Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 24 мингдан ошди

448
(Янгиланган 09:27 01.08.2020)
Куни кеча мамлакатда антирекорд қайд этилди: 738 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар қайд этилиб, шулардан 627 нафари фуқаролар орасида аниқланган

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони сутка давомида 738 нафарга ошди ва 24 009 нафарга етди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Қайд этилган 738 нафар беморларнинг 111 нафари карантин марказидаги фуқаролардир. 627 ҳолатда касаллик аҳоли орасида аниқланган. Шунингдек, 31 июль куни Тошкент шаҳрида 5 бемор вафот этди ва қурбонлар сони жами 141 нафарга етган.

Беморлардан 14 464 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 404 бемордан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сўнгги сутка давомида нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда рекорд даражада касалланиш (292 527 ҳолат) қайд этилган. COVID-19га чалинган умумий ҳолат 17,1 миллиондан ошиб кетган, деб хабар бермоқда Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Ташкилот хабарига кўра, сутка давомида COVID-19дан вафот этган беморлар сони 6812 нафарни ташкил этган.

Пандемия бошланганидан буён дунё бўйича 17 106 007 та беморланиш ҳолатлари қайд этилган, вафот этганлар сони 668 910 нафарга етган.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари Шимолий ва Жанубий Америкада (9 152 173 ҳолат) ва Европада (3 333 300) қайд этилган.

Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилган эди.

448
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1085)
Самолет Airbus-320. Архивное фото

Хитой 50та давлат билан авиа-парвозларни тиклади

117
(Янгиланган 10:05 13.08.2020)
Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Хитой дунёнинг 50та давлати билан коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилган авиа-парвозларни қайта тиклади, деб хабар берди РИА Новости ХХР ҳукумати тарқатган маълумот асосида.

Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага (яшил, сариқ, қизил) ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатлардан амалга ошириладиган "яшил рейс"ларга – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония киритилган. Охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган ва Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмаслиги белгиланган.

 

 

117
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1085)
Самолет Airbus A320 компании Uzbekistan Airways

Ўзбекистон тоифаларга ажратилган авиа-рейслар рўйхатини тасдиқлади

443
(Янгиланган 23:51 12.08.2020)
Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

Мазкур қарорга асосан:

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган - яшил рейслар орқали (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган - сариқ рейслар орқали — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистонга кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

- коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган - қизил рейслар орқали (эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди.

Мазкур рўйхатга асосан:

- яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

- сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

- қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

443
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1085)
Наручники на двери клетки

Журналист Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда ҳибсга олинди

3
Журналист Бобомурод Абдуллаев Бишкекда Ўзбекистон сўровига асосан қўлга олинди. Ҳозирда унинг экстрадицияси масаласи ҳал қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси, журналист Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонда ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг сўровига асосан, 22.01.1993 йилдаги “Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида”ги Минск Конвенциясига мувофиқ, Б.Абдуллаев Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирги кунда унинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши масаласи ҳал қилинмоқда.

2018 йилда Тошкент шаҳар суди “Усмон Ҳақназар” тахаллуси остида мақолалар чоп этиб келган журналист Бобомурод Абдуллаевни Ўзбекистон конституциявий тузумига тажовуз қилганлик учун уч йил ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилган ва суд залида озод қилган эди. Ушбу жиноий иш бўйича айбланган яна уч кишига қўйилган айблар олиб ташланган ва улар суд залида озодликка чиқарилган эди.

3