Учения ОДКБ в Таджикистане

ОДКБ-2019 ўқув машғулотлари Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлашга қаратилади - Путин

793
Россия президенти Владимир Путин ОДКБ ҳарбий ўқув машғулотларини Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга бағишлашни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлигида ўтказилган якуний хайъат йиғилиши давомида 2019 йилги ҳарбий ўқув машғулотларини Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигини таъминлашга бағишлаш зарурлиги ҳақида баёнот қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"2019 йилги ўқув машқлар давомида шериклар билан Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш бўйича умумий масалалар ечимида ҳамкорликнинг барча қирраларини батафсил ишлаш лозм", - деб таъкидлаган Россия етакчиси.

Путин, шунингдек, бугунги кунда, энг аввало коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти линияси бўйича ҳарбий ҳамкорлик ривожланаётганига эътибор қаратган. КХШТ аъзо бўлган давлатлар булар - Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон. Ўзбекистон 90-йиллар охирида бу ташкилотга аъзоликни узайтиришдан воз кечган.

Ўзбекистон, ўз навбатида декабрь ойи ўртасида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан қўшма аксилтеррор ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Битимни (Душанбе, 2008 йил 28 август) ратификация қилган эди. Ҳужжатнинг асосий мақсади - Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдан иборат.

793

Байден ўз президентлигининг биринчи 100 куни ҳақида гапирди

197
Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байденнинг ғалаба қозонганини тасдиқлади

ТОШКЕНТ, 25 ноя - Sputnik. АҚШ президентлигида ўзининг ғалабаси ҳақида эълон қилган Жо Байден, ўз президентлигининг биринчи юз кунини миграцияга оид ислоҳотлар ва коронавирусга қарши курашга бағишлашини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Мен сенатга иммигрантлар ҳақидаги қонунни йўллайман, бу ҳужжат 11 миллион нафар рўйхатдан ўтказилмаган инсонларга фуқароликни олишга йўл очади", - деб айтган Байден NBC телеканалига берган интервьюсида.

Сиёсатчи, шунингдек, амалдаги президент Дональд Трампнинг айрим қарорларини бекор қилиш ниятида эканлигини қўшимча қилган. Байденнинг фикрича, ушбу қарорлар иқлим ва инсонлар саломатлигига зиён етказган.

Байден, шунингдек, Трампга нисбатан суриштирув ўтказиш ташаббусини илгари сурмаслигини, ва жамики ҳаракатларини америка жамиятига ўзига нисбатан ишончни қайтаришга йўналтиришини маълум қилган.

Шу билан бирга, сиёсатчи, у ҳукмронлик қиладиган йиллар Барак Обаманинг "учинчи муддатига" айланмаслигини айтган. Байден Обама даврида саккиз йил давомида вице-президент лавозимини эгаллаган.

"Биз мутлақо бошқа дунёга рўбаро бўлдик. Президент Трамп ландшафтни ўзгартириб юборди. Энди бу "Ёлғиз Америка", - деб қўшимча қилган Байден.

АҚШ президентлигига сайловлар 3 ноябр куни бўлиб ўтган, аммо унинг якунлари ҳозирча эълон қилингани йўқ. Америка ОАВ маълумотларига кўра, демократлар партиясидан бўлган номзод ғалаба учун сайловчиларнинг етарлича овозига эга бўлган. Дунёнинг айрим етакчилари Байденни давлат раҳбари лавозимига сайлангани билан муборакбод этишга улгурдилар.

Охирги сутка давомида АҚШнинг бир йўла учта муҳим аҳамиятга эга штатлари - Пенсильвания (20 сайловчи), Мичиган (16) ва Невада (6) - Байден ғалаба қозонганини тасдиқлади.

Трамп ўз рақибларини "сайловни ўғирлаш"га ҳаракат қилганликда айбламоқда. Президент адвокати Руди Жулиани сайловлар давомида бўлган қонунбузарликлар тизимли характерга эга бўлганини тасдиқлади. Шу билан бирга Оқ уйнинг амалдаги хўжайини Байденга ҳукуматни топширишга тайёргарлик кўриш буйруғини берган.

АҚШнинг навбатдаги раҳбари 2021 йилнинг 20 январида қасамёд қилиши кутилмоқда.

197
Здание МИД Узбекистана

Ўзбекистон - Афғонистон - АҚШ форматидаги мулоқот кучайтирилиши кутилмоқда

181
Ўзбекистон делегацияси АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорациясида музокаралар ўтказди. Тафсилотлар хабаримизда

ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (ДФC) бош ижрочи директори Адам Болер билан учрашди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Учрашувда томонлар Болернинг 29-июн – 1-июл кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилганлар.

Шунингдек, учрашувда саноат, хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва янги технологияларни жалб қилишда икки томонлама шерикликни янада чуқурлаштириш истиқболлари белгилаб олинган.

Ўзбекистон томони DFC иштирокида Ўзбекистонда нефт-газ, энергетика, кимё, транспорт, қурилиш, банк, фармацевтика ва бошқа иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини қайд этган. Шу нуқтайи назардан, Америка корпорацияси раҳбари йирик инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга йўналтириладиган Марказий Осиё инвестиция жамғармасини ташкил этишга қизиқишини тасдиқлаган.

Афғонистон инфратузилмасини яхшилаш ва мамалакатни ижтимоий-иқтисодий тиклаш Ўзбекистон билан DFC ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим истиқболли йўналиши ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан, томонлар жорий йилнинг май ойида бошланган "Ўзбекистон-Афғонистон-АҚШ" уч томонлама ҳамкорлик шакли доирасида мулоқотни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.

181
ГБУ «Миграционный центр»

Россияда хорижий ишчиларни жалб қилиш квоталари тасдиқланди

8
Келгуси йил учун Россияга виза асосида келадиган хорижий ишчиларни жалб қилиш квоталари тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. 2021 йил учун Россияга виза асосида келадиган хорижий ишчиларни жалб қилиш бўйича квоталарни тасдиқлаш тўғрисида Россия ҳукумати қарори қабул қилинди. Ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар порталида эълон қилинди.

Унга кўра, умумий квота 101 871 киши этиб белгиланди.

Ҳужжатга кўра, келгуси йилда тоғ-кон саноати, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларида ишлайдиган ходимларга энг юқори талаб бўлади, мамлакатга 31 625 нафари кутилмоқда.

Металлга ишлов бериш ва машинасозлик саноати ишчилари учун 11 673 та иш ўринлар ажратилди.

Кичик ва йирик саноат корхоналарининг бошқа касб-ҳунарлари учун 