Дунё мамлакатларида пандемия пайтида Қурбон ҳайити қандай нишонланди

363
Бугун дунё мусулмонлари Ийд ал-Адҳа - Қурбон ҳайити айёмини нишонламоқда. Коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ ҳолат кескинлиги сабабли уламолар томонидан ҳайит намозини жамоат бўлиб ўқишнинг иложи йўқлиги ҳақида фатволар эълон қилинди.

Индонезия, Ироқ, Эрон Сомали, Туркия, Ливан, Буюк Британия, Франция, Афғонистон, Покистон, Таиланд, Нигерия, Қуддус, Москва ва Новосибирскда тасвирга олинган суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

363
  • © Sputnik / Sutanta Aditya

    Индонезия, Меданадаги Аль-Машун масжиди

  • © AFP 2018 / HO / Khamenei.ir

    Эрон олий раҳбари Али Хаменеи Қурбон ҳайити муносабати билан қилган нутқида тиббий ниқоб кийган

  • © REUTERS / Feisal Omar

    Сомали, Магадишо шаҳрида мусулмонлар

  • © AP Photo / Pool Diyanet

    Истанбулдаги Айя-София масжида мусулмонлар тиббий ниқобларда.

  • © AP Photo / Hassan Ammar

    Ливан, Бейрут Муҳаммад аль-Амин масжиди.

  • © Sputnik / Mikhail Voskresenskiy

    Москва Жоме масжиди.

  • © AP Photo / Jon Super

    Шимолий Англия, Манчестер марказий масжиди кириш қисмида.

  • © REUTERS / Thaier Al-Sudani

    Ироқ, Бағдоддаги Абу Ханиф масжиди.

  • © REUTERS / Athit Perawongmetha

    Таиланд, Бангкок Ислом марказида қизалоқ.

  • © REUTERS / Afolabi Sotunde

    Нигерия, Абужа масжидида

  • © REUTERS / Parwiz

    Афғонистон Жалолободда мусулмонлар масжид яқинида бир-бирини байрам билан табрикламоқда.

  • © AP Photo / Muhammad Sajjad

    Покистон, Пешавара яқинидаги қочоқлар лагерида Қурбон ҳайити намози ўқилмоқда.

  • © AFP 2018 / Sameer Al-Doumy

    Францияда имом Қурбон ҳайит намозини ўқимоқда.

  • © Sputnik / Alexandr Kryazhev

    Новосибирск Қурбон ҳайити намози вақтида.

  • © REUTERS / Antara Foto/Muhammad Adimaja

    Индонезия мусулмонлари - дрон ёрдамида олинган сурат.

  • © AP Photo / Mahmoud Illean

    Қуддус шаҳридаги масжид.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1085)

Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

252
(Янгиланган 15:12 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

252
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл

Ниқобдан бикини, сирли ҳайкал ва озодликка чиққан тошбақалар ҳафта суратлари

3097
(Янгиланган 16:28 07.08.2020)
Шу ҳафта 1-7 август кунлари давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин ва ҳис-ҳаяжонга тўла суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг сара суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

3097
  • © AFP 2018 / ANP / Robin van Lonkhuijsen

    Нидерландия, Роттердам, аёл ҳимоя ниқобларидан тикилган бикинида.

  • © Sputnik / Roscosmos

    Бойқўнғир космодромидан "Протон-М" ракета-ташувчиси учирилиши.

  • © REUTERS / Peter Cziborra

    Буюк Британия Икльфорд лаванда даласи.

  • © Sputnik / Ramil Sitdikov

    Москвада ўтказилган марафон иштирокчиси.

  • © AP Photo / Rajanish Kakade

    Ҳиндистон, Мумбай, сув остида қолган кўчалар

  • © Sputnik / Michael Alaeddin

    Бейрутдаги портлаш.

  • © Sputnik / Valery Melnikov

    Бейрутдаги портлашнинг аянчли оқибатлари.

  • © AP Photo / Ben Birchall / PA

    Бристолда шарлар фестивали иштирокчиси.

  • © AFP 2018 / Sonny Tumbelaka

    Бали пляжида олиб қўйилган яшил тошбақаларини денгизга қўйиб юборилиши

  • © Sputnik / Mikhail Golenkov

    Болтиқ денгиз флотининг машқлари

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қримда дам олаётган туристлар

  • © REUTERS / Christian Mang

    Берлин, коронавирус билан боғлиқ чекловларга қарши намойиш иштирокчиси.

  • © Sputnik / Evgeny Odinokov

    Москвада йўл қурилиш ишлари техникаси.

  • © AFP 2018 / Noah Seelam

    Ҳиндистон, Ҳайдарабодда аёл коронавирусга тест топшириш кўчма масканида.

  • © REUTERS / Aly Song

    Шанҳайда ChinaJoy кўргазмаси.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекинда Моаи ҳайкаллари олдида аёл велосипедда ўтиб кетмоқда.

  • © Sputnik / Vladimir Astapkovich

    Москва йўл қурилиши ишлари.

  • © AP Photo / Michael Probst

    Германия, Франфурт майдонида одамлар совун кўпикларини учиришмоқда.

Лукашенко Познернинг қайси луқмасига "маънодор қараш" қилган эди

23
(Янгиланган 11:19 13.08.2020)
Познернинг сўзларига кўра, воқеа 20 нафар россиялик журналистларнинг Беларус етакчиси билан учрашуви вақтида рўй берган.

ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Телебошловчи Владимир Познер 25 йил муқаддам Александр Лукашенко номига ўзи томонидан айтилган ноаниқ жумла ва унга Беларус президентининг муносабати ҳақида ҳикоя қилди.

Тегишли ролик унинг "Познер Online" сайтидаги шахсий колонкасида жойланган.

Познернинг сўзларига кўра, воқеа Борис Березовский томонидан ташкиллаштирилган, 20 нафар россиялик журналистларнинг Беларус етакчиси билан учрашуви вақтида рўй берган.

Кечки тановвул вақтида меҳмонларга "самимий меҳмондорчилик" эвазига миннатдорлик рамзи сифатида қадаҳ сўз айтиш таклиф қилинган.

"Ўша вақтда, навбат менга етиб келганида, нима деганимни яхши эслайман: "Онам мени кимнингдир нонини синдираётганингда, у одам ҳақида ёки яхши, ёки ҳеч нарса айтмаслик керак, дея ўргатганлар. Шу боис, Александр Григорьевич, мен сукут сақлайман". Шу гапни айтдим ва жойимга ўтирдим", - дея ҳикоя қилади у.

Телебошловчининг айтишича, бунга жавобан Лукашенко ҳеч бир сўз айтмасдан "фақат маънодор қараш қилган" қилган, Березовский эса ундан фарқли ўлароқ жуда аччиқланган ва айтилган гапларни юмшатишга уринган.

23