Директор ФСБ России Александр Бортников

Бортников миграция оқимлари устидан назорат кучайтирилгани ҳақида гапирди

383
(Янгиланган 16:16 11.12.2018)
ФХХ раҳбари Александр Бортников 2018 йилда террорчиликда гумон қилинаётган 10 мингдан зиёд шахларга Россияга кириш тақиқланганини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Миллий террорчиликка қарши қўмита мажлисида Россия Федерал хафвсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников миграция оқимлари устидаги назорат кучайтирилгани ҳақида гапирди, РИА Новости хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра 2018 йилда ФХХ ходимлари томонидан террорчиликда гумон қилинган 10 мингдан ортиқ  шахсларга Россия ҳудудига киришни тақиқлаган.

Бундан ташқари, 60дан зиёд россияликлар ва хорижликларга Яқин Шарқдаги қуролли низо минтақалари Сурия ва Эронга кириш тақиқланган.

Терроризмга қарши курашиш барча МДҲ давлатларининг энг жиддий ва долзарб муаммоларидан биридир, жумладан, Ўзбекистоннинг. Ўзбекистон 2018 йил терроризм жаҳон индекси рўйхатининг қарийб энг охирги поғоналаридан бири 134-ўринни эгаллади. Ироқ, Афғонистон ва Нигерия етакчи учликка киритилган. Тожикистон –74, Россия эса 34-поғонада жойлашган. Терроризм жаҳон индекси (GTI) “терроризм таъсирини” акс эттиради ва турли ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ҳамда радикал оқимлар пайдо бўлишининг геосисёсий омиллари таҳлилида тузилади.

383

Байден ўз президентлигининг биринчи 100 куни ҳақида гапирди

198
Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байденнинг ғалаба қозонганини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. АҚШ президентлигида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон қилган Жо Байден, ўз президентлигининг биринчи юз кунини миграцияга оид ислоҳотлар ва коронавирусга қарши курашга бағишлашини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Мен сенатга иммигрантлар ҳақидаги қонунни йўллайман, бу ҳужжат 11 миллион нафар рўйхатдан ўтказилмаган инсонларга фуқароликни олишга йўл очади", - деб айтган Байден NBC телеканалига берган интервьюсида.

Сиёсатчи, шунингдек, амалдаги президент Дональд Трампнинг айрим қарорларини бекор қилиш ниятида эканлигини қўшимча қилган. Байденнинг фикрича, ушбу қарорлар иқлим ва инсонлар саломатлигига зиён етказган.

Байден, шунингдек, Трампга нисбатан суриштирув ўтказиш ташаббусини илгари сурмаслигини, ва жамики ҳаракатларини америка жамиятига ўзига нисбатан ишончни қайтаришга йўналтиришини маълум қилган.

Шу билан бирга, сиёсатчи, у ҳукмронлик қиладиган йиллар Барак Обаманинг "учинчи муддатига" айланмаслигини айтган. Байден Обама даврида саккиз йил давомида вице-президент лавозимини эгаллаган.

"Биз мутлақо бошқа дунёга рўбаро бўлдик. Президент Трамп ландшафтни ўзгартириб юборди. Энди бу "Ёлғиз Америка", - деб қўшимча қилган Байден.

АҚШ президентлигига сайловлар 3 ноябр куни бўлиб ўтган, аммо унинг якунлари ҳозирча эълон қилингани йўқ. Америка ОАВ маълумотларига кўра, демократлар партиясидан бўлган номзод ғалаба учун сайловчиларнинг етарлича овозига эга бўлган. Дунёнинг айрим етакчилари Байденни давлат раҳбари лавозимига сайлангани билан муборакбод этишга улгурдилар.

Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байден ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Трамп ўз рақибларини "сайловни ўғирлаш"га ҳаракат қилганликда айбламоқда. Президент адвокати Руди Жулиани сайловлар давомида бўлган қонунбузарликлар тизимли характерга эга бўлганини тасдиқлади. Шу билан бирга Оқ уйнинг амалдаги хўжайини Байденга ҳукуматни топширишга тайёргарлик кўриш буйруғини берган.

АҚШнинг навбатдаги раҳбари 2021 йилнинг 20 январида қасамёд қилиши кутилмоқда.

198
Здание МИД Узбекистана

Ўзбекистон - Афғонистон - АҚШ форматидаги мулоқот кучайтирилиши кутилмоқда

181
Ўзбекистон делегацияси АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорациясида музокаралар ўтказди. Тафсилотлар хабаримизда

ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (ДФC) бош ижрочи директори Адам Болер билан учрашди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Учрашувда томонлар Болернинг 29-июн – 1-июл кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилганлар.

Шунингдек, учрашувда саноат, хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва янги технологияларни жалб қилишда икки томонлама шерикликни янада чуқурлаштириш истиқболлари белгилаб олинган.

Ўзбекистон томони DFC иштирокида Ўзбекистонда нефт-газ, энергетика, кимё, транспорт, қурилиш, банк, фармацевтика ва бошқа иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини қайд этган. Шу нуқтайи назардан, Америка корпорацияси раҳбари йирик инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга йўналтириладиган Марказий Осиё инвестиция жамғармасини ташкил этишга қизиқишини тасдиқлаган.

Афғонистон инфратузилмасини яхшилаш ва мамалакатни ижтимоий-иқтисодий тиклаш Ўзбекистон билан DFC ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим истиқболли йўналиши ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан, томонлар жорий йилнинг май ойида бошланган "Ўзбекистон-Афғонистон-АҚШ" уч томонлама ҳамкорлик шакли доирасида мулоқотни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.

181

Қирғизистонда рус тилидан расмий мақомни олиб ташлаш таклиф қилинди

10
(Янгиланган 18:08 26.11.2020)
Қирғизистон Конституциявий кенгашининг аъзоси Садирдин Торалиев рус тилидан расмий мақом олиб ташлашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Қирғизистон Конституциявий кенгашининг аъзоси Садирдин Торалиев рус тилидан расмий мақом олиб ташлашни таклиф қилди.

"Бу кескин бўлиб эшитилиши мумкин. Аммо менинг таклифим - фақат қирғиз тилини давлат тили сифатида қолдириш. Бошқа тилларни бошқа қонунлар билан ривожлантирамиз", - деган Торалиевнинг сўзларини келтиради 24.kg агентлиги.

Унга кўра, ёшлар қирғиз тилида гаплашишни тўхтатдилар.

"Нега улар қирғиз тилини ўрганмайдилар? Чунки бунга ҳожат йўқ. Биз уни яратишимиз керак. Шундагина ҳамма қирғиз тилини ўрганишни ва гапиришни бошлайди", - деди Торалиев.

Рус тилининг расмий мақоми давлат мақоми - қирғиз тили билан бир қаторда Қирғизистон Конституциясида мустаҳкамланган.

10
Теглар:
Қирғизистон