Въезд в поселок Сардоба, пострадавший от наводнения

"Сардоба иши" бўйича тергов муддати 5 ойга узайтирилди - Бош прокуратура

137
(Янгиланган 08:59 28.07.2020)
Дастлабки терговни ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳамда жиноят ишининг мураккаблиги ва катта ҳажмдалигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди.

ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. "Сардоба иши" бўйича тергов муддати 5 ойга узайтирилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот-хизмати.

Аввал хабар берилганидек, жорий йил 1-май куни юз берган "Сардоба" сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича Жиноят кодексининг 207 ва 258-моддаларида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аниқланишича, сув омбори 2010-2017 йилларда қурилган бўлиб, лойиҳага буюртмачи сифатида "Сирдарё сув қурилиш инвест" ДУК (Сув хўжалиги вазирлиги), бош лойиҳачи - "UzGip" МЧЖ, бош пудратчи – "Ўзтемирйўлқурилишмонтаж" УК ("Ўзбекистон темир йўллари" АЖ) танланган. Сув омбори қурилишига давлат бюджетидан 1,2 трлн.сўм сарфланган.

Сув омборидан фойдаланиш "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли "Сардоба сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси" томонидан амалга оширилган.

Дастлабки терговнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги асосий тахминлар текширилди. Лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш жараёнида меъёрларга риоя қилмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар, табиий офат.

Мазкур 4 та тахмин тегишли экспертиза муассасаси экспертларидан ва гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш, қурилиш экспертизаси, тупроқ ва сувнинг хоссалари ва бошқа бир қатор масалага дахлдор соҳаларга мансуб 30 нафар мутахассисдан иборат Комиссия ёрдамида текширилди.

Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:

1. Лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари тегишли экспертизадан ўтиб, тасдиқланганидан кейин ишчи-лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш вақтида конструкцияга (қияликларнинг баландликка нисбати, ҳимоя ва фильтирловчи қопламаларнинг характеристикаларига) лойиҳачи томонидан ўзбошимчалик билан, асослантирилмаган ҳолда, тўғоннинг ишончлилиги ва турғунлигини таъминламайдиган даражага олиб келган ўзгартиришлар киритилган.

2. Қурилишдаги хато ва камчиликлар.

Тўғоннинг танасини ташкил қилган тупроқнинг зичлиги лойиҳавий талабдагидан паст ва тупроқ ёт жисмлардан тозаланмаганлиги оқибатида улар чириб, бўшлиқлар ҳосил қилган, ҳимоя қатламига ётқизилган харсанг тошларнинг диаметри лойиҳадаги ўлчамлардан бир неча бор катта бўлган ҳолда, харсанг тош қопламаси лойиҳа ҳужжатида белгиланган қалинликдан кам, тошлар нотекис, сифатсиз жойлаштирилган ва катта диаметрли тошлар ўртасидаги бўшлиқлар майда тошлар билан тўлдирилмаган.

3. Эксплуатациядаги хато ва камчиликлар.

Эксплуатация жараёни билан боғлиқ жиддий моддий ва номоддий камчиликларга йўл қўйилган. Жумладан, тўғонга хизмат кўрсатувчи “Сардоба сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси”нинг бевосита тўғонга хизмат кўрсатувчи таркиби зарурий моддий-техник воситалар билан таъминланмаган. Боз устига, ўтказилган малака аттестацияси эксплуатацияга жалб этилган ходимларнинг 56% зарурий билимга (ихтисос), 82% малака ва тажрибага эга эмаслигини ва бунинг оқибатида тўғонга сифатли хизмат кўрсатишга, ўпирилиши каби фавқулодда ходисаларга олиб келувчи омилларни ўз вақтида аниқлашга қодир эмаслигини кўрсатди.

Юқорида аниқланган ҳолатларни инобатга олган ҳолда, экспертиза сув омборини лойиҳалаш, қуриш ҳамда эксплуатация қилиш жараёнидаги қайд этилган хато ва камчиликлар, сув омбори қурилиши 2-босқичи давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган бўлсада, тўла ҳажмда сув тўпланганлиги якка тартибда ёки уларнинг мажмуи тўғон ўпирилишига сабаб бўлганлиги ҳақида хулосага келган.

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғон қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахс, жумладан буюртмачи "Сирдарё сув қурилиш инвест" ДУК, лойиҳачи "UzGip" МЧЖ, бош пудратчи – "Ўзтемирйўлқурилишмонтаж" УК, пудратчи ташкилот "Резаксой сув қурилиш" УК, "Тўпаланг Шеробод" ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан айбланувчи тариқасида жиноий ишга жалб қилиниб, камоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида қурилишга сарфланган бюджет маблағларининг асослилигини текшириш мақсадида ҳужжатли тафтиш ва бажарилган ишлар ҳажмларининг назорат ўлчови тайинланиб, Ўзбекистон Ҳисоб палатаси мутахассислари раҳбарлигида мутасадди идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари олиб борилмоқда.

