорт харажатларининг бир қисми давлат томонидан қопланади

Маҳаллий экспорт қилувчиларга юкларни автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш, шунингдек, тадбиркорларнинг инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисми учун компенсация тўлаш механизмлари жорий этилади.

* Ваколатли органлар тадбиркорларга лицензия олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам берадилар

Тадбиркорларга лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни беришда кадрларнинг профессионал малакаси, тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга, бино ва иншоотларнинг — санитария-эпидемиологик талабларга ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.

Бунда, ваколатли давлат органлари тадбиркорларга малакали кадрларни излаш, ҳужжатлар ва дастурларни қайта ишлаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беришлари лозим, талабгорнинг таклиф этилган ёрдамни рад қилиш ҳоллари бундан мустасно.

* Металл прокатининг ҳар бир тўпига сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади

Сотилаётган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган металл прокатининг ҳар бир тўпига ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши керак. Сифат тўғрисидаги ҳужжат техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан синовларнинг ижобий натижалари асосида расмийлаштирилади. Бунда, ишлаб чиқарувчиларда тегишли ишлаб чиқариш лабораторияси бўлмаса, металл прокатини бошқа синов лабораторияларида синовдан ўтказишга йўл қўйилади.

* “Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорининг фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини назорат тартибида отиш қисми кучга киради.

* Юридик шахслар биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказилади

Қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади:

товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;
маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни инобатга олган ҳолда, юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;
биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини ҳар 3 йилда мунтазам аниқлаш.

* Ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар ажратилади

Фермер хўжаликлари, ғаллачилик кластерлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача ғалла ялпи ҳосили умумий қийматининг 40 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 10 фоиз, 50 фоизигача бўлган миқдорда молиялаштирилганда йиллик 12 фоиз ставкадан (шундан банк маржаси 2 фоиз) ошмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, фақат донни қайта ишловчи корхоналар ҳамда донни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ғаллачилик кластерлари томонидан республикада етиштирилган ғаллани харид қилиш учун тижорат банклари томонидан 12 ой муддатгача 50 миллиард сўмгача миқдорда тижорат кредитлари ажратилади.

606
Глава Агентства информации и массовых коммуникаций Комил Алламжонов

Комил Алламжонов COVID-19 билан беморланганини маълум қилди

526
(Янгиланган 15:16 11.07.2020)
Алламжонов коронавирус аломатларини сезган инсонларга зинҳор тушкунликка тушмасликни маслаҳат берган. Энг муҳими, ташхис тўғри қўйилмасдан турли дори воситаларини ичиш мумкин эмаслиги, бу организмга ўз салбий таъсирини кўрсатишини эслатиб ўтган

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов янги турдаги коронавирус - COVID-19 билан беморланганини маълум қилди. Алламжонов бу ҳақда ўзининг телеграмм саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида сўзлаган.

Унинг айтишича, бундан бир неча кунлар олдин унда ҳарорат кўтарилиши ва ҳолсизлик сезилган, баданида, мушакларида турли оғриқлар пайдо бўлган. Тест топшириб кўрганида, унда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Шундан сўнг у ўз уйида, яқинларидан изоляцияда бўлган ҳолда ушбу касалликни бошдан кечирган.

Алламжоновнинг айтишича, у ҳозирда соғайган ва оила-аъзолари билан мулоқотга киришган.

Комил Алламжонов ушбу касаллик белгиларини ўзида сезган инсонларга зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат берган.

"Ўз ҳолингизча бирон бир муолажаларни қилишдан тийилинг, чунки коронавирусга (қарши) деб кўплаб дориларни тавсия қилишаяпти интернетда, коронавирусга (қарши) деб турли протоколларни эълон қилишаяпти, мен бу нарсаларни қилмасликка чақирган бўлардим. Чунки саломатлигингизга зиён етказиб қўйишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, муҳими тушкунликка тушманг, чунки бу касалликнинг давоси бор", - дея якунлаган мурожаатини Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 июль ҳолатига кўра, 179 тага кўпайди ва 12206 нафарни ташкил этмоқда.

526
Телеканал Russia Today. Архивное фото

"Чегара билмас репортёрлар" RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятни қоралади

275
(Янгиланган 14:35 11.07.2020)
RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселёвга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. "Чегара билмас репортёрлар" Латвия ва Литвадаги RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятдан ташвишдалигини билдирдилар.

Халқаро ташкилот бу икки мамлакатга ЕИ санкциялари қандай ишлаши ҳақида тушунча беришга қарор қилди, деб ёзади Sputnik Ближнее зарубежье.

RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

"Мустақил ва ишончли янгиликлар репортажларини ҳимоялаш ва олдинга суриш қонуний бўлсада, RSF ушбу таъқиқларни ЕИ санкциявий сиёсатини суиистеъмол қилиш сифатида баҳолайди. ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмас", - дейилади RSF баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Латвия ва Литва RTга ўз давлатида таъқиқ қўйди. Ўтган йил якунида Sputnik Эстония ходимлари республика ҳукумати томонидан бўлган жиноий таъқиб хатари туфайли редакция билан меҳнат муносабатларини тўхтатишга мажбур бўлган эдилар.

275

Рекорд ортидан рекорд: тун давомида 281 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

15
(Янгиланган 10:08 14.07.2020)
Янги касалланганларнинг 200 дан зиёди Тошкент шаҳрида аниқланди. Шундан 151 нафари аҳоли орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистонла ўтган тун давомида 281 кишида коронавирус тасдиқланди.

“2020 йил 14 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 13872 (+281) нафарни ташкил этмоқда”, - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Янги касалланганларнинг 201 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 50 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 151 нафари аҳоли орасида), 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 15 нафар Наманган вилоятида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафар Жиззах вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Ҳозирга қадар 8030 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 5778 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 53 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. Қурбонлар сони 64 нафарга етган.

15
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус