ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Урал федерал университети (УрФУ) мутахассислари ва Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари кам миқдордаги нурланишлар COVID-19 ва унинг мутацияларига қарши курашда самарали бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тўхтамга келишди.
УрФУ профессори Анатолий Зацепин янги тадқиқот борасида қуйидагиларни гапирган: маълум бўлишича, олимлар ҳозирда ушбу механизмни ўрганишнинг бошланғич босқичида туришибди, аммо биринчи натижалар бу истиқболли йўналиш эканлигини кўрсатган.
Бунда гап нафақат коронавирусга, балки бошқа турдаги вирусларга ҳам, хусусан, ОИТСга қарши курашиш ҳақида бормоқда.
Таъкидланишича, радиациянинг кичик дозалари вируслар учун ҳалокатли бўлиб, соғлом ҳужайралар учун улар деярли ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
Ҳозирда олимлар даволаш методикасини ишлаб чиқмоқдалар.
Аммо, бу вақтда қатор мутахассислар бу усулнинг ўта хавфлилигига ишора қилиб, коронавирусга қарши радиацияни қўллаш имкониятини шубҳа остига олишмоқда.
Айни вақтда, ушбу соҳада ишларнинг ривожланиши россиялик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг яқиндан ҳамкорлигини назарда тутади. Бунда муаммога тизимли ёндашув зарур, яъни - мутахассисларни жалб этиш, нафақат физиклар, балки биолог ва тиббиёт ходимларининг ҳам.
ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Ўзбекистонда 17-18 феврал кунлари Гидроэнергетика соҳасидаги йирик форум ва кўргазма бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мазкур йирик конгресс учун 150 дан ортиқ компаниялар ҳамда 20 дан ортиқ давлатлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.
Мазкур йирик гидроэнергетика форуми ва кўргазмаси Европа, Лотин Амерекаси, Буюк Британия, Эрон, Грузия ва МДҲ давлатлари ҳамкорлигида энергетика соҳасини ривожлантириш ҳамда халқаро йирик тадбирлар, форум ва кўргазмаларни ўтказишда етакчи ҳисобланган халқаро "Vostock Capital" ташкилоти томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинади.
Ўтган йилларда мазкур йирик конгресс Қирғизистон, Грузия ҳамда Россия Федерацияларида ташкил этилган. Жорий йил ўтказилиши режалаштирилаётган йирик тадбир "Vostock Capital" ҳамда "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Форумдан ўрин олган асосий маърузалар мамакатимизда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жорий ва кутилаётган истиқболларга бағишланиши кутилмоқда.
Конгресс доирасида асосий 30 та маъруза ўрин олган бўлиб, соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор давра суҳбатлари, семинарлар, брифинглар ташкил этилади.
Транспорт қатновини қайта тиклаш бўйича қарорлар миллий даражада қабул қилинади, дея таъкидлади Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси ўринбосари Ия Малкина. ЕИК ўзи томонидан қатновлар тикланиши бўйича критерийларни таклиф этмоқда, деди у.
Хусусан, Малкина сўзларига кўра, ЕИК хайъати сешанба куни фуқароларни ташувчи темир йўл қатновида COVID-19 тарқалишига йўл қўймаслик бўйича методологик тавсияларни тақдим этган.
"Ҳужжатда поездлар ва вокзаллар, шу жумладан ташкилий ва профилактик тадбирлар давомида ишларни ташкил этиш бўйича таклифлар ўрин олган. Бу қатновларни қайта тиклаш учун шароитлар яратишга йўналтирилган биринчи қадамдир", - деди Малкина брифингда.
Бундан ташқари, COVID-19 қарши вакцинациядан ўтган йўловчилар учун ЕОИИ мамлакатлари орасида ҳаракатланиш масаласини қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилинган, деб ҳикоя қилди Ия Малкина.
Эслатиб ўтамиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари бўлган давлатлар - бу Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистондир. Ўзбекистон, Молдова ва Куба - кузатувчи мақомига эга.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида кўп ҳудудларида қор ёғиши кузатилади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2-5 даража совуқ бўлади.
Эртага Ўзбекистон ҳудудларига совуқ атмосфера фронти таъсири сақланиб туради, республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5-10даража гача бўлган совуқ кузатилади, кундузи ҳаво бироз манфий қийматларгача исийди ва 0-3 даража илиқ атрофида.
Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага паст бўлади.