Тергов органи томонидан жиноятнинг сабаблари, унга имкон берган шарт-шароитларни, айбдор шахслар доирасини аниқлаш билан бирга, етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора – тадбирлар амалга оширилмоқда.

Дастлабки терговни ҳар томонлама ва тўлиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида ҳамда жиноят ишининг мураккаблиги ва катта ҳажмдалигини инобатга олиб, дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилган.

137
Мавзу:
“Сардоба” тўғони ёрилиши (64)
Коронавирус

Коронавирусни юқтириб олишнинг ўта хавфли йўли айтилди

600
Коронавирусни предметларни ушлаб юқтириб олиш эҳтимоли жуда паст, аммо инфекцияланган бемор билан яқиндан ва узоқ мулоқотда бўлиш ҳақиқий хавф туғдиради

COVID-19ни юқтириб олишнинг деярли ягона усули - инфекцияланган билан узоқ ва яқиндан мулоқотдир. Германиянинг Бонн университети ОИВ соҳасида вирусология ва тадқиқотлар институти  тадқиқотчилари шундай хулосага келдилар.

Кенг кўламли тадқиқотлар бир неча ҳафта давомида 1,4 минг касалланганлар аниқланган ва 46 киши вафот этган Хайнсберг шаҳрида ўтказилган. Олимларнинг таъкидлашларига кўра, улар турли сатҳларда жонли вирусларни топа олмаганлар.

"Биз эшик тутгичлари, телефонлар ёки ҳожатхоналардан намуналар олдик, аммо улар асосида лабораторияда вирусни ўстира олмадик", - деб хулоса қилган институт раҳбари Хендрик Штреек матбуот-анжумани давомида, унинг сўзларидан RTL Today портали иқтибос келтирган.

Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, предметлар билан контактдан кейин касалланиш эҳтимоли жуда паст, аммо шу билан бирга, касалланган одамлар билан яқиндан ва узоқ мулоқот ҳақиқий таҳдиддир.

"Сиз дўконларни айланганингизда бу касалликни юқтириб олиш эҳтимоли у қадар катта бўлмайди. Вируснинг жиддий тарқалиши одамлар узоқ вақт давомида бир-бирларига яқин бўлганликлари натижаси бўлган", - дея таъкидлайди институт раҳбари.

600
Высоковольтные линии

Туркманистондан Ўзбекистонга келаётган электр тармоғида фавқулодда ўчиш юз берди

190
Таъкидланишича, ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Бугун, 21 октябрь куни тонгда Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли "Сердар-Мари ГРЭС" деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу ҳаво тармоғи орқали Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси импорти етказиб берилаётган эди. Ҳаво тармоғида содир бўлган носозлик туфайли, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши оқибатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.

Тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда. "Ўзбекистон МЭТ" юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Ўзбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Иссиқлик электр станциялари" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятлари таркибидаги буғ-газ қурилмалари ҳамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни режага мувофиқ давом этмоқда ва бу мамлакатимиздаги кунлик истеъмолнинг асосий қисмини (тахминан 94–97 фоизини) қоплайди.

Туркманистондан электр энергияси импорт амалиёти қўшни давлат энергетиклари томонидан тез орада бартараф этилади, дейилган хабарда.

190
Лаборанты обрабатывают флаконы для новой вакцины от коронавируса AstraZeneca

AstraZeneca вакцинаси синовларида қатнашган кўнгилли вафот этди

91
Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. Бразилия соғлиқни назорат қилиш бўйича миллий агентлиги - Anvisa - Британия AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университетининг коронавирусга қарши вакцинаси синовларида иштирок этган Бразилия фуқароси вафот этганлиги ҳақида хабар берди.

Назорат органи баёноти G1 порталида эълон қилинган.

Ҳужжатда "этик мулоҳазалар ва махфийлилик сабаблари туфайли" ўлим сабаблари очиқланмаган, шунингдек, кўнгилли плацебо ёки фаол препарат олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилмаган.

AstraZeneca G1га вакцинани синовдан ўтказган кўнгилли ўлими бўйича расмий позицияга эга эмаслиги ва ушбу маълумотга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Anvisa маълумотига кўра, вакциналар синови хавфсизлигини баҳолаш бўйича халқаро қўмита ушбу ҳодиса бўйича ўтказилган тергов ишларидан айрим маълумотларни тақдим этган ва синовларни давом эттириш таклифини илгари сурган.

Бразилия ОАВлари "халқаро суриштирув билан боғлиқ манбаларга таяниб" хабар беришларича, COVID-19 асоратларидан вафот этган кўнгилли плацебо олган.

Ушбу ҳолатга Оксфордда изоҳ беришди. Хусусан, университет расмий вакили вакцина хавфсизлигини, унинг синовлари давом эттирилишини маълум қилган.

"Ушбу масала Бразилияда синчковлик билан ўрганилгач, клиник синовлар хавфсизлиги борасида ташвиш юзага келмади. Бразилия регулятори хулосаларига қўшимча равишда ўтказилган мустақил суриштирув ишлари синовларни давом эттиришни тавсия этди", - дейилади баёнотда.

91