Баррикада ва шовқинли гранаталар: сайловдан сўнг Минскда тартибсизликлар авж олди

339
(Янгиланган 15:12 11.08.2020)
Президент сайловидан сўнг икки кундан бери Беларусда норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Энг катта намойиш Минскда бўлиб ўтди.

Душанба, кунинг иккинчи ярмида беларуслар яна пойтахт кўчаларига чиқишди. Норозилик намойишлари республиканинг барча вилоят марказларида ўтказилди.

Пойтахтнинг Пушкин майдонида намойишчилар ахлат қутилардан баррикаларни қуриб олишди. Намойишчилардан бири полиция томон портловчи қурилмани улоқтиришга ҳаракат қилади, бироқ қурилма унинг қўлида портлаб кетди. Олган жароҳатлардан эркак вафот этди.

Милиция намойишчиларни тарқатиш учун ёруғлик-шовқин гранаталар қўллади. Кўплаб намойишчилар қўлга олинди.

Милиция ички қўшин ва “Альфа” бўлинмаси ёрдами билан намойишчиларни тарқатиб юборди. Айни вақтда коммунал хизматлар кўчаларни тозаламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 август куни мамлакатда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, президент Александр Лукашенко 80,08 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,09 фоиз овозга эга бўлди.

339
  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг норозилик намойишлари.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Жароҳатланган намойишчи

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минск полицияси намойиш вақтида.

  • © AFP 2018 / Sergei Gapon

    Минск кўчаларидаги тартибсизликлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минск кўчаларидан бирида намойишчилар

  • © AP Photo / Sergei Grits

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг намойишлар.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда ҳуқуқ тартибот орган ходимлари.

  • © Sputnik / Viktor Tolochko

    Минскда намойишчи.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Президент сайловидан сўнг Минскда норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Минскда ўтган тунда намойиш ва тартибсизликлар давом этди.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Намойишга чиққан аёл

Моника Беллучи 56 ёшни қаршилади

445
Машҳур актриса ва модель Моника Беллучи - 1964 йил 30 сентябрда Италиянинг Читта-ди-Кастелло шаҳрида туғилган.

1987 йилда Ўқиш тўловини тўлаш учун у модель бўлиб ишлашни бошлайди. Унинг суратлари Elle, Amica, Moda, Vogue мода журналларининг муқовасида пайдо бўлади. Дунёда машҳур Dolce & Gabbana, Valentino, Prada, Victoria's Secret, Betty Barclay, Ferretti, Hermes, Kenar, Escada, Revlon брендлари билан ишлайди.

1990 йилда кинода суратга тушишни бошлайди. 65 тадан ортиқ фильмда роль ўйнайди. Киноматография соҳасида 23 та мукофот олган.

445
  • © AP Photo / Reed Saxon

    Италия актрисаси Моника Белуччи

  • © AFP 2018 / Alberto Pizzoli

    Италия актриса Моника Белуччи ва актер Алекс Лютц, Канн кинофестивали очилиш маросими.

  • © AP Photo / Gregorio Borgia

    Италия режиссери Жузеппе Торнаторе, актриса Моника Беллуччи ва Жузеппе Сульфаро, "Малена" фильми тақдимотида.

  • © Sputnik / Ekaterina Chesnokova

    Актриса Моника Беллуччи Венеция халқаро кинофестивалида, 2002 й.

  • © AP Photo / Francois Mori

    Актёр Венсан Кассель ва Моника Белуччи Канн кинофестивалида

  • © AP Photo / Luca Bruno

    Актриса Моника Беллуччи Венеция кинофестивалида.

  • © AP Photo / Domenico Stinellis

    Моника Беллуччи, кино тақдимоти маросимида.

  • © AP Photo / Joel Ryan

    Моника Беллуччининг мухлислари

  • © AP Photo / Matt Sayles

    Италия актриса Моника Беллуччи ва Франция актриса Софи Марсо Канн кинофестивалида.

  • © AP Photo / Laurent Cipriani

    Моника Беллуччи Франциядаги Lumiere Award мукофоти маросимида.

Чеченистонда ўқ отиш бўйича чемпионат бошланди

111
(Янгиланган 11:56 30.09.2020)
Гудермесда кучишлатар бўлинмалари ўртасида тактик ўқ отиш бўйича Чеченистон Республикаси чемпионати бошланди.

Чеченистон Республикаси Гудермес шаҳрида 29 сентябрь куни кучишлатар бўлинмалари ўртасида тактик ўқ отиш бўйича мусобақа бошланди.

Мусобақага 40 та жамоа етиб келди – жами 500 нафар иштирокчи.

Улар 3 километрлик тўсиқлар чизиғини босиб ўтадилар, финишда эса турли хил қуроллардан ўқ узишади. Беллашув 3 кун давом этади.

Топшириқларни Россияда ва чет элларда амалга оширилган ҳақиқий махсус операцияларга асосланган. Улар Россиянинг махсус кучишлатар бўлинмаси “Альфа”да хизмат қилган инструкторлар томонидан ишлаб чиқилган.

111
  • © Sputnik / Said Tsarnayev

    Чеченистон Республикаси Гудермес шаҳрида 29 сентябрь куни кучишлатар бўлинмалари ўртасида тактик отиш бўйича мусобақа бошланди.

  • © Sputnik / Said Tsarnayev

    Гудермесдаги Россия спецназ университети

  • © Sputnik / Said Tsarnayev

    Чеченистон Республикаси Гудермес шаҳрида 29 сентябрь куни кучишлатар бўлинмалари ўртасида тактик отиш бўйича мусобақа бошланди.

  • © Sputnik / Said Tsarnayev

    Мусобақага 40 та жамоа етиб келди – жами 500 нафар иштирокчи.

  • © Sputnik / Said Tsarnayev

    Иштирокчилар уч километрлик тўсиқлар чизиғини босиб ўтадилар

  • © Sputnik / Said Tsarnaev

    Чеченистон Республикаси Гудермес шаҳрида 29 сентябрь куни кучишлатар бўлинмалари ўртасида тактик отиш бўйича мусобақа бошланди.

  • © Sputnik / Said Tsarnaev

    Чеченистон Республикаси Гудермес шаҳрида 29 сентябрь куни кучишлатар бўлинмалари ўртасида тактик отиш бўйича мусобақа бошланди.

  • © Sputnik / Said Tsarnaev

    Чеченистон Миллий гвардия бошқарма бошлиғи ўринбосари Даниил Мартинов.

  • © Sputnik / Said Tsarnaev

    Улар уч километрлик тўсиқлар чизиғини босиб ўтадилар, финишда эса турли хил қуроллардан ўқ узишади. Беллашув 3 кун давом этади.

  • © Sputnik / Said Tsarnaev

    Амалий топшириқлар Россиянинг махсус кучишлатар бўлинмаси “Альфа”да хизмат қилган етакчи инструкторлар томонидан ишлаб чиқилган.

Ракетные установки Азербайджана ударили по Нагорному Карабаху

Қорабоғдаги зиддийлашув ва дронни қўллашдаги "сурия" тажрибаси

56
Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар можаро томонларининг технологик жиҳатдан сезиларли тараққий этганини намоён қилмоқда, деб ёзади ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленко

Озарбайжон ва Арманистон қўшинлари разведка ва зарба учувчисиз учиш қурилмалари (УУҚ)дан - "сурия тажрибаси"ни ҳисобга олган ҳолда фаол фойдаланишмоқда. Бу табиийки жонли куч ва техникада йўқотишлар сони ортишини келтириб чиқармоқда.

Яқин ўтмишда рўй берган худди шу сингари жанговар ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, Қорабоғдаги ҳозирги оғир аслаҳалар қўлланилаётган зиддият жанг майдонида олинган видео билан кечаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу кадрларда Озарбайжон ва Арманистоннинг ҳавода мунтазам кузатилаётган разведка ва зарба дронларини кўриш мумкин.

