Forbes талқинига кўра Россиянинг энг бой аёллари

1109
(Янгиланган 16:33 25.10.2019)
  • Российская предпринимательница Елена Батурина
  • Татьяна Бакальчук
  • Елена Рыболовлева
  • Ольга Белявцева
  • Российская теннисистка Мария Шарапова
Forbes журнали Россиянинг энг бой аёлларининг навбатдаги рўйхатини тақдим этди. Москва собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина рейтингда яна етакчилик қилди.

Forbes журнали Россиянинг энг бой аёлларининг навбатдаги рўйхатини тақдим этди.

Москва собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина етакчиликни қўлдан бой бермасдан келмоқда. Унинг бойлиги 1,2 млрд долларга баҳоланган. 

Рўйхатнинг иккинчи поғонасини Wildberries Wildberries компанияси асоcчиси Татьяна Бакальчук эгаллаган. Унинг бойлиги айни дамда 1 млрд долларни ташкил қилиб турибди.

Рейтингга илк бор киритилган “Россия” банкининг асосий акциячисининг рафиқаси Татьяна Ковальчук 600 миллион доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

600 млн долларга эга хусусий сармоячи ва миллиадер Дмитрий Риболовлевнинг собиқ рафиқаси Елена Риболовлева тўртинчи ўринга муносиб кўрилган.

Биринчи бешликка Ольга Белявцева якун ясаган.  Ольга Белявцеванинг асосий капиталини “Лебедянский” (шарбатлар), “Прогресс” (ФрутоНяня) акциялари ташкил этади. Ольга олма етиштирувчи компания соҳибасидир. Унинг бойлиги 550 млн долларга баҳоланган. 

Рейтингнинг 25 поғонасини машҳур теннисчи Мария Шарапова эгаллаган. Унинг бойлиги 180 млн долларни ташкил этади.

Рўйхатнинг асосий қисмини хусусий инвестиция билан шуғулланувчи ва турмуш ўртоғларининг компания акцияларига эгалик қилувчи аёллар ташкил этади. Рейтингга киритилганларнинг бойлиги уларга тегишли актив қийматига қараб аниқланган. Булар компания акциялари, кўчмас мулк ва бошқалар.

1109
  • Российская предпринимательница Елена Батурина
    © Sputnik / Сергей Гунеев

    Москва собиқ мэри Юрий Лужковнинг рафиқаси Елена Батурина етакчиликни қўлдан бой бермасдан келмоқда. Унинг бойлиги 1,2 млрд долларга баҳоланган.

  • Татьяна Бакальчук

    Рўйхатнинг иккинчи поғонасини Wildberries Wildberries компанияси асоcчиси Татьяна Бакальчук эгаллаган. Унинг бойлиги айни дамда 1 млрд долларни ташкил қилиб турибди.

  • Елена Рыболовлева
    Forbes

    600 млн долларга эга хусусий сармоячи ва миллиадер Дмитрий Риболовлевнинг собиқ рафиқаси Елена Риболовлева тўртинчи ўринга муносиб кўрилган.

  • Ольга Белявцева
    Andrey Vinogradov/Forbes

    Биринчи бешликка Ольга Белявцева якун ясаган. Ольга Белявцеванинг асосий капиталини “Лебедянский” (шарбатлар), “Прогресс” (ФрутоНяня) акциялари ташкил этади. Ольга олма етиштирувчи компания соҳибасидир. Унинг бойлиги 550 млн долларга баҳоланган.

  • Российская теннисистка Мария Шарапова
    © Sputnik / Антон Денисов

    Рейтингнинг 25 поғонасини машҳур теннисчи Мария Шарапова эгаллаган. Унинг бойлиги 180 млн долларни ташкил этади.

Олтин ниқоб, Африка раққосаси ва ғазабга тўлган буқа ҳафта суратлари

822
Шу ҳафта 4-10 июл кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин ва ҳис-ҳаяжонга тўла суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг ёрқин суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

822
  • © AFP 2018 / Sandy Huffaker

    АҚШ Сан-Диего пляжида аёл суратга тушмоқда. 04.07.20

  • © Sputnik / Zenit Football Club

    "Зенит" ўйинчиси Артём Дзюба, России чемпионати.

  • © Sputnik / Evgeny Biyatov

    Москвада Қизил майдон кучли ёмғир вақтида.

  • © REUTERS / Rebecca Naden

    Буюк Британия, Бристоль паркида Upfest рассомлар гуруҳи томонидан чизилган юраклар.

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Москвада тўлин ой.

  • © REUTERS / Toby Melville

    Одамлар ҳимоя ниқобларида аттаркционда учмоқда. Торп парки, Буюк Британия.

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Беларусь қадимий Туров қишлоғида Припят кўрфази соҳилида Иван Купала фестивалида ёшлар оловдан сакрамоқда.

  • © REUTERS / Lee Smith

    Ньюкасл кўчалари, барлар ишлашига рухсат берилди. 04.07.20.

  • © AP Photo / Evan Vucci

    АҚШ президенти Дональд Трамп, Оқ уйда ўтказилган шоу. Вашингтон. 02.07.20.

  • © Sputnik / Alexey Filippov

    Ғарбий ҳарбий округи Таман дивизиясининг аскари ўқув машғулотда.

  • © REUTERS / Stringer

    Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри Шанкар Курхейд олтин ниқобда. Ниқоб оғирлиги 50 гр, нархи 3870 доллар.

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Москвада жазирама, одамлар "Музеон" санъат паркидаги фавворада ҳордиқ чиқармоқда.

  • © AFP 2018 / Benson Ibeabuchi

    Нигерия рақс академияси талабаси. 03.07.20.

  • © AP Photo / Andre Penner

    Сан-Паулу ресторан ишчилари ойналарни ювиш вақтида. Бразилия.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москвада момақалдироқ.

  • © REUTERS / Antara Foto Agency/Zabur Karuru

    Индонезия, қишлоқ аҳолиси матраб билан тангаларни термоқда.

  • © AFP 2018 / Timothy Ivy

    АҚШ, Таксонда God and Country родеода буқа чавандозни ирғитмоқда.

  • © AFP 2018 / Stringer

    Шэньян, Хитой, эркаклар машқ қилмоқда.

Славянкалар: гўзаллик, жумбоқ, руҳланиш - фото

725
(Янгиланган 14:35 09.07.2020)
Ҳеч кимга сир эмаски, славян аёлларининг гўзаллиги бутун дунёда қадрланади. Славянкаларнинг гўзаллиги кўплаб мамлакатларда тан олинган.

Шу сабабли улар кўпгина гўзаллик танловларда ғолибликни қўлга киритади: масалан, “Дунё гўзали” титулини Россиядан Юлия Курочкина (1992 й.) ва Ксения Сухинова (2008 й.) қўлга киритди. 2019 йилда эса Алина Санько танловнинг ярим финал босқичига чиқди.

Россия, Беларусь, Украина - агентликларнинг энг янги суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

725
  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Қадимги Беларусь Туровидаги Припят кўрфази соҳилида Иван Купала байрамида қизлар. Бу славянларнинг ёзда табиатнинг энг юқори гуллашига бағишланган байрамн, 7 июл куни нишонланади.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим, аёл лаванда даласида. Бахчисарой туманида Тургеневка қишлоғида жойлашган лаванта плантацияси 120 гектардан кўпроқ майдонни эгаллайди.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москва Старий Арбат кўчасида қизлар ёзги кафеда

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Қизлар Москвадаги "Зарадье" табиат-ланшафт паркида суратга тушмоқда.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Новофёдоровка шаҳар типидаги посёлкасида қиз дарёга сакрамоқда.

  • © Sputnik / Evgeny Odinokov

    Қиз Манеж майдонидаги фаввора олдида, Москва.

