Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси 19-20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюришди.
Давлат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирада учрашувларни ўтказишди. Унда мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки мамлакат вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Мирзиёев 2017 йил октябр якунида Туркияга ташриф буюрганди, Эрдоған эса Ўзбекистонга 2018 йил апрел ойида келган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси 19 февраль куни Туркияга ташриф буюришди.
"Эсонбуға" халқаро аэропортида давлат раҳбарини Туркия ҳукумати аъзолари, Анқара музофоти ва шаҳри раҳбарияти, бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Таъкидлаб ўтиш керакки, бу Мирзиёевнинг Туркияга амалга оширилган иккинчи ташриф. Бундан олдин давлат раҳбари Туркияга 2017 йил октябрда ташрифи буюрган.
Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.
Президент Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди.
Туркия Республикаси президенти саройида Ўзбекистон Республикаси президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Эрдоған 2018 йил апрелда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Туркиянинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Давлат раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ўтказилди. Унда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Расмий тадбирлар якунига етгач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева шарафига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва унинг рафиқаси Эмина хоним томонидан қабул маросими ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркиянинг етакчи компаниялари ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат вазирлик ва компаниялари ўртасида алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро маҳсулот етказиб бериш ва хизмат кўрсатишни кенгайтириш, клиникалар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросими.
Шавкат Мирзиёев дунёда ўта ноёб бўлган “Усмон Мусҳафи”нинг хаттотларимиз томонидан кўчирилган нусхаси, Жалолиддин Румийнинг машҳур “Маснавий” асари ҳамда Абу Бакр ар-Розийнинг “Касалликлар тарихи” асари қўлёзмаларининг факсимиле нусхалари, “Алишер Навоий асарларининг Истанбул кутубхоналаридаги тасвирий нусхалари” номли китоб-альбом, Юнус Эмро шеърларининг ўзбек тилига таржимаси жамланган “Ўлмас кўнгул” деб номланган китобларни кутубхонага туҳфа қилди.
Мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёевни "Эсонбуға" аэропортида Режеп Таййип Эрдоған кузатиб қўйди.
Шавкат Мирзиёевни "Эсонбуға" аэропортида Режеп Таййип Эрдоған кузатиб қўйди.
Бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилувчи катта шаҳарлардан ташқари, мўъжаз, бироқ муҳим ва мафтункор жойлар ҳам бор.
Мисол учун, Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.
Фотолентамизни томоша қилинг!
Порту – Португалия шимоли-ғарбида жойлашган шаҳар, улуғвор кўприклар ва вино ҳамда портвейн тайёрланадиган корхоналарга эга.Рибейранинг ушбу тарихи ўрта асрларга бориб тақаладиган тумани брусчаткадан терилган ва кафеларга эга кўчалари, шунингдек, савдогарлар уйлари билан машҳур. Авлиё Франциск черкови барокко стилидаги ички безаклари билан машҳур, бу безаклар учун олтин суви югуртирилган нақшли тахталардан фойдаланилган.
Больцано – Италия шимолидаги Жанубий Тироль провинциясида жойлашган шаҳардир. У тоғ этагидаги узумзорлар водийсида жойлашган.
Итосима — Фукуока префектурасида жойлашган Япониядаги шаҳар.
Люцерн – Швейцариядаги шу номли кўл қирғоғида жойлашган ва қорли тоғлар билан ўралган кичик шаҳардир. У ўрта асрларда барпо этилган меъморий обидалари билан машҳур. Гўзал Альтштадт (Эски шаҳар) шимолда узунлиги 870 метр бўлган ва XIV асрда барпо этилган Музегг девори билан чегарадош.
Берген — Ғарбий Норвегиянинг энг йирик шаҳри. Шимолий денгизда, Мидтхорланн минтақасида жойлашган. Бергеннинг ўрта асрларда барпо этилган қирғоқ қисми ЮНЕСКО умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган. 2000 йилда Берген Европанинг маданий пойтахти деб эълон қилинган.
Ольборг — Даниянинг Шимолий Ютландия марказида жойлашган шаҳар. Аҳолиси 104 885 киши. Жўғрофий жойлашуви туфайли Ўрта асрларда шаҳар энг муҳим бандаргоҳлардан бири бўлган бўлса, кейинчалик саноат марказига айланган.
Базель – бу Швейцария шимоли-ғарбида Рейн дарёси устида, Франция ва Германия чегараси яқинида жойлашган шаҳардир. Эски шаҳар юраги - Бозор майдони бўлиб, унда қизил қумдан барпо этилган XVI асрларга хос бозор идораси қад ростлаган.
Виктория — Канаданинг ғарбий чеккасидаги шаҳар. Британская Колумбия провинцияси пойтахти. Ванкувер оролининг жануби-шарқий чеккасида жойлашган.
Левен - Фламандский Брабант провинциясининг асосий шаҳри. Бельгиянинг университет марказларидан бири.
Лозанна – Швейцариядаги Женева кўли ёқасида жойлашган шаҳар. Халқаро олимпия қўмитаси штаб-квартираси, шунингдек, Олимпия музейи ва парки ҳам шу ердан жой олган.
Барча суратлар - Sputnik фотожамланмасида.
БАА, Лива чўлидаги қум тепаликлар - лочин ови.
Мадрид, ёшлар қор уйнамоқда.
Ёкоҳама, вояга етиш куни маросимида кимоно кийган қизлар
Исроилда норозилик намойиши.
Болалар Индонезиянинг Палу шаҳридаги вайрон қилинган ёдгорлик олдида ўйнамоқда
Вакиллар палатаси аъзоси Вики Хартцлер ва депутат Майкл Валс миллий гвардия аъзоларига пицца бермоқда
Аёл океан устида арқонда осилиб турибди.
Спикер Ненси Пелоси АҚШ президенти Дональд Трампга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги шартномани кўрсатмоқда
Рим, эркак мушукларни суратга олмоқда
Непал, Катмандуда тўқнашувлар вақтида жароҳат олган кишига ёрдам кўрсатилмоқда.
Уганда, Кампала шаҳрида аёл бошига ананас кўтариб кетмоқда
ID2299 галактикаси ва бирлашиш натижасида ҳосил бўлган думли газни бадиий тасвири
Кипр, Никосия маркази дўкон эгаси манекен кўтариб кетмоқда.
Макакалар Хоккайдо шаҳридаги тропик ботаника боғида иссиқ булоқда ювинишмоқда, Япония
Германия, Франкфурт яқинидаги Кронберг шаҳри, қиш куни қуёш чиқиши
Кучли қор натижасида икки автобус ЙТҲга учради, Швеция
Аёл намойишчилар олдида югурмоқда, АҚШ.
La Patogallina ва Ciclicus театр рақс гуруҳлари, Сантьяго, Чили
Йўловчилар ҳимоя ниқобида, Белград, Сербия
Бразилия, ёмғирлар мавсумида серфинг
Ханое, Опера театри олдида аёл суратга тушмоқда
Хан дарёси олдидаги кўприк, Сеул.
Пятигорск, аёллар иссиқ булоқда
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган рейд давомида ЙҲХББ ходимлари “Матиз” автомобили бошқаруви 10 ёшли болакайда эканига гувоҳ бўлишди.
Боланинг сўзларига кўра, у машина бошқарувини маст отасининг кўрсатмасига биноан қўлга олган.
“Спиртли ичимли таъсири остида бўлган ота ўз айбини яшириш, жавобгарликдан бўйин товлаш мақсадида 4-синфда ўқийдиган фарзандидан қалқон сифатида фойдаланганига нима дейсиз?”, - дейилади ЙҲХББ тайёрлаган лавҳада.
Ушбу фуқарога нисбатан тегишли чора кўрилган.