Роботларнинг кундалик ҳаёти: келажакдаги суратлар

1069
(Янгиланган 16:37 07.11.2019)
The Robot Next Door фото лойиҳаси келажакда биз билан ёнма-ён яшаши мумкин бўлган “инсонларнинг” эҳтимолий ҳаётини кўрсатиб беради.

Роботлар билан ёнма-ён яшашни кўплаб фастастик асар ёзувчи адиблар тасвирлаб беришган. Дизайнер суратчининг янги ишида келажакка назар солиш ва том маънода инсон ва машина ўртасидаги чегара йўқолганини ҳис этиш мумкин.

Niko Photographisme тахаллуси билан фаолият юритувчи профессионал дизайнер ва мустақил суратчи The Robot Next Door номли нодир фото лойиҳани ишга туширди.

У ушбу лойиҳа устида 2017 йилда ишлашни бошлаган. Лойиҳанинг энг ёрқин суратларини Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида томоша қилинг.

1069
  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Stylish сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Balance сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Arty сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Discretion сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Comfort сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Meditation сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Selfcare сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Pattern сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Breach сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги RealView сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Convenient сурати.

  • The Robot Next Door лойиҳасидаги Hide сурати.

Мафтункор Анжелина Жоли 45 ёшда

752
(Янгиланган 15:00 04.06.2020)
Бугун, 4 июнь куни америкалик актриса, БМТ эзгу ният элчиси, кўп фарзандли она Анжелина Жоли ўз юбилейини нишонламоқда.

Жоли 1975 йилда Лос-Анжелесда туғилган. Унинг ота-онаси таниқли актёр Жон Вайт ва франкоканадалик актриса Марчелин Бертранд. Анжелина кинода ўз дебютини 1982 йилда бошлаган.

Актриса 1999 йилда "Тўхтатилган ҳаёт" (Прерванная жизнь) фильмидаги роли учун "Оскар" билан мукофотланган.

Буюк Британиянинг қироличаси Елизавета II инсонпарварлик ишлари учун 2014 йил октябр ойида Жолига хоним унвонини тақдим этди.

752
  • © AFP 2018 / Tiziana Fabi

    Актрисалар Анжелина Жоли ва Мишель Пфайффер янги фильм тақдимотида, 07.10.2019 й.

  • © AP Photo / Amy Sancetta

    Актриса Анжелина Жоли "Оскар" мукофоти маросимида. 26.02.2012 й.

  • © AFP 2018 / Jemal Countess/Getty Images

    Анжелина Жоли БМТ сессиясида, 24.04.15.

  • © AP Photo / Ahmad Alameen

    Актриса Анжелина Жоли Сурия қочоқлар лагерида. 09.09.2016.

  • © AFP 2018 / Jason Merritt/Getty Images

    Анжелина Жоли ва Брэд Пит "Олтин глобус" мукофоти маросимида. 15.01.2012.

  • © AFP 2018 / Valerie Macon

    Анжелина Жоли фарзандлари билан Голливудда. 30.09.2019.

  • © AFP 2018 / Boris Horvat

    Жоли Уилл Смит билан фотосессияда, 14.05.2004й.

  • © Sputnik / Ilia Pitalev

    Анжелина Жоли "Солт" фильми тақдимоти маросимида.

  • © AFP 2018 / Kevin Winter/Getty Images

    Жоли The Tonight Show with Jay Leno шоу дастурида. 16.03.2004.

  • © AP Photo / Anthony Devlin/Pool

    Анделина Жоли Буюк Британия қиролича Елизавета II билан учрашувда. 10.10.2014.

  • © AP Photo / Mohammad Sajjad

    Жоли Покистондаги лагерга ташрифи чоғида. 07.09.2010.

  • © AP Photo / Matt Sayles

    Анжелина Жоли "Кунг-фу панда" фильми тақдимоти маросимида, 15.05.2008.

  • © Sputnik / Ilia Pitalev

    Анжелина Жоли Ритц-Карлтон меҳмонхонаси томида ўтказилган фотосессияда.

  • © AP Photo / Shizuo Kambayashi

    Анжелина Жоли Японияда "Малефисента" фильми тақдимиоти маросимида. 23.06.2014.

  • © Sputnik / Aleksei Petrov

    Жоли ва Бред Питт Канн кинофестивали қизил йўлагида.

Тиз чўккан АҚШ полицияси - фото

587
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу бутун мамлакат бўйлаб кескин тартибсизликларни келтириб чиқарди.

АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда.

АҚШнинг турли штатларида тасвирга олинган суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

587
  • Майами полиция ходимлари намойишчилар олдида тиз чўкди.

  • © AFP 2018 / Kyle Grillot

    АҚШ Миллий гвардия зобити намоийшчини бағрига босмоқда. 2.06.20.

  • © AFP 2018 / Frederic J. Brown

    Лос-Анжелес полицияси митингда тиз чўкди. 02.06.20

  • © AFP 2018 / Agustin Paullier

    АҚШ миллий гвардия зобитлари намойишчилар билан Флойд хотирасига ўтказилган митингда тиз чўкди. 02.06.20.

  • © AFP 2018 / Eva Marie Uzcategui

    Флорида штати, полиция ходими Флойд хотирасига ўтказилган митингда, 02.06.20.

  • © AFP 2018 / David Ryder / Getty Images

    Вашингтон штати, Беллевью полиция шерифи, Стив Милет намойишчилар олдида тиз чўкди.

  • © REUTERS / Courtesy Aleeia Abraham

    Нью-Йорк полицияси намойишчилар билан бирга тиз чўкмоқда. Квинс. 31.05.20.

  • © REUTERS / Dustin Chambers

    Анланта, Жоржия штати, зобитлар митингда тиз чўкиб турибди. 01.06.20.

  • © REUTERS / Paige Baretta

    АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда. Портланд, Орегон. 31.05.20

  • © AFP 2018 / Eva Marie Uzcategui

    Корал-Гейблс, Флорида штати, полиция тиз чўккан ҳолда турибди. 30.05.20

Виза в паспорте

Авиакомпаниялар Ўзбекистонга келувчи йўловчилар ҳақида ДХХга олдиндан хабар қилади

3
(Янгиланган 11:06 05.06.2020)
Ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб брча хорижий авиакомпаниялар йўловчилар паспорт маълумотларини ДХХ Чегара қўшинларига олдиндан хабар қилиш тартиби ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Ўзбекистонга учаётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемалари ўз йўловчилари бўйича дастлабки маълумотни тақдим этиш тартиби белгиланди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Янги тартибга кўра, 1 июлдан бошлаб хорижий авиакомпаниялар йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотларни Ўзбекистон ДХХнинг Чегара қўшинларига тақдим этиши шарт. 

"2020 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга ошираётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари томонидан йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар ИКАОнинг стандарт форматида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига тақдим этилади", - дейилган хабарда.

Ушбу тартибни жорий этиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига хорижий мамлакатларнинг ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан йўловчилар бўйича дастлабки маълумот тақдим этилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 293-сонли Қарорида белгиланган.

Хабарда айтилишига кўра, мазкур тартибнинг жорий этилиши хорижий туристларнинг мамлакатга келишлари, бўлишлари ва республика ҳудудидан чиқиб кетишларида қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилади.

 

3