  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Абитуриентлар ГИТИС ўқув коспуси олдида

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Қадимги Беларусь Туровидаги Припят кўрфази соҳилида Иван Купала байрамида қизлар

  • © Sputnik / Maksim Blinov

    Қизлар Москвадаги "Зарадье" табиат-ланшафт паркида.

  • © Sputnik / Sergey Pyatakov

    Москва Старий Арбат кўчасида қизлар ёзги кафеда

  • © Sputnik / Nina Zotina

    Сочидаги "Цирк" пляжида қиз сапсерфда сузмоқда

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Аёллар Москвадаги Горький паркида жазирама вақтида.

  • © Sputnik / Stringer

    Украинада аёллар Иван Купала байрами вақтида. Бу славянларнинг ёзда табиатнинг энг юқори гуллашига бағишланган байрамн, 7 июл куни нишонланади.

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Москва, "Музеон" санъат паркда жазирама вақтида қизлар фаввора олдида ҳордиқ чиқармоқда.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим, аёл лаванда даласида.

  • © Sputnik / Stringer

    Украина, қиз Иван Купала байрамида. Бу шарқий славянларнинг ёзда табиатнинг энг юқори гуллашига бағишланган байрамн, 7 июл куни нишонланади.

  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Москва, қиз ВДНХ хиёбонида ҳордиқ чиқармоқда.

  • © Sputnik / Viktor Drachev

    Қадимги Беларусь Туровидаги Припят кўрфази соҳилида Иван Купала байрамида қизлар. Бу славянларнинг ёзда табиатнинг энг юқори гуллашига бағишланган байрамн, 7 июл куни нишонланади.

Представители посольства Узбекистана проводят переговоры в связи со скоплением узбекистанцев на границе с РК

"Бу одамлар соғлиғи устида бизнес": Бош консул РФ ва Қозоғистон чегарасидаги вазият ҳақида

22
Ўзбекистоннинг Россиядаги бош консули Меҳриддин Хайриддинов Самара ва Оренбург вилоятларида чегара яқинидаги вазият ҳақда  ҳикоя қилиб берди ҳамда айни дамда Россияда бўлиб турган фуқароларга маслаҳат берди.

- Чегарада айни дамда вазият қандай? У ерда қанча фуқаролар тўпланиб қолган, улардан қанчаси Ўзбекистон фуқаролари?

- Биз расмий каналлар орқали айни дамда Россияда бўлиб турган фуқароларимизни ижтимой тармоқларда тарқатилаётган Россия-Қозоғистон чегараси очилиши ҳақидаги ёлғон хабарлар, шунингдек айрим фуқаролар томонидан ўз манфаати йўлида мессенжерларда тарқатилаётган чегарагача трансфер хизматлари ҳақидаги эълонлар тўғрисида кўп марталаб огоҳлантирганмиз.

Лекин барча огоҳлартиришларга қарамасдан, охирги ҳафталар давомида Оренбург вилоятининг "Маштаково" чегара-назорат пунктида ва Самара вилоятининг Большая Черниговка тумани ҳудудида 2 мингдан ортиқ фуқароларимиз тўпланиб қолишган. Уларнинг барчаси  ёлғон хабарларга ишониб Россиянинг турли ҳудудларидан келган ва ватанига қайтиш учун Қозоғистон ҳудуди орқали транзит коридори очишни талаб қилишмоқда.

Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида биз Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ҳамда Қозон шаҳридаги бош консул Фариддин Насриев билан биргаликда 5 кундан бери шу ердамиз. Ушбу давр ичида Россия президентининг Волгабўйи федерал округидаги вакили Олег Машковцев, Самара вилояти губернатори Дмитрий Азаров ва бошқа расмий кишилар билан музокаралар ўтказдик.

Ундан ташқари Самара ва Оренбург вилоятларида фуқароларимиз тўпланиб қолган жойларда ҳам учрашувлар ўтказдик, уларнинг яшаш шароитлари билан танишдик.

