Жимжитлик ҳукмрон: Москва метроси ўзини яккалаш даврида

691
Ҳамиша ҳаёт қайнаган ва баъзан оёқ қўйишга жой бўлмаган Москва метроси коронавирус пандемияси туфайли бўшаб қолди.

Россия пойтахти аҳолиси учун ўзини яккалаш ҳаёт тарзи март ойидан буён амал қилиб келмоқда. Жамоат транспортидан фақат махсус рухсатномага эга бўлганлар фойдаланиши мумкин.

22 апрелдан уйдан чиқиш ва жамоат траспортидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рақамли рухсатнома  автоматлаштирилди. Эндиликда рухсатнома йўловчининг “Тройка” ёки “Стрелка” картасига бириктирилган бўлиши шарт. Акс ҳолда у метро, автобус, троллейбус каби жамоат транспортларидан фойдалана олмайди.

Коронавирус пандемияси туфайли бўшаб қолган Москва метроси Sputnik фотожамланмасида.

691
  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Москвадаги "Охотний ряд" бекати. Ушбу бекат орқали Қизил майдонга чиқилади, шунинг учун ҳамиша гавжум эди. Бироқ ҳозир у умуман бўшаб қолган.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Метрода полиция ходими йўловчининг рақамли рухсатномасини текширмоқда.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Москва метросидаги йўловчи

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Поезд кутаётган йўловчилар

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Метрода ҳам йўловчилар масофа сақлаши лозим.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Бўм-бўш "Новослободская" бекати

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Москвад марказидаги "Площадь революции" бекати ҳам ҳувиллаб қолган.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Метронинг бўш вагонлари.

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Тиббий ниқобда бўлган йўловчи

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Метро йўловчилари

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Бўм-бўш бекат

  • © Sputnik / Vladimir Pesnya

    Иш туфайли метрога тушган йўловчилар

Илон Маск, лайлак ва намойишчилар ҳафта суратлари

404
Шу ҳафтада жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг қизиқарли суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

404
  • © AFP 2018 / Chandan Khanna

    АҚШда тартибсизликлар вақтида машиналар ёнмоқда. 29.05.20.

  • © REUTERS / Steve Marcus

    Лас-Вегаз казино-отелда раққоса ҳимоя ниқобида. 04.06.20

  • © Sputnik / Brian Smith

    Нью-Йоркда полиция намойишчиларни қўлга олмоқда.

  • © REUTERS / Steve Nesius

    SpaceX асосчиси Илон Маск Falcon 9 ракетасини учирилишидан сўнг. 30.05.20.

  • © AFP 2018 / Tarso Sarraf

    Бразилиянинг Маражо оролининг жануби-ғарбидаги Мелгако кўрфазида болалар сувга сакрамоқда. 29.05.20.

  • © AFP 2018 / Biju Boro

    Ҳиндистоннинг Борагаон шаҳридаги энг йирик полигонлардан бирида аёл чорва моллари учун ем олиб бормоқда. 04.06.20.

  • © REUTERS / Tom Brenner

    АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйнинг рўпарасида, Лафаетт Паркда намойишчилар граффити чизган бино ёнидан ўтмоқда. 01.06.20.

  • © REUTERS / Loren Elliott

    Сидней ҳайвонот боғи, жираф. 01.06.20.

  • © AP Photo / Rene' Rossignaud

    Мальтадан 20 км масофада кемада мигрантлар кийимларни қуритмоқда. 02.06.20.

  • © Sputnik / Kirill Kallinikov

    Карантиндан сўнг Москвада черковлар очилди.

  • © Sputnik / Brian Smith

    Нью-Йорк кўчаларида намойишчилар.

  • © REUTERS / Adriano Machado

    Бразилияда коронавирус қурбонлари хотирасига протест акцияси. 01.06.20.

  • © AFP 2018 / Yasuyoshi Chiba

    Кениялик суратчи Barbara Minishi ва дизайнер Wambui Thimba томда фотосессияда, Кения. 22.06.20.

  • © AFP 2018 / Ernesto Benavides

    Коронавирус қурбони қабрига хоч олиб келинмоқда. Перу, Лима яқини. 30.05.20.

  • © Sputnik / Press service of Bosco Family

    Балерина Екатерина Шипулина онлай-концертда.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қримдаги "Тайган" сафари-паркида шер.

  • © AFP 2018 / Ben Stansall

    Аёл Лондон Гринвич-паркида дам олмоқда. 02.06.20.

