Сайёра зулматда: Қуёшнинг тўла тутилиши сара суратлар

727
(Янгиланган 11:32 04.07.2019)
2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси табиатнинг ноёб ҳодиса – қуёшнинг тўла тутилиши кузатилди. Кишини ўзига мафтун этишга қодир суратлар Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.

2 июлдан 3 июлга ўтар кечаси Чили ва Аргентина аҳолиси қуёшнинг тўла тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлишди. Бошқалар эса мазкур ноёб ҳодисани тўғридан-тўғри эфир орқали кузатиш имконига эга бўлишди.

Қуёш тутилиши Тинч океани устида Москва вақти билан соат 22:23да (Тошкент вақти билан 00:23да) бошланди. Қуёш тутилиши 4 дақиқаю 33 сония давом этди.

Қуёш тутилиши қисман Эквадор, Бразилия, Уругвай ва Парагвай, шунингдек, Тинч океанининг айрим оролларида кузатилди.

Қуёш тутилиши - Қуёшнинг ой гардиши билан тўсилиши натижасида содир бўладиган ҳодиса. Ой ўз ҳаракати давомида Ер билан Қуёш орасидан ўтаётиб, маълум пайтларда Қуёш юзасини тўсиб қўяди ва Ой сояси Ернинг маълум ҳудудига тушади. Ўша жойда Қуёшнинг тўла тутилиши кузатилади ва атроф қоронғилашади. Қолган жойларда тутилиш қисман кузатилади.

Sputnik Ўзбекистон мазкур ноёб табиат ҳодисаси акс этган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола қилади.

727
  • © AP Photo / Marcos Brindicci

    Аргентинада қуёш тутилиши.

  • © REUTERS / Rodrigo Garrido

    Чилидаги Жанубий Европа обсерваторияси.

  • © AFP 2018 / Stan Honda

    Чилида қуёшнинг тўла тутилиши.

  • © AFP 2018 / Claudio Reyes

    Қуёш тутилиши пайтида ибодат қилаётган эркак. Чили.

  • © AFP 2018 / Martin Bernetti

    Атакама саҳросида қуёш тутилишини кузатаётган сайёҳлар.

  • © AFP 2018 / Ariel Marinkovic

    Самолёт бортидан қуёш тутилишининг кузатилиши

  • © AP Photo / Juan Karita

    Боливияда қуёш тутилишини кузатаётган аёл.

  • © AFP 2018 / Martin Bernetti

    Чилида қуёш тутилиши суратлари.

  • © AFP 2018 / Claudio Reyes

    Чилида қуёш тутилишининг кузатаётганлар.

  • © REUTERS / Rodrigo Garrido

    Чилида қуёшнинг тўла тутилиши.

  • © AFP 2018 / Martin Bernetti

    Чилида қуёшнинг тўла тутилиши.

  • © AFP 2018 / Stan Honda

    Чилида қуёшнинг тўла тутилиши.

  • © AP Photo / Esteban Felix

    Чилида одамлар қуёш тутилишини кузатишмоқда.

  • © AFP 2018 / Martin Bernetti

    Чилида қуёшнинг тўла тутилиши.

  • © REUTERS / David Mercado

    Боливияда қуёш тутилишини кузатиш учун махсус ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланаётган бола.

  • © AP Photo / Juan Karita

    Боливияда қуёш тутилиши пайтида суратга тушаётган аёл.