Дорожный знак с надписью Карантин

Самарқанд вилоятидаги "Яшил", "Сариқ" ҳамда "Қизил" ҳудудлар: тўлиқ рўйхат

945
Сал олдин амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. 30 май ҳолатига кўра Самарқанд Вилоятидаги "Яшил", "Сариқ" ҳамда "Қизил" ҳудудлар рўйхати эълон қилинди.

Саккизат ҳудуд "яшил", яъни хавфсиз ҳисобланади. Булар: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нарпай, Қўшработ, Нуробод, Булунғур, Пахтачи ва Жомбой (ўрта хавфли) туманларидир.

Хавф юқори бўлиб турган ҳудудлар рўйхатига эса: Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Оқдарё тумани, Иштихон, Пайариқ, Тайлоқ, Ургут, Пастдарғом туманлари кирган.

Сал олдин амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

945
Глава Агентства информации и массовых коммуникаций Комил Алламжонов

Комил Алламжонов COVID-19 билан беморланганини маълум қилди

528
(Янгиланган 15:16 11.07.2020)
Алламжонов коронавирус аломатларини сезган инсонларга зинҳор тушкунликка тушмасликни маслаҳат берган. Энг муҳими, ташхис тўғри қўйилмасдан турли дори воситаларини ичиш мумкин эмаслиги, бу организмга ўз салбий таъсирини кўрсатишини эслатиб ўтган

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов янги турдаги коронавирус - COVID-19 билан беморланганини маълум қилди. Алламжонов бу ҳақда ўзининг телеграмм саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида сўзлаган.

Унинг айтишича, бундан бир неча кунлар олдин унда ҳарорат кўтарилиши ва ҳолсизлик сезилган, баданида, мушакларида турли оғриқлар пайдо бўлган. Тест топшириб кўрганида, унда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Шундан сўнг у ўз уйида, яқинларидан изоляцияда бўлган ҳолда ушбу касалликни бошдан кечирган.

Алламжоновнинг айтишича, у ҳозирда соғайган ва оила-аъзолари билан мулоқотга киришган.

Комил Алламжонов ушбу касаллик белгиларини ўзида сезган инсонларга зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат берган.

"Ўз ҳолингизча бирон бир муолажаларни қилишдан тийилинг, чунки коронавирусга (қарши) деб кўплаб дориларни тавсия қилишаяпти интернетда, коронавирусга (қарши) деб турли протоколларни эълон қилишаяпти, мен бу нарсаларни қилмасликка чақирган бўлардим. Чунки саломатлигингизга зиён етказиб қўйишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, муҳими тушкунликка тушманг, чунки бу касалликнинг давоси бор", - дея якунлаган мурожаатини Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 июль ҳолатига кўра, 179 тага кўпайди ва 12206 нафарни ташкил этмоқда.

528
Телеканал Russia Today. Архивное фото

"Чегара билмас репортёрлар" RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятни қоралади

275
(Янгиланган 14:35 11.07.2020)
RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселёвга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. "Чегара билмас репортёрлар" Латвия ва Литвадаги RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятдан ташвишдалигини билдирдилар.

Халқаро ташкилот бу икки мамлакатга ЕИ санкциялари қандай ишлаши ҳақида тушунча беришга қарор қилди, деб ёзади Sputnik Ближнее зарубежье.

RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

"Мустақил ва ишончли янгиликлар репортажларини ҳимоялаш ва олдинга суриш қонуний бўлсада, RSF ушбу таъқиқларни ЕИ санкциявий сиёсатини суиистеъмол қилиш сифатида баҳолайди. ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмас", - дейилади RSF баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Латвия ва Литва RTга ўз давлатида таъқиқ қўйди. Ўтган йил якунида Sputnik Эстония ходимлари республика ҳукумати томонидан бўлган жиноий таъқиб хатари туфайли редакция билан меҳнат муносабатларини тўхтатишга мажбур бўлган эдилар.

275
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс

Ҳинд компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқармоқчи

34
(Янгиланган 11:57 14.07.2020)
Ҳиндистоннинг “UNO Minda” компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг “UNO Minda” компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси “UNO Minda” компанияси раиси ва бошқарувчи директори Нирмал Минда билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

“Музокаралар чоғида Нирмал Минда Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда автомобиль дискалари ва ёритиш жиҳозларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш, келажакда эса бошқа эҳтиёт қисмларни (клаксон ва динамик) ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истагини билдирди”, - дейилган хабарда.

“UNO Minda” 1958 йилда ташкил этилган бўлиб, автомобиллар, икки ва уч ғилдиракли транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Компания Ҳиндистон, Индонезия, Вьетнам, Испания, Марокаш, Мексика ва Колумбияда 62 та ишлаб чиқариш объектларига эга. Бош офиси Харьяна штатининг Манесар шаҳрида  жойлашган.

Компания Манесар ва Сонепат (Харьяна), шунингдек, Пуна (Махараштра) шаҳарларида муҳандислик, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларига эга. Компаниянинг йиллик савдо айланмаси 1,1 миллиард AҚШ долларидан зиёд.

34