Келинлар қуршовидаги Путин ва Трамп бўсаси: сиёсатчиларнинг машҳур селфилари

2431
(Янгиланган 19:10 24.06.2019)
  • Президент РФ В. Путин на торжественной церемонии открытия Дня города на Красной площади
Машҳур сиёсатчилар оддий одамлар билан суратга тушиб, уларни хушнуд қилишни хуш кўришади. Sputnik Ўзбекистон машҳур сиёсатчиларнинг муҳокамага сабаб бўлган ва бир-биридан қизиқарли селфиларини эътиборингизга ҳавола қилади.

Селфи аллақачон ҳаётимизга кириб келиб, унинг ажралмас бир қисмига айланди, десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда ўзини суратга туширишни хушламайдиганлар камдан-кам топилади. Машҳурлар билан селфи тушиш айримларнинг севган машғулотига айланган.

Сиёсатчиларга ҳам селфига тушиш “касали” юққан, десак хато қилмаган бўламиз. Фикримизни тасдиғи сифатида эътиборингизга фотожамланмани ҳавола қиламиз. Унда сиёсатчиларнинг бир-биридан ранг-баранг ва қизиқарли суратларини томоша қилишингиз мумкин.

2431
  • © AFP 2018 / Jewel Samad

    АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон ва қўшиқчи Фарелл Уильямснинг биргаликдаги сурати. 2016 йил, Шимолий Каролина.

  • © Sputnik / Dmitry Astakhov

    Россия бош вазири Дмитрий Медведев Куала-Лумпур шаҳрида рус ва украин сайёҳлари билан суратга тушмоқда.

  • © AP Photo / Claude Paris

    Франция президентлигига номзод Франсуа Фийон Тулонда тарафдорлари билан суратга тушмоқда.

  • Президент РФ В. Путин на торжественной церемонии открытия Дня города на Красной площади
    © Sputnik / Михаил Климентьев

    Россия президенти Владимир Путин Қизил майдонда Шаҳар куни маросимининг тантанали очилиш маросимида.

  • © AFP 2018 / Philippe Huguen

    Франциялик сиёсатчи Марин Ле Пен тарафдорлари билан селфига тушмоқда.

  • © AP Photo / Ahn Young-joon

    Жанибий Корея президентлигига номзод Мун Чжэ Ин тарафдорлари қуршовида.

  • © AFP 2018 / Peter Macdiarmid

    Буюк Британия қироличаси Елизавета II билан селфи тушишга уринаётган болакай.

  • © AFP 2018 / Nicholas Yeo

    Сингапур ташқи ишлар вазири Вивиан Балакришнан КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан суратга тушмоқда.

  • © AFP 2018 / Saul Loeb

    АҚШ президенти Барак Обама тарафдорлари қуршовида ва улар билан суратга тушмоқда.

  • © AP Photo / DPA/Bernd von Jutrczenka

    Қочоқ Германия канцлери Ангела Меркель билан суратга тушмоқда.

  • © AFP 2018 / Andrew Harnik/Pool

    АҚШ давлат котиби Жон Керри Найроби Миллий паркида филча билан суратга тушмоқда.

  • © AP Photo / Virginia Mayo

    Брюсселдаги шифохонада АҚШ биринчи хоними Меланья Трамп билан суратга тушаётган қизалоқ.

  • © AFP 2018 / Jewel Samad

    Иванка Трамп билан суратга тушаётган қиз.

  • © AP Photo / Matt Rourke

    АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп тарафдори билан суратга тушмоқда. 2016 йил