  • © AP Photo / Brian Inganga

    Найроби, Кибера харобаларида болалар коронавирусга бағишланган граффити олдидан югурмоқда (Кения), 03.06.20.

Мафтункор Анжелина Жоли 45 ёшда

1319
(Янгиланган 15:00 04.06.2020)
Бугун, 4 июнь куни америкалик актриса, БМТ эзгу ният элчиси, кўп фарзандли она Анжелина Жоли ўз юбилейини нишонламоқда.

Жоли 1975 йилда Лос-Анжелесда туғилган. Унинг ота-онаси таниқли актёр Жон Вайт ва франкоканадалик актриса Марчелин Бертранд. Анжелина кинода ўз дебютини 1982 йилда бошлаган.

Актриса 1999 йилда "Тўхтатилган ҳаёт" (Прерванная жизнь) фильмидаги роли учун "Оскар" билан мукофотланган.

Буюк Британиянинг қироличаси Елизавета II инсонпарварлик ишлари учун 2014 йил октябр ойида Жолига хоним унвонини тақдим этди.

1319
  • © AFP 2018 / Tiziana Fabi

    Актрисалар Анжелина Жоли ва Мишель Пфайффер янги фильм тақдимотида, 07.10.2019 й.

  • © AP Photo / Amy Sancetta

    Актриса Анжелина Жоли "Оскар" мукофоти маросимида. 26.02.2012 й.

  • © AFP 2018 / Jemal Countess/Getty Images

    Анжелина Жоли БМТ сессиясида, 24.04.15.

  • © AP Photo / Ahmad Alameen

    Актриса Анжелина Жоли Сурия қочоқлар лагерида. 09.09.2016.

  • © AFP 2018 / Jason Merritt/Getty Images

    Анжелина Жоли ва Брэд Пит "Олтин глобус" мукофоти маросимида. 15.01.2012.

  • © AFP 2018 / Valerie Macon

    Анжелина Жоли фарзандлари билан Голливудда. 30.09.2019.

  • © AFP 2018 / Boris Horvat

    Жоли Уилл Смит билан фотосессияда, 14.05.2004й.

  • © Sputnik / Ilia Pitalev

    Анжелина Жоли "Солт" фильми тақдимоти маросимида.

  • © AFP 2018 / Kevin Winter/Getty Images

    Жоли The Tonight Show with Jay Leno шоу дастурида. 16.03.2004.

  • © AP Photo / Anthony Devlin/Pool

    Анделина Жоли Буюк Британия қиролича Елизавета II билан учрашувда. 10.10.2014.

  • © AP Photo / Mohammad Sajjad

    Жоли Покистондаги лагерга ташрифи чоғида. 07.09.2010.

  • © AP Photo / Matt Sayles

    Анжелина Жоли "Кунг-фу панда" фильми тақдимоти маросимида, 15.05.2008.

  • © Sputnik / Ilia Pitalev

    Анжелина Жоли Ритц-Карлтон меҳмонхонаси томида ўтказилган фотосессияда.

  • © AP Photo / Shizuo Kambayashi

    Анжелина Жоли Японияда "Малефисента" фильми тақдимиоти маросимида. 23.06.2014.

  • © Sputnik / Aleksei Petrov

    Жоли ва Бред Питт Канн кинофестивали қизил йўлагида.

Экс-чемпион Абсолютного бойцовского чемпионата (UFC) в двух весовых категориях ирландец Конор Макгрегор победил нокаутом американца Дональда Серроне в бою на турнире UFC-246

Конор Макгрегор учинчи марта спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

8
Конор Макгрегор 2016 ва 2019 йилларда ҳам спортдаги фаолиятига якун ясашини маълум қилган эди. Бироқ бир неча кун сўнг яна спортга қайтиб, фаолиятини давом эттирган.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик жангчи Конор Макгрегор яна бир бор фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

“Мен жанг қилишни якунлашга қарор қилдим. Барчангизга ажойиб хотиралар учун раҳмат. Ажойиб саёҳат бўлди”, - деб ёзиб қолдирган спортчи ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

​Таъкидлаш жоизки, бу Конор Макгрегорнинг учинчи марта спорт билан хайрлашиши ҳисобланади. Аввал у 2016 ва 2019 йилларда спортдаги фаолиятига якун ясашини маълум қилган эди. Бироқ бир неча кун сўнг яна спортга қайтиб, фаолиятини давом эттирган.

8