Дональд Трамп

Трамп: Америка Россияга қарши санкциялар ҳақида эмас, ўзи ҳақида ўйлаши керак

778
(Янгиланган 15:30 29.12.2016)
“Америка ўз ҳаёти билан” шуғуллангани маъқул” деди АҚШ президенти Дональд Трамп, Россияга қарши киритилган янги санкцияларга изоҳ берар экан.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Дональд Трамп Американи аҳолисини Россияга қарши санкциялар ҳақида эмас, ўз ҳаёти билан шуғулланишга чақирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Журналистлар Трампдан – АҚШ президент сайлови вақтида уюштирилган кибер ҳужумлар учун Россияни жазолаш керакми деб савол берганда.
“Менимча, биз ўз ҳаётимиз билан шуғулланганинмиз маъқул. Компьютерлар бизнинг ҳаётимизни жуда мушкуллаштириб юборди. Компьютер даври бизни, нима бўлаётганини ҳеч ким тушунмайдиган жойга етаклаб келди”, — деб жавоб берди у.

Бундан олдин, Линдси Грэм исмли сенатор Россияга қарши янги санкциялар киритилаётган ва ушбу санкциялар Россияга, айниқса президент Путинга жиддий зарар еткизиши ҳақида хабарлар эълон қилинган эди.

Трамп сенатор Линдси Грэм хабар қилган ушбу санкциялар ҳақида ҳеч нарса эшитмаганини таъкидлади.

“Бизда тезлик бор, бизда яна кўп нарса бор, лекин керакли даражада хавфсизлик борлигига менинг ишончим комил эмас. Мен бу ҳақида сенаторлар билан гаплашганим йўқ, лекин мен буни албатта амалга ошираман”, — деб қўшимча қилди у.

Америкада яқинда бўлиб ўтган президент сайловлари давомида ва ундан кейин АҚШ расмий ҳукумати ва президент Обама Россияни бир неча бор сайловларга аралашишда ва хакерлик ҳужумида айблаган эди.

ОАВларда тарқалган ушбу хабарларга нисбатан Россия ТИВи, Россия АҚШнинг душмани эмас деб, аксинча биз улар билан иттифоқчилик муносабатлари қурмоқчимиз деб таъкидлаган эди.

“Асосийси, биз АҚШга душман эмасмиз. Биз барқарор муносабатлар ва ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз. Бу борада қарама-қаршилик энг кучли бўлган – киберҳудуд, аслида ҳамкорлик майдони бўлиш керак, чунки бизнинг душманимиз ягона. Бу – террорчилик ва жиноятчиликдир”, — деди  Россия ТИВ махсус топшириқлар элчиси Андрей Крутских.

Эслатиб ўтамиз, ушбу хабарлар яқинда CNN телеканалида эълон эълон қилинган, Россияга қарши янги санкциялар пайшанба куни эълон қилиниши ҳақидаги хабарлардан кейин пайдо бўлди.

778
Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев провели встречу

Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни юбилей билан табриклади

114
(Янгиланган 18:12 06.07.2020)
Ўзбекистон президенти Нурсултон Назарбоевни таваллуд куни самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Нурсултон Абишевич Назарбоевни юбилей билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва янги зафарлар тилади”, - дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Хабарда ёзилишича, элбошининг замонавий Қозоғистонни барпо этиш, кучли давлат бошқаруви институтлари ва миллий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, мамлакат рақобатбардошлиги, халқаро нуфузини оширишга ва, энг муҳими, аҳолининг юксак турмуш даражасини таъминлашга қаратилган самарали ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги тарихий роли алоҳида қайд этилган.

Нурсултон Назарбоевнинг муваффақиятли амалга оширилган йирик ташаббусларидан бири – жадал ривожланиб бораётган Қозоғистоннинг “ташриф қоғози”га айланган янги пойтахт - Нур-Султон шаҳрига асос солингани таъкидланди.

