Роналду собиқ севгилиси, калтакесак ва Сальвадор маҳбуслари ҳафта сурати

1962
(Янгиланган 17:04 14.09.2020)
Ўтган ҳафта 5-11 сентябрь кунлари жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳафтанинг энг сара суратлари - Sputnik фотожамланмасида.

1962
  • © AFP 2018 / Tiziana Fabi

    Криштиану Роналдунинг собиқ дугонаси, италиялик модель Элиза Де Панисис Венеция 77-чи кинофестивалида

  • © Sputnik / Justin Griffiths-Williams

    Жулиан Ассанж тарафдори митингда, Лондон, Буюк Британия.

  • © Sputnik / Neal Waters

    Калифония штатида ўрмон ёнғини

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Москва шаҳари куни, "Коломенское" паркада XVI-XVII аср саҳна либосларида.

  • © Sputnik / Alexey Maishev

    Минск, мухолифат норозилик акцияси иштирокчиси.

  • © Sputnik / The Press Service of the President of the Republic of Belarus

    Белоруссия президенти Александр Лукашенко россиялик журналистларга интервью чоғида.

  • © AFP 2018 / Savo Prelevic

    Черногория парламент сайловларидан сўнг митинг иштирокчиси.

  • © AFP 2018 / Dibyangshu Sarkar

    Ҳиндистон, Калькутта яқини, фермер велосипедда сув лилияларни олиб кетмоқда.

  • © AP Photo / Noah Berger

    Портленд, полиция намойишчиларни тарқатмоқда.

  • © REUTERS / Maciek Jazwiecki/Agencja Gazeta

    Варшава полицияси Extinction Rebellion намойиш иштирокчисини қўлга олмоқда.

  • © REUTERS / Jose Cabezas

    Сальвадор Quezaltepeque қамоқхонасидаги жиноий гуруҳ аъзолари.

  • © AFP 2018 / Lionel Bonaventure

    Франциялик овчи-аёл Жоанна Клермон Перпиньян яқинида, фотосессия

  • © REUTERS / Soe Zeya Tun

    Бангкок, Pet Expo Thailand аёл гекконлар билан.

  • © AFP 2018 / Gabriel Bouys

    Испаниялик дизайнер Андрес Сард либослар тўплами намойиши. Мадрид - Mercedes Benz Fashion Week.

  • © Sputnik / Mikhail Voskresenskiy

    Хитой ҳарбий хизматчилари - Type 96 танкида. "АрМИ-2020" ўйинлари.

  • © REUTERS / Jonathan Ernst

    Дональд Трамп тарафдорлари, Смит-Рейнольдс аэропорти, Уинстон-Салем, АҚШ.

  • © AFP 2018 / Tang Chhin Sothy

    Камбоджа, ўқувчи дезинфекция туннелдан ўтмоқда.

  • © REUTERS / Zohra Bensemra

    Сенегал, фуқаро Кеур-Массар кўчаларидан қўлбола ясалган қайиқда кетмоқда.

Саудиялик бодибилдер аёллар - фото

315
(Янгиланган 19:16 29.09.2020)
Бодибилдер аёллар Саудия Арабистони пойтахти - Ар-Риёд шаҳрида коронавирус пандемияси шароитида тренажер залда машқ қилмоқда.

Спорт машғулотлар давомида тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.

315
  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Тренажер залда аёл машқ қилмоқда, Саудия Арабистони.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Тренажер залда аёллар машқ қилмоқда, Саудия Арабистони.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Бодибилдер спортчи Файруз Аль-Омари тренажер залда.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Спортчи Ясмина Реҳаб тренажер залда машқ қилмоқда, Саудия Арабистони

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Мураббий аёл Реҳам Салҳиеҳ тренажер залда машқ қилмоқда, Саудия Арабистони.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Аёллар тренажер залда машқ қилмоқда.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Аёллар тренажер залда машқ қилмоқда. Спортчи Файруз Аль-Омари.

  • © REUTERS / Ahmed Yosri

    Саудия арабистонлик аёл машқ қилмоқда.

Пекин автосалонида қандай янги автомобиллар намойиш этилди

461
Якшанба куни, 27 сентябрь куни Хитой пойтахтида йилнинг нуфузли ва оммавий тадбирлардан бири - халқаро автосалон ўз иш фаолиятини бошлади. Кўргазмага кўплаб янги автомобиллар ва учар транспорт воситалари қўйилди.

Автошоуда тасвирга олинган энг ёрқин суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Барча суратлар - Sputnik жамланмасида.

