Фарғона водийси юраги - Наманган хорижлик инвесторларга қандай таклиф бера олади?

807
(Янгиланган 22:15 08.06.2019)
Халқаро инвестиция форуми якунида чет эллик инвесторлар билан умумий қиймати 300 миллион доллардан зиёд шартномалар, ўзаро манфаатли келишувларга эришилиши кўзда тутилган эди

7-8 июн кунлари дунёнинг 40дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган компаниялар вакиллари Наманган шаҳрида бўлдилар ва вилоятнинг инвестициявий салоҳияти билан яқиндан танишдилар.

Чет элликларга вилоятни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида ахборот берилди ва сармоя киритиш учун энг жозибадор лойиҳалар тақдим этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

807
  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Фарғона водийсининг юраги - Наманган шаҳрида 7-8 июн кунлари "Doing business with Namangan - 2019" халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Наманган вилояти ҳудудида "Наманган" ва "Косонсой-Фарм" эркин иқтисодий ҳудудлари ва 9 та кичик саноат зоналари мавжуд. Яқин келажакда эса тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган учинчи иқтисодий зона ташкил этиш режалаштирилмоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Вилоятда йирик текстил ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган матоларнинг 15 фоизи Наманган вилоятига тўғри келади. Наманганлик чеварлар томонидан тикиладиган эркаклар костюм-шимларга жаҳон бозорида тобора талаб кучаймоқда.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    7-8 июня 2019 года в Намангане прошел международный инвестиционный форум "Invest in Namangan" и выставка производителей Наманганской области.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Наманганда етиштирилган ёнғоқлар ва қайта ишланган хўл-мевалар.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Ўзбекистонда йилнинг 300 дан ортиқ куни қуёшли бўлгани учун мамлакат мевалари дунёдаги энг мазали ва ширин, деб тан олинган. Наманган вилоятида етиштирилган гилос, барча сифат сертификатларига эга бўлиб, бир ҳафта олдин илк маротаба экспорт қилинди ва Лондон супермаркетларида сотувга чиқди, вилоятда етиштирилган ўрик эса Ҳиндистонгача етиб борди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Форум арафасида Наманган вилояти ҳокимлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор экспортчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ноёб "MADEINNAMANGAN.UZ" порталини ишга туширди. Унда Ўзбекистондаги барча ишлаб-чиқарувчилар каталоги мужассам.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Инвестиция форуми Наманганда анъанавий Гуллар фестивали ўтказилаётган кунларда бўлиб ўтди.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Вилоят туризм йўналишида ҳам юқори салоҳиятга эга. Наманганда йирик "Ахсикент" архитектура ёдгорлиги мероси мавжуд. Қадимда бу ўлкада жаҳон илм-фанига салмоқли ҳисса қўшган 30 дан ортиқ олимлар етишиб чиққан ва уларнинг бебаҳо меросини ўрганиш водийни мутлақо янги қиёфада жаҳонга танитиши мумкин.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    X-XIII асрларда Фарғона водийсида Ахсикент йирик шаҳарлардан бири бўлиб, шаҳарда ойначилик, кулолчилик, темирчилик ҳамда қуролсозлик ва бошқа соҳалар ривожланган. 90 гектарга яқин ер ости сув иншоотининг мавжудлиги ва шаҳарнинг мудофаа учун қулай географик ўринда жойлашганлиги Ахсикент шаҳарсозлигидаги ўзига хос жиҳатлар ҳисобланади.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Форумда 40дан зиёд мамлакатлар, хусусан, Ҳиндистон, Туркия, ХХР, Россия, Германия, БАА, Франция ва бошқа давлатлар хорижий компанияларининг 300дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Форум ишида Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари ва чет эл ОАВ мухбирлари ҳам қатнашдилар.

  • © Sputnik / Дильшода Рахматова

    Ўзбекистон ташқи сиёсатда, хусусан, жаҳон ҳамжамияти билан савдо-иқтисодий, маданий-дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Вилоят ҳокимлиги расмийлари Наманганга келишни хоҳлайдиган ҳар бир инвестор "Хуш келибсиз!" дея кутиб олинишини ваъда қилди, демак, Фарғона водийси ижобий ўзгаришлар ва катта йўл бошида. Бу борада барчага ибрат мактаби бўлади, деб умид қиламиз.

Ўткир тишли вирус, ниқоб ва шифокорлар: турли давлатлардаги граффитлар

191
(Янгиланган 15:33 20.10.2020)
Жорий йилда коронавирус пандемияси санъатнинг ажралмас қисмига айланди десак, асло муболаға бўлмайди.

Коронавирус ҳаётимизга шунчалик жиддий кириб келдики, ниқоб таққан кишилар ва вируслар 2020 йилда санъатнинг ажралмас қисмига айланди.

Дунёнинг турли бурчакларида шифокорлар, коронавирус ва пандемияга бағишланган граффитлар пайдо бўлди.

Sputnik жамланмасида сара суратлар.

191
  • © REUTERS / Piroschka van de Wouw

    Амстердамда Голландия ҳукумати томонидан эълон қилинган янги ижтимоий чекловлардан сўнг ниқоб кийган одам Халқаро кўча санъати музейида санъат асарига қараб турибди.

  • © AP Photo / Mosa'ab Elshamy

    Ниқоб таққан аёл Мароккода ниқоб таққан Мона Лиза граффити олдида.

  • © REUTERS / John Sibley

    Лондон марказида граффити қаршисида турган аёл.

  • © AFP 2018 / Vladimir Zivojinovic / STR

    Сербияда рассомлар граффит чизмоқда.