Элбошининг глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, турли ҳудудлардаги можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, Марказий Осиёда интеграцияни кучайтириш ва барқарор тараққиётга эришиш борасидаги ташаббуслари халқаро ҳамжамиятда кенг эътирофга сазовор бўлди.

Таъкидланишича, Қозоғистоннинг биринчи президенти мамлакатлар ўртасидаги қардошлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди.

Мулоқот чоғида етакчилар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, пандемиянинг ўзаро манфаатли ҳамкорликка салбий таъсирини камайтириш бўйича ўзаро яқин мувофиқлашув ва шерикликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Нурсултон Назарбоев 80 ёшни қарши олди.

114
Теглар:
Назарбоев, Мирзиёев, Қозоғистон, Ўзбекистон
Президент РФ Владимир Путин

Путин СССРнинг 1924 йилдаги Конституциясини “ҳаракати кечиктирилган мина” деб атади

548
(Янгиланган 11:58 06.07.2020)
Владимир Путин СССР конститциясида мавжуд бўлган республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - келажакда унинг тарқалиб кетишига замин яратганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Владимир Путин Совет Иттифоқи Конституциясида мавжуд бўлган, республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - келажакда унинг парчаланишига замин яратганини айтиб ўтди. 

“Бу Совет Иттифоқи ташкил топаётган пайтда, 1922 йилда ишга туширилган “ҳаракати кечиктирилган мина бўлган”, - деди Путин “Россия 1” телеканали эфирида.

У, шунингдек, замонавий Россия бунга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлади. Айнан шунинг учун Конституцияга ўзгартиришлар ишлаб чиқилдики, бу Путиннинг фикрича, мамлакатни сценарий такрорланишидан огоҳлантиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, РФ Конституциясининг янгиланган матни 4 июль кунидан кучга кирди. Бу 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтган Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида умумроссия овоз беришидан кейин мумкин бўлди.

100% протоколлар кўриб чиқилганидан, якуний иштирок 67,97 фоизни ташкил этди. Ўзгартиришларни иштирокчиларнинг 77,92% (деярли 58 миллион россияликлар) маъқуллади, 21,27% (тахминан 16 миллион киши) қарши овоз берди.

548
Ведущий научный сотрудник Центра Корейских исследований Института Дальнего Востока РАН Евгений Ким

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро савдони 5 миллиард $гача етказиши мумкинми - эксперт

155
(Янгиланган 21:33 07.07.2020)
Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг етакчи илмий ходими Евгений Ким икки республиканинг ўзаро ташқи савдосини амалга оширишга нима тўсқинлик қилиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини айтди.

6 июль куни Сеулда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика департаменти раҳбари Сонг Юн Мо музокаралар ўтказди. Учрашув давомида, 2019 йил охирида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 27 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилди - бу сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Томонлар 2023 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд, деб ҳисоблашмоқда.

Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Евгений Кимнинг таъкидлашича, беш миллиард доллар - Жанубий Кореянинг ташқи савдо айланмасининг 0,35 фоизини ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, савдо ҳажмини ушбу кўрсаткичга етказиш режалари, айниқса Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш йиллари давомида 3 миллиард долларга яқин сармоя киритганини ҳисобга олсак, жуда яхши.

Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ҳамма нарса пандемиядан кейин икки мамлакат иқтисодиёти қанчалик тез тикланишига боғлиқ бўлади.

"Масалан, Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланиши муҳим. Бу йил коронавирусдан олдин бўлган савдо ҳажмини тиклай олмасликлари эҳтимолидан холи эмас. Бу баъзи бир, Ўзбекистон Жанубий Кореяга етказиб бера оладиган маҳсулотларга талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин, чунки Ўзбекистон юқори технологияли саноат маҳсулотларини етказиб берувчиси эмас, балки хом ашёни етказиб беради. Жанубий Кореядан экспорт ҳажми камайса, хом ашёга бўлган талаб ҳам пасаяди", - деди Евгений Ким.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

Смогут ли Узбекистан и Южная Корея довести объем торговли до $5 млрд — мнение эксперта
155