Самолет Boeing 757-231 авиакомпании Uzbekistan Airways в международном аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева.

Ўзбекистон сентябрдан бошлаб қатор давлатлар билан авиа-парвозларни тикламоқчи

1550
Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон Республикаси билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич мунтазам авиа қатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати айни вақтда Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон Республикаси билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич равишда мунтазам авиа қатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига Транспорт вазирлиги матбуот-хизмати.

"...айни дамда Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон Республикаси билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич равишда мунтазам авиа қатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бунда эпидемиологик вазият нотинч бўлган малакатлардан (қизил) ҳаво кемаси бортига қабул қилинаётган йўловчилардан Covid-19 касаллигига парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, манфий кўрсатгич эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади. Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим", - деди вазирлик матбуот-хизмати вакили.

"Сариқ" ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига Covid-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак.

1550
Лидия Графова

"Россия миграцияси виждони": мигрантлар ҳимояси учун 500 мақола ёзган журналист вафот этди

183
Лидия Графова миграция масалаларига бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган. У олтита китоб ва 11та ҳужжатли фильм муаллифидир. Графова — "Россия олтин қалам" мукофоти лауреати

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Лидия Графова 82 ёшида оламдан ўтди. У узоқ давом этган бетобликдан сўнг Москвадаги клиникалардан бирида ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда Россия журналистлари уюшмаси.

Уюшма журналист аёлнинг яқинлари, қариндошлари, дўстлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия билдириб қолган.

Графова ўзининг бутун умрини бутун дунё бўйлаб мигрантлар ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам беришга бахшида этган, шу учун аёлни ҳақли равишда "Россия миграциясининг виждони" дея аташади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишларида ҳар бир инсон қалбига нисбатан ўта эҳтиёткорона муносабатни илғаш мумкин.

Журналист аёл РФдаги биричи мигрантларга кўмак берувчи "Фуқаролик кўмаги" жамоатчилик ташкилоти ҳаммуассиси саналади, у "Кўчиб ўтишга кўмаклашувчи ташкилотлар форуми" халқаро жамоатчиоик ҳаракатини ташкил этган. Шунингдек, "Миграция, XXI аср" журналининг бош муҳаррири ва асосчиси ҳисобланади.

Журналистика соҳасида узоқ йиллик фаолияти давомида Графова миграция сиёсатидаги муаммоларга бағишлаб 500дан ортиқ мақолалар ёзган.

Олтита китоб ва 11 та ҳужжатли фильм муаллифидир. 2003 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилдан "Йилнинг энг яхши ҳуқуқ ҳимоячиси-журналисти" унвонини қабул қилган.

2005-йилда Графова Россиядан тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзоди тавсия этилган камсонли аёлларнинг бири бўлди.

2008 йилда Графова журналистика соҳасининг олий мукофоти - "Россия олтин қалами"ни қўлга киритган. 2010-йилда Москва мэри Графовани босма ОАВ соҳасида ҳукумат мукофоти билан тақдирлаган.

183
Шавкат Мирзиёев поздравил ветеранов с праздником

Тошкент ҳокимияти 1 млрд сўмга президент портретларини сотиб олган - ОАВ

310
Маълумот учун, "Колорпак"» томонидан чиқарилган президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. Тошкент ҳокимининг бошқарув аппарати 4965 дона президент портретларини сотиб олган. Уларнинг умумий қиймати 999,05 миллион сўмга тенг. Бу ҳақда маълумотларни Давлат харидлари порталига юкланган ҳужжатда кўриш мумкин, деб хабар қилган "Дарё" нашри блогер Отабек Бакировга таянган ҳолда.

2020 йил 19 майдаги шартномага кўра, портретлар "Колорпак" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Буюртмага кўра, ҳар бири 200 минг сўмлик 2894 дона 59×71 лик портрет (жами 665,6 миллион сўм), ҳамда 2071 дона 49×42лик портрет (жами 333,4 миллион сўм) сотиб олинган.

Маълумот учун, "Колорпак"» томонидан чиқарилган президент портретининг улгуржи нархлари 322 минг сўм (59×71см) ва 207 минг сўмни (49×42) ташкил қилади.

Аввалроқ "Колорпак"нинг июнь ойида янги "Таълим" дарслигининг 6 миллион нусхасини ва "Информатика" бўйича 2 миллион нусхасини нашр этиш бўйича бош пудратчисига айлангани ҳақида хабар берилганди. Компания шартномани ўқув йили бошланишидан 2,5 ой олдин қабул қилди ва бу билан бошқа ноширлар билан тузилган шартномалар ўзгартирилди.

310
Зима в Узбекистане

Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда

9
(Янгиланган 15:05 26.11.2020)
Келаётган дам олиш кунларида Ўзбекистонда қор ёғиб, ҳаво ҳарорати -2 ... +3 даража совиб кетиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 ноя - Sputnik. Ўзбекистонга Каспий ва Волгабўйидан совуқ ҳаво кириб келмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет". 

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. 

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари -5 -10 даража совуққача, кундуз кунлари - 2 ...+3 даражагача пасайиши кутилмоқда,- дейилган хабарда. 

27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучили бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги ўртача 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши мумкин.

9