461
  • © AP Photo / Ng Han Guan

    Пекинда халқаро автосалон.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекин халқаро автосалон Lynk & Co стенди.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекин халқаро автошоуда GAC Enpulse спорткупе

  • © AP Photo / Ng Han Guan

    Пекин халқаро автосалон очилиш маросими.

  • © AP Photo / Ng Han Guan

    Пекин халқаро автосалонда учар транспорт воситаси.

  • © AP Photo / Mark Schiefelbein

    Пекиндаги автосалонга келган меҳмонлар

  • © REUTERS / Tingshu Wang

    Пекин халқаро автосалонга қўйилган Novat автомобиллар

  • © AP Photo / Ng Han Guan

    Пекин халқаро автосалонда модель

  • © AP Photo / Andy Wong

    Пекин халқаро автосалонга қўйилган янги Hongqi S9 суперкар.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекин халқаро автосалон ишчилари дам олмоқда.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекин халқаро автосалон, янги Volkswagen Golf 8 автомобиль.

  • © AP Photo / Ng Han Guan

    Пекин халқаро автошоуда блогер

  • © AP Photo / Ng Han Guan

    Пекин халқаро автосалон, Ford Mustang Mach-E электрокар.

  • © REUTERS / Thomas Peter

    Пекин халқаро автошоуда Hongqi пилотсиз автомобиль.

  • © REUTERS / Tingshu Wang

    Пекин халқаро автосалон, чарчаган ходим ҳордиқ чиқармоқда.

Британия ва Канада Лукашенкога қарши санкция киритди

104
Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik, Мария Табак. Буюк Британия ва Канада Беларус президенти Александр Лукашенко, унинг ўғли Виктор ва мамлакатнинг бир нечта юқори мартабали ҳукумат аъзоларига қарши санкцияларни киритдилар, деб хабар бермоқда британия ТИВ.

Чеклов чоралари Бирлашган Қиролликка кириш ва саккиз кишига нисбатан, хусусан, Лукашенконинг ўзи, унинг ўғли, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Виктор Лукашенкога, президент арминистрацияси раҳбари Игорь Сергеенконинг, ички ишлар вазири Юрий Караев, ички ишлар вазири ўринбосарлари Александр Барсуков ва Юрий Назаренко, ИИВ ички қўшинлари қўмондони ўринбосари Хазалбек Атабеков ва Махсус полиция минск бўлинмаси раҳбари Дмитрий Балабиларнинг активларини музлатишни кўзда тутади. 

Британиялик дипломатларнинг қайд этишича, рестрикциялар "Буларусда инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига алоқадор" бўлганларга нисбатан жорий этилади.

"Дунё ҳамжамиятининг кўплаб даъватларига қарамай, Александр Лукашенко шафқатсиз репрессияларни кучайтирган оппозиция билан мулоқотга киришишдан бош тортди", — дейилади Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси хабарида.

Лондон чекловларни жорий йил июль ойида кучга кирган "инсон ҳуқуқларини поймол этганлиги учун санкцияларнинг британ режими" (Global Human Rights Sanctions Regime) доирасида қўллаган.

"Буюк Британия мустақил санкциялар режими инсон ҳуқуқларини жиддий равишда бузадиганларга Буюк Британияга саёҳат қилишни, британ банклари орқали пул ўтказишни ёки Буюк Британия иқтисодиётидан бирон бир фойда олишни тақиқлашга имкон беради", - дея аниқлик киритган дипломатик ваколатхона.

Беларусдаги воқеалар

Беларусдаги оммавий норозиликлар 9 август куни, президент сайловларида олтинчи маротаба Лукашенко ғалаба қозонгач бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1 % овоз олган. Оппозиция сайловларда Светлана Тихановская ғалаба қозонди деб ҳисоблайди. Тихановскаянинг ўзи мамлакатни тарк этишга қарор қилди ва Литвага йўл олди.

Акциянинг илк кунларида куч тузилмаси ходимлари протест қатнашчиларига нисбатан кўз ёш чиқарувчи газ, водомёт, шовқин гранаталари, резина ўқларни ишлатишган. Сўнгра, ҳуқуқ тартибот органлари митингларни тарқатишни ва куч методларидан фойдаланишни тўхтатишди.

Лукашенко АҚШни Беларусдаги норозиликларни ташкил этганликда айблади. Президентнинг айтишича, европа мамлакатлари Вашингтонга ён босмоқда ва ҳаммасини "айтилганидек бажаришмоқда". Беларус етакчисининг сўзига кўра, Ғарб Минскни Москвага қарши қайрамоқчи.

23 сентябр куни Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтгач, бу янги норозилик акцияларини юзага келтирди, акциялар иштирокчилари куч методлари ва водомётлар ёрдамида тарқатилди.

104