Мирзиёев: Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳаётимизда барака бор

449
(Янгиланган 14:56 07.03.2020)
  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем. Президент  Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.

  • Президент Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.

Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон президенти мамлакат хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.

Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

“Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор”, – деди давлат раҳбари.

Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар оиласини саришта сақлаш билан бирга жамият ва давлат ишларида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич Сенатда ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошди.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди. Ҳолбуки, бундан 5 йил аввал мамлакат 128-ўринни эгаллаб турган эди.

Муҳтарама аёлларнинг 16 нафари Ватаннинг энг олий мукофоти – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. Давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 минг 380 нафардан зиёд хотин-қизлар раҳбарлик лавозимларида ишламоқда. Уларнинг сафи тобора кенгайиб боряпти. Шу кунларда ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётир.

Ишлаб чиқариш, таълим-тарбия, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт соҳалари ривожида ҳам назокат ва латофат эгаларининг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев тантанадаги нутқида ҳаж зиёрати учун йиққан маблағини маҳалладошларига беғараз ёрдамга сарфлаган риштонлик тадбиркор Израбу Усмонова, қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова, 32 ёшида АҚШдаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова каби хотин-қизларнинг хайрли ишлари ва фаолиятини алоҳида таъкидлади. Байрам иштирокчилари биргаликда уларни олқишлаб, чуқур ҳурмат ва ташаккурларини билдирди.

Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди. Йиғилганлар буни олқишлар билан қўллаб-қувватлади.

449
  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Аёллар оиласини саришта сақлаш билан бирга жамият ва давлат ишларида ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем. Президент  Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон президенти мамлакат хотин-қизларини байрам билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем. Президент Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    – Ер юзида инсоният пайдо бўлибдики, одамзот муқаддас Она сиймосини, мўътабар аёл зотини улуғлаб, ҳамиша шарафлаб келади. Оналаримиз шарофати билан Ватанимиз тупроғи жаннат боғларидек гўзал ва бебаҳодир. Оналар дуосидан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ишимизда унум, ҳаётимизда барака бор, – деди давлатимиз раҳбари.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    Жумладан, Қонунчилик палатасига сайланган 150 нафар депутатнинг 32 фоизини хотин-қизлар ташкил этди. Бу кўрсаткич Сенатда ва маҳаллий кенгашларда 25 фоиздан ошди.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    32 ёшида Америка Қўшма Штатларидаги нуфузли Колумбия университетининг профессори бўлган Азиза Шоназарова .

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етди. Мамлакатнинг қонун чиқарувчи органи аёл депутатлар сони бўйича дунёдаги 190 та миллий парламент ўртасида 37-ўринга кўтарилди

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    Қишлоқ аҳли учун ўз ҳисобидан “Мумтоз” номли катта кутубхона барпо этган сайхунободлик Гавҳар Ҳусанова.

  • Президент Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    Шавкат Мирзиёев шу эзгу ишларга камарбаста бўлиб, ёш қизларни таълим-тарбия қиладиган ҳақиқий мураббийларга кейинги йил 8 март байрамидан бошлаб ҳар йили, ҳар бир вилоятдан икки нафар энг муносиб вакилни давлат мукофоти билан тақдирлашни таклиф этди

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    Ишлаб чиқариш, таълим-тарбия, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт соҳалари ривожида ҳам назокат ва латофат эгаларининг муносиб ҳиссаси борлиги қайд этилди.

  • Праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
    © Пресс-служба президента Узбекистана.

    Шу кунларда ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётир.