Коронавирус: одамлар нима сотиб олмоқда - фото

702
(Янгиланган 13:04 19.03.2020)
Европа мамлакатлари, АҚШ, Канада аҳолиси дўконлардан озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситаларини сотиб олмоқда.

19 март куни ҳолатига дунё бўйлаб вирусга чалинганлар сони 219 561 нафарга етди. Шундан 7882 нафари (суткасига +744 киши) вафот этган, соғайганлар 81102 (+2898) кишини ташкил қилмоқда.

Аҳолиси дўконлардан озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситаларини сотиб олмоқда.

Ҳозирча дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари умуман йўқ деб бўлмайди, аммо бўшаб қолган жавонлар пайдо бўлган.

Дўконларда гуруч, гречка топиш қийин. Гўшт, балиқ консервалари билан ҳам ўхшаш вазият. Харидорлар уларни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

702
  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Канада, озиқ-овқатга тўла аравача. 14.03.2020.

  • © AP Photo / Matthias Balk/dpa

    Аҳоли дўконлардан озиқ-овқат маҳсулот ва гигиена воситаларини сотиб олмоқда. Германия, озиқ-овқатга тўла аравача. 13.03.2020.

  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Канада, озиқ-овқатга тўла аравача. 15.03.2020.

  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Канада, озиқ-овқатга тўла аравача. 15.03.2020.

  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Канада, озиқ-овқатга тўла аравача. 15.03.2020.

  • © AFP 2018 / Herbert Pfarrhofer / APA

    Австрия, харидор озиқ-овқат маҳсулотларни сотиб олмоқда. 13.03.2020.

  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Маҳсулотларга тўла аравача, Ванкувер, 16.03.2020

  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Канада, маҳсулотларга тўла аравача, 14.03.2020

  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Канада, супермаркет, маҳсулотлар, 14.03.2020.

  • © AFP 2018 / Ina Fassbender

    Дортмунд супермаркетда ҳожатхона қозоғи ортилган аравача. 16.03.2020.

  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Канада, супермаркет, маҳсулотлар, 14.03.2020.

  • © REUTERS / Alec Jacobson

    Канада, супермаркет, маҳсулотлар, 14.03.2020.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1084)

Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

246
(Янгиланган 15:12 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

246
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл

Ниқобдан бикини, сирли ҳайкал ва озодликка чиққан тошбақалар ҳафта суратлари

3072
(Янгиланган 16:28 07.08.2020)
Шу ҳафта 1-7 август кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин ва ҳис-ҳаяжонга тўла суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг сара суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

3072
  • © AFP 2018 / ANP / Robin van Lonkhuijsen

    Нидерландия, Роттердам, аёл ҳимоя ниқобларидан тикилган бикинида.

  • © Sputnik / Roscosmos

    Бойқўнғир космодромидан "Протон-М" ракета-ташувчиси учирилиши.

  • © REUTERS / Peter Cziborra

    Буюк Британия Икльфорд лаванда даласи.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Москвада ўтказилган марафон иштирокчиси.

  • © AP Photo / Rajanish Kakade

    Ҳиндистон, Мумбай, сув остида қолган кўчалар

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Бейрутдаги портлаш.

  • © Sputnik / Valery Melnikov

    Бейрутдаги портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Ben Birchall / PA

    Бристолда шарлар фестивали иштирокчиси.

  • © AFP 2018 / Sonny Tumbelaka

    Бали пляжида олиб қўйилган яшил тошбақаларини денгизга қўйиб юборилиши

  • © Sputnik / Mikhail Golenkov

    Болтиқ денгиз флотининг машқлари

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қримда дам олаётган туристлар

  • © REUTERS / Christian Mang

    Берлин, коронавирус билан боғлиқ чекловларга қарши намойиш иштирокчиси.

  • © Sputnik / Evgeny Odinokov

    Москвада йўл қурилиш ишлари техникаси.

  • © AFP 2018 / Noah Seelam

    Ҳиндистон, Ҳайдарабодда аёл коронавирусга тест топшириш кўчма масканида.

  • © REUTERS / Aly Song

    Шанҳайда ChinaJoy кўргазмаси.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекинда Моаи ҳайкаллари олдида аёл велосипедда ўтиб кетмоқда.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москва йўл қурилиши ишлари.

  • © AP Photo / Michael Probst

    Германия, Франфурт майдонида одамлар совун кўпикларини учиришмоқда.

Автомобильное движение в Ташкенте

Амалдорларнинг хизмат машиналаридан фойдаланиши устидан назорат кучайтирилади

10
Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга оид президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб хизмат автотранспортларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади. Хизмат автомобилларидан шахсий манфаатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Хизматдан ташқари мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг махсус веб-порталига, шунингдек, махсус мобиль дастурий таъминотига фото ва видео материалларни жойлаштириш орқали хабардор қилинади.

Хизмат автотранспортлари Ички ишлар вазирлиги томонидан бериладиган давлат органининг номи акс эттирилган махсус эмблема (голограмма) билан жиҳозланади.

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Қарор лойиҳаси 27 августга қадар муҳокама қилинади.

10