Арманистон ҳарбий идораси маълумотларига кўра, озарбайжон қўшинлари 29 сентябрь куни арман ҳудуди Варденис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм бўйлаб туркияда ишлаб чиқарилган дрон ёрдамида авиазарба беришди. Сал олдин Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари Қорабоғ билан чегаратуташув жойида аҳоли пунктлари Арманистон ҳарбий кучлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида баёнот берган эди.

Позиция жанглари давом этмоқда, рақиблар бир-бирига алоҳида (нуқтали) зарба беришмоқда. Можаро ҳудудидан қочоқлар сезиларли оқимининг йўқлиги ҳам жанговар ҳаракатларнинг нисбатан босиқ характеридан далолат бермоқда.

Қайноқ осмон

Айни вақтда экспертлар ҳамжамияти фақатгина АР ва ОР ҳарбий идораларининг расмий маълумотига таянишлари мумкин. Қорабоғ кучлари гўёки 49та озарбайжон дронларини уриб туширган, ўз навбатида, арман армияси 18та УУҚдан жудо бўлган. Тахминимча, рақамлар ўта бўрттирилган.

Таққослаш учун, ўтган ўн йил мобайнида Тоғли Қорабоғда йигирмага яқин озарбайжон ва арман УУҚлари уриб туширилган эди. Аммо ҳар нега қарамай, минтақадаги дронлар уруши - бу ҳақиқат. Сурия тажрибаси эса шуни кўрсатмоқдаки, замонавий қуролли можароларда учувчисиз комплекслар аҳамияти мунтазам ортиб бормоқда.

Яқин келажакда жанговар ҳаракатлар стратегияси ва тактикаси кўп ҳолларда сунъий онгга эга бўлган разведка олиб бориш ва зарба бериш, юз ва ҳатто минглаб километрлардаги нишонларга "қўли етадиган" автоном учар аппаратлари томонидан белгиланади. Шу бугуннинг ўзида ҳам ЎЎҚлар томонидан жанговар ҳаракатлар зоналарида суткасига 24 соатлик назорат таъминланмоқда.

© Sputnik / Виталий Тимкив

Қорабоғ зиддиятида Боку асосан Исроилда ишлаб чиқарилган, 50 килогача юк кўтаришга қодир ва ҳаракат масофаси 250 км гача бўлган Aerostar, Hermes, Heron ва Harop дронларидан фойдаланмоқда. Бундай аппаратларни разведкада, ўт зарбасини тўғирлашда ҳамда рақибнинг жонли кучи ҳамда енгил зирҳланган техникасига қарши курашда бошқарилувчи жанговар захира сифатида қўллаш мумкин.

ЎЎҚ қимматбаҳо, ва Ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари воситалари учун етарлича сезилишга эга. Масалан, Hermes 20 миллион долларга яқин туради, аммо уни нишонга сари йўлда уриб туширишлари мумкин. Ҳаражатларни оптималлаштириш учун Озарбайжон исроилнинг Aeronautics Defense компанияси ишлаб чиқарадиган дрон-камикадзе "Орбитер-1К" Systemsнинг хилларидан бирига ўхшаш, ўз-ўзидан тўғирланадиган, кўринувчан ва инфрақизил диапазонларда кузатув оптик-электр тизимига эга, осмонни қўриқловчи "Зарба" жанговар захираларини лицензион ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди.

Каттагина маблағга эга бўлмаган ҳолда, Ереван ўз мудофаа саноати имкониятларига таянмоқда. Арманистон "Крунк" типидаги енгил (20 килогача юк кўтариш ва ҳаракат масофаси 150 км бўлган) ҳамда тоғли жойлар учун арзон ва самарали бўлган ўта кичик "Базе" разведка ва зарба аппаратларини ишлаб чиқармоқда ва қўлламоқда. Арман армиясининг 95%дан ортиқ дронлари - маҳаллий ишлаб-чиқарувчилар маҳсулотидир.

Жанубий Кавказ барқарор дунё учун қайноқ нуқта ва юқори технологик қурол учун анча тор бўлиб қолмоқда. Бундай юқоритехнологик қурол борган сари кўпаймоқда. Аммо жанг майдонида томонларнинг бирининг тотал устуворлиги ҳозирча кузатилмаяпти.

56