Ватандошларимиз бизга ижтимоий тармоқларда тарқатилган чегаралар очилганлиги тўғрисидаги ёлғон хабарларни ва ушбу хабарларга бириктирилган "график"ларни, шунингдек таксичилар тарқатган sms-эълонларни кўрсатишди.

Сотрудники посольства и консульств Узбекистана в РФ общаются с гражданами, остающимся на границе с РК
Пресс-служба Посольства Узбекистана в РФ
Сотрудники посольства и консульств Узбекистана в РФ общаются с гражданами, остающимся на границе с РК

Афсуски ушбу фуқароларимиз ТИВ ва элчихонанинг расмий веб-сайти ёки ижтимоий тармоқлари орқали тарқатилган хабарларга эмас, мана шундай ёлғон хабарларга ишониб фирибгарлар тузоғига тушган.

Шунингдек, биз май ойида биринчи бор чегарада одамлар тўпланиб қолганидан кўзга кўриниб қолган такси ҳайдовчичилари яна ўз фаолиятини давом эттираётганининг гувоҳи бўлдик. Виждонсиз "ташувчилар" одамлар соғлиғини хавф остига қўйиб, уларни вазият қурбонига айлантириб, чегарагача олиб бориб қўйишни ўзига хос "бизнес"га айлантириб олган.

- Ҳозир Қозоғистонда COVID-19 эпидемияси оғир кечмоқда. ТИВ фуқароларни чегарадан олиб ўтишнинг имкони йўқ деб ёзган эди. Қўшни республика билан бирор келишувга эришилдими?

− Ҳақиқатдан ҳам, 5 июлдан бошлаб Қозоғистонда эпидемиологик вазият мураккаблашуви туфайли кескин карантин чоралари киритилган. Республикада, хусусан ҳудудлараро автобус ҳаракати ва поездлар қатнови бутунлай тўхтатилган. Ҳукумат хабарига кўра, ушбу чекловлар 14 кун давомида сақланиб қолади. Буларнинг барчаси, албатта, фуқароларимизни Қозоғистон ҳудуди орқали қайтаришда маълум ташкилий қийинчиликлар туғдиради ва вақт талаб қилади. Қозоғистон ҳукумати билан музокаралар барча даражаларда олиб борилмоқда. Уларнинг натижалари ҳақида биз алоҳида хабар қиламиз.

Ушбу вазиятдан фойдаланиб Қозоғистон томонига май ва июн ойларида черагада тўпланиб қолган бир ярим мингдан ортиқ фуқароларимиз учун ажратилган транзит коридори учун миннатдорлик билдирмоқчиман.

- Маҳаллий ҳукуматлар томонидан фуқароларни вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисида тклифлар борми? Ушбу таклифларга мигрантлар қандай муносабат билдиришмоқда.

− Биз Россия томонига ва маҳаллий ҳокимиятларга фуқароларимизга кўрастилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирмоқчимиз. Вилоят ва туман маъмуриятлари томонидан ватандошларимизни вақтинчалик жойлаштириш учун чодирли лагерлар ташкил қилинган. Айрим фуқароларимиз ҳар доим ҳам йўл четидан кўра керакли шароитлар яратилган ушбу лагерларга ўтишни ҳар доим ҳам хоҳламайди, лекин бу бошқа масала.

Самара ва Оренбург вилоятлари ҳукуматлари биз билан биргаликда Ўзбекистон фуқароларга чегаралар очилгунча ишлаб туриш учун муносиб тўлови, яшаш  жойи ва овқати билан таъминланган бир неча минг вакансиялар таклиф қилишди.

Ундан ташқари фуқаролар билан маҳаллий меҳнат вазирликлар, Халқаро мигрантлар ҳуқуқий ташкилотлари вакиллари ишламоқда.  Иш берувчиларнинг ўзлари ҳам вакансиялар таклиф қилмоқда, лекин ушбу имкониятлардан фақатгина саноқли кишилар фойдаланишди, аксарият фуқаролар тўпланган жойларда кутишда давом этмоқда.

- Фуқаролар соғлиғи мониторинг қилинмлоқдами? Лагерда COVID-19 авж олмаслиги учун улар тиббиёт ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилмоқдами?

— Россиялик шифокорлар жалб қилинган. Улар вақти-вақти билан фуқароларни кўрикдан ўтказмоқда, тушунтириш ва маслаҳат бермоқдалар. Касаллик хавфи кўпроқ таҳдид солаётган ҳомиладор ва ёш болали аёллар, касаллар ва кекса ёшли фуқароларга алоҳида эътибор берилмоқда.

− Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси маблағсиз қолган фуқароларга ватанига қайтиш учун қандай тавсиялар бериши мумкин? Улар қонун бузмаслик ва ўз соғлиқларини хавф остига қўймасликлари учун қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

− 5 июлдан бошлаб Қозоғистонда ва 10 июлдан Ўзбекистонда COVID-19га қарши кураш доирасида қаттиқ карантин чоралари киритилган. Ўзбекистон ва Россияга амалга оширилаётган чартер парвозлари сони камайтирилган. Россияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарорлашган. Олдин жорий этилган чеклов чоралари бекор қилинмоқда, саноат корхоналари, савдо объектлари ва бошқа ташкилотлар ишга тушмоқда, демак янги иш ўринлари ҳам пайдо бўлмоқда.

Мураккаб шароитда фуқароларимиз ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда шубҳали манбаалардан тарқатилаётган ёлғон хабарларга ишонмасдан, Россия-Қозоғистон давлат чегарасига боришга шошилмасдан, хотиржамликни сақласа - мақсадга мувофиқ бўлади.  Россияда вазият кун сайин яхзшиланиб, ватандошларимиз ишга жойлашиши учун янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Ушбу жараёнга Россиянинг турли ҳудудларидаги бош консулларимиз ҳам, Ташқи меҳнат миграцияси ваколатхоналари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр. Ким уйга қайтишга қатъий қарор қилган бўлса, онлайн рўйхатга ёзилиб ўз навбатини кутиб туриши керак.

Биз ҳозирги шароитларда ўзбекистонликлар Россияда қандай қийинчиликларга дуч келаётганидан хабардормиз. 14 майдан бошлаб "Меҳр" акцияси ишга тушган. Ушбу тадбир доирасида айни дамда 35 миллион рублдан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ёрдам имконияти чекланган фуқаролар, қарамоғида 2 ёшгача болалари бўлган ёки  7 ойдан катта ҳомиласи бўлган аёллар,   COVID-19га чалинган ватандошлар ва талабаларга кўрсатилмоқда. Ёрдамга энг муҳтож кишиларга Россиянинг турли шаҳарларида хостелда туриш учун шароитлар яратилган.

Коронавирус пандемияси - бу бутун дунёга келган офатдир. Лекин ушбу мураккаб шароитда алоҳида кишилар фуқароларнинг соддалигидан фойдаланиб, ўз ватандошларини алдаш йўли билан пул ишлаб топмоқда. Бу биринчи навбатда ёлғон хабарлар тарқатиб, чегарагача трансфер ташкил қилганларга таалуқли. Улар жазо муқаррар эканлигини билишлари керак. Ўзбекистон Жиноят кодексида таалуқли модда бор.

Хусусан, ОАВ ва Интернетда ёлғон хабарлар тарқатгани учун БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (4,6 - 9,2 тыс. $) ёки 360 соат жамоат ишлари белгиланган. Шунигдек алоҳида ҳолларда 2 йилдан 3 йилгача мажбурий меҳнат ёки озодликни чеклаш билан ҳам жазоланиши мумкин.

Россия қонунчилигида ҳам оғироқибатларга олиб келган ёлғон хабарлар тарқатгани учун 300 мингдан 2 миллион рублгача жаримага тортиш ёки 5 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

22