  • © AP Photo / Binsar Bakkara

    Индонезияда ниқоб тақиш зарурлигини эслатувчи граффит.

  • © AFP 2018 / Mohammed Abed

    Фаластинда болакай ўткир тишли вирус олдидан ўтиб кетяпти

  • © AFP 2018 / Juni Kriswanto

    Ява оролида ҳароратни ўлчаётган киши тасвирланган граффит.

  • © REUTERS / Edgard Garrido

    Мексикада тиббиёт ходимларига бағишланган граффит.

  • © AP Photo / Luca Bruno

    Италиядаги ҳамшира граффити.

  • © AFP 2018 / Oli Scarff

    Манчестерда одамлар тиббиёт ходими граффити қаршисида. Буюк Британия.

Ўргимчак-одам ва атом музёрар кемаси ҳафта сурати

1710
(Янгиланган 17:20 16.10.2020)
Шу ҳафта 10-16 октябрь кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг қизиқарли суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.

1710
  • © Sputnik / Maksim Bogodvid

    Қозон шаҳрида бодибилдинг бўйича ўтказилган чемпионат иштирокчилари.

  • © Sputnik / Roscosmos

    "Союз МС-17" космик кемаси билан "Союз-2-1а ЛВ" нинг Бойқўнғир космодромидан учирилиши

  • © Sputnik / Tabyldy Kadyrbekov

    Бишкек, "Иссиқ кўл" меҳмонхонаси олдида намойишчиларга нон тарқатиши

  • © AFP 2018 / Saul Loeb

    АҚШ президенти Дональд Трамп Флорида штатидаги Санфорд шаҳридагисайловолди кампанияси давомида митинг ўтказмоқда

  • © Sputnik / Alexander Vilf

    Виктория Синицина ва Никита Кацалапов, Москва фигурали учиш бўйича мусобақа

  • © Sputnik / Pavel Lvov

    Мурманскда "Арктика" ядровий музёрар кемаси

  • © AP Photo / Ramon Espinosa

    Гавана, Куба, болалар ота-онасини кутмоқда.

  • © Sputnik / Valeriy Melnikov

    Қорабоғ, Шуши шаҳрида эркак вайрон бўлган черковда

  • © AFP 2018 / Ezequiel Becerra

    Коста-Рика, Сан-Хосе шаҳрида солиқларнинг ошишига қарши норозилик намойиши

  • © AFP 2018 / Kim Won Jin

    Пхеньянда Ким Ир Сен майдонида митинг.

  • © AFP 2018 / Martin Bernetti

    Чили, Сантьяго полиция билан тўқнашув

  • © Sputnik / Anton Denisov

    Москва вокзалда дезинфекция тадбирлари ўтказилмоқда.

  • © AFP 2018 / Mohammed Abed

    Фаластинлик рассом Хулуд аль-Десуки.

  • © REUTERS / Thomas Mukoya

    Кения, Найроби мактаб ўқувчилари

  • © AFP 2018 / Chaideer Mahyuddin

    Индонезия, Банда-Ачех, ишчилар пишлоқ тайёрламоқда.

  • © Sputnik / Ilya Timin

    Кижи оролидаги қутбли экспедиция яхтаси

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Москвада бадиий гимнастика бўйича Россия кубоги мусобақаси

  • © REUTERS / Edgard Garrido

    Мексика, Мехико шаҳрида такси ҳайдовчиларининг норозилик намойиши пайтида ўргимчак одам костюмини кийган эркак.

Беларус чет элликларга COVID-19 ҳақидаги справкасиз транзит қилишга рухсат берди

50
Транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Чипта, Беларус транзит визаси, йўл олинган мамлакат органининг расмий таклифномаси шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Беларус ҳукумати 22 октябрдан чет элликларга 24 соат давомида республика ҳудудидан COVID-19 коронавируси йўқлиги ҳақидаги маълумотномасиз транзитни амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат чегара қўмитаси матбуот-хизмати хабар берди.

"22 октябр 00:00дан Беларусдан транзит ўтаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чегарада COVID-19 мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотнома керак бўлмайди. Шунингдек, бу шахсларга ўн кунлик ўз-ўзини яккалаш тартиби ҳам дахл қилмайди", - дейилади хабарда.

Юқоридаги ҳолатда Беларус орқали транзитни амалга ошираётган шахс Беларусдан 24 соат ичида транзит ўтишини ҳужжат билан тасдиқлаши керак бўлади. Ўтиш ҳужжати (чипта), Беларус транзит визаси, шахс йўл олган мамлакат органи (ташкилоти)нинг расмий таклифномаси, соғломлаштирувчи муассасага йўлланма ва бошқа ҳужжатлар шундай ҳужжат сифатида қайдга олиниши мумкин.

24 соатлик транзитни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Беларусга маълумотномасиз ва ўз-ўзини яккалаш шартига амал қилмаган ҳолда кириб келишларига рухсат берилади. Аммо бу ҳолатда чегара хизматчилари мамлакатга кириб келган шахсга "ташриф буюрувчи анкетаси"ни беришади. Унда меҳмон "Беларусь Республикаси орқали 24 соатдан ошмайдиган транзит" ёзувини қолдириши лозим бўлади.

Шахс ушбу анкетани ўзида сақлаши ва мамлакатдан чиқиб кетаётганида чегара хизматчисига тақдим этиши керак бўлади.

Қайд этилишича, 24 соат ичида мамлакатдан чиқиб кетишга улгурмайдиган шахслар чегарада коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак бўлади. Бундай маълумотномани олиш учун соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий ташкилотларига мурожаат қилиш талаб этилади, деб таъкидланган хабарда.

50