Энг яхши туристик йўналишлар 2019 фото

623
(Янгиланган 16:00 01.12.2019)
Ушбу номга, жумладан, Лондон, Нью-Йорк ва Париж каби шаҳарлар даъвогарлик қилганди. Энг яхши туристик йўналишларни фотожамланмада томоша қилинг.

Россия пойтахти “World Travel Awards”нинг энг яхши туристик шаҳар йўналиши (The Best Travel Destination City) номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Ушбу номга, жумладан, Лондон, Нью-Йорк ва Париж каби шаҳарлар даъвогарлик қилганди.

623

Президент бўлмоқчи бўлган супер юлдузлар - фото

816
(Янгиланган 14:41 14.07.2020)
Шу ойнинг бошида рэп йўналишида ижод қилувчи америкалик хонанда Канье Уэст АҚШ президентлик сайловлари пойгасида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилганди. Уэст номзодлар рўйхатидан ўтиб, сайлов кампаниясини бошлади.

Турли йилларда президентлик лавозимига ўз номзодини қўйган машҳур юлдузларнинг суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

816
  • © AFP 2018 / Joseph Prezioso

    АҚШ президентлигига номзод Вермин Суприм (ўртада) Демократик клубда кечки овқат пайтида, 2020 йил

  • © AFP 2018 / John Lamparski/Getty Images

    Рэппер Канье Уэст рафиқаси Ким Карданьян Met Gala тантанасида, Нью-Йорк, 2015 йил.

  • © AFP 2018 / Sebastian Smith

    Рэппер Канье Уэст АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда, Оқ-уй. 2018 й.

  • © AFP 2018 / RTE Television

    Ирландиядан Dustin the Turkey қўғирчоқ қаҳрамон, 2008 й.

  • © AFP 2018 / Eric Cabanis

    Мексика супер қаҳрамони Супербаррио Гомес, 1998 й.

  • © AFP 2018 / Michal Cizek

    Чехия президентлигига номзод Владимир Франц, 2012 й.

  • © AFP 2018 / Karl Walter/Getty Images for Coachella

    Мусиқачи Желло Биафра, 2003 й.

  • © AFP 2018 / Alberto E. Rodriguez/Getty Images For BET

    Америкалик рэпер Waka Flocka Flame 2012 йил BET Awards мукофоти тақдимоти маросимида.

  • © Sputnik / Evgeniy Kotenko

    Киев мэри лавозимига номзод Дарт Вейдер ўз кабинетини намойиш қилмоқда, 2014 й.

  • © CC BY-SA 3.0 / Jonathon Sharkey / Jonathon Sharkey

    АҚШ президенти лавозимига номзод Жонатон Шаркей, 2012 й.

Қайтган карантиннинг илк кунларидаги Тошкент фото

807
  • Усиление карантина в Узбекистане
Sputnik мухбири Тошкентнинг марказий кўчалари, ўрнатилган блокпостларда бўлиб, кучайтирилган карантин шароитидаги ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари ишлари билан танишди.

Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилди. Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятидан пойтахтга автомобилда кириб-чиқишга истисно тариқасида рухсат берилган.

Шунингдек, 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

- сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

- маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

Жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган машиналар ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Карантин қайтган Тошкент Sputnik мухбири объективида.

807
  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кескин кучайтирилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Жумладан, автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Шу билан бирга, Тошкент вилоятидан пойтахтга автомобилда кириб-чиқишга истисно тариқасида рухсат берилган.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Кучайтирилган карантин Тошкентда машиналар ҳаракати

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Бўшаб қолган пойтахт кўчалари

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Фуқароларнинг ҳарорати ўлчанмоқда.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Машиналар ҳаракати тартибга солинмоқда

  • Усиление карантина в Узбекистане
    © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    65 ёшдан ошган шахсларга ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда карантин чекловлари киритилди.

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Карантин вақтида машиналар ҳаракати

  • © Sputnik / Рамиз Бахтияров

    Ҳайдовчиларнинг ҳужжати текширилмоқда.

Строительные каски

Амур вилоятидаги можаро ҳал қилинди - ишчиларга қўшимча маош тўланади

18
(Янгиланган 12:47 15.07.2020)
Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилишида Туркиялик пудратчи ва ўзбекистонлик қурувчилар орасида содир бўлган молиявий можаро ҳал қилинди, 15 июл куни ишчилар қўшимча тўлов олади.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилишидаги туркиялик пудратчи корхона ва ўзбекистонлик ишчилар орасидаги можаро ҳал қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, музокаралар вилоят губернатори Василий Орлов ҳамда ҳуқуқни сақлаш органлари иштирокида бўлиб ўтган.

“Олиб борилган дастлабки текширув давомида ишчиларга бир неча ой давомида маош ушлаб қолингани тасдиқланмади. Ходимларга меҳнат шартномаларига мувофиқ маош тўланган. Патент тўловлари (можарога сабаб бўлган) 15 июл куни тўлиқ қайтарилади. Ундан ташқари узоқ вақт давомида – 6 ойдан кўп, вахта тартибида ишлаган ишчиларга қўшимча тўлов масаласи кўриб чиқилмоқда”, - дейилган расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Амур Газни қайта ишлаш заводи қурилиши пудратчиларидан бири бўлган Туркиянинг Renaissanse Heavy Industries компаниясининг 300га яқин ишчилари 13 июл куни олган маошларидан норози бўлиб, норозилик намойиш қилган эдилар. Улар қурилиш ҳудудидаги автомобилларни ағдариб ташлаган ва пудрачи офисини вайрон қилишган эди.

Шундан сўнг воқеа жойига вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни сақлаш ташкилотлари етиб келган ва текширув ўтказишни бошлаган эди.

Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси ам вазиятни назорат остига олган. Бош консул Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида воқеа жойига етиб борган.

Маълумот учун Амур Газни қайта ишлаш заводи, Россиянинг энг йирик заводларидан бири бўлади. Унга киритилаётган сармоя ҳажми 19 миллард доллар. Корхона бир неча хил газ, жумладан гелий ҳамда полиэтилен ва бошқа қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлади. 

18