На улице после схода селевого потока

Ўзбекистонда сел хавфи эълон қилинди

910
(Янгиланган 11:45 29.05.2020)
Нохуш ҳолатлар юзага келганда, фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "1050" қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

"2020-йилнинг 29-31- май кунлари республикамизниг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд", - дейилади хабарда.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг “1050” рақам”ига мурожаат қилиш сўралган.

29 май куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик бўлмайди.

Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида кечга бориб вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлади.

Жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с кучаяди. Ҳаво ҳарорати 34-39°, чўл зоналарида 40-42°.

Тошкентда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди.

910
Глава Агентства информации и массовых коммуникаций Комил Алламжонов

Комил Алламжонов COVID-19 билан беморланганини маълум қилди

526
(Янгиланган 15:16 11.07.2020)
Алламжонов коронавирус аломатларини сезган инсонларга зинҳор тушкунликка тушмасликни маслаҳат берган. Энг муҳими, ташхис тўғри қўйилмасдан турли дори воситаларини ичиш мумкин эмаслиги, бу организмга ўз салбий таъсирини кўрсатишини эслатиб ўтган

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов янги турдаги коронавирус - COVID-19 билан беморланганини маълум қилди. Алламжонов бу ҳақда ўзининг телеграмм саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида сўзлаган.

Унинг айтишича, бундан бир неча кунлар олдин унда ҳарорат кўтарилиши ва ҳолсизлик сезилган, баданида, мушакларида турли оғриқлар пайдо бўлган. Тест топшириб кўрганида, унда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Шундан сўнг у ўз уйида, яқинларидан изоляцияда бўлган ҳолда ушбу касалликни бошдан кечирган.

Алламжоновнинг айтишича, у ҳозирда соғайган ва оила-аъзолари билан мулоқотга киришган.

Комил Алламжонов ушбу касаллик белгиларини ўзида сезган инсонларга зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат берган.

"Ўз ҳолингизча бирон бир муолажаларни қилишдан тийилинг, чунки коронавирусга (қарши) деб кўплаб дориларни тавсия қилишаяпти интернетда, коронавирусга (қарши) деб турли протоколларни эълон қилишаяпти, мен бу нарсаларни қилмасликка чақирган бўлардим. Чунки саломатлигингизга зиён етказиб қўйишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, муҳими тушкунликка тушманг, чунки бу касалликнинг давоси бор", - дея якунлаган мурожаатини Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 июль ҳолатига кўра, 179 тага кўпайди ва 12206 нафарни ташкил этмоқда.

526
Телеканал Russia Today. Архивное фото

"Чегара билмас репортёрлар" RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятни қоралади

275
(Янгиланган 14:35 11.07.2020)
RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселёвга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. "Чегара билмас репортёрлар" Латвия ва Литвадаги RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятдан ташвишдалигини билдирдилар.

Халқаро ташкилот бу икки мамлакатга ЕИ санкциялари қандай ишлаши ҳақида тушунча беришга қарор қилди, деб ёзади Sputnik Ближнее зарубежье.

RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

"Мустақил ва ишончли янгиликлар репортажларини ҳимоялаш ва олдинга суриш қонуний бўлсада, RSF ушбу таъқиқларни ЕИ санкциявий сиёсатини суиистеъмол қилиш сифатида баҳолайди. ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмас", - дейилади RSF баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Латвия ва Литва RTга ўз давлатида таъқиқ қўйди. Ўтган йил якунида Sputnik Эстония ходимлари республика ҳукумати томонидан бўлган жиноий таъқиб хатари туфайли редакция билан меҳнат муносабатларини тўхтатишга мажбур бўлган эдилар.

275
Денежные купюры: доллары США

Ўзбекистон эпидемиология хизматини модернизация қилиш учун 200 млн $ қарз олади

0
Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 200 миллион доллар ажратади.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 200 миллион доллар кредит олади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

13 июль куни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков видеоконференцалоқа орқали Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Масацугу Асакава билан музокаралар ўтказди.

“ОТБ Президенти Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун 100 млн доллар миқдорида янги кредитни маъқуллаш бўйича тайёргарлик ишлари якунланаётганигини маълум қилди”, - дейилган хабарда.

Кредит жорий йилнинг август ойи бошида маъқулланиши кутилмоқда.

Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун биргаликда молиялаштириш асосида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 100 млн долларлик маблағлари жалб этилиши маълум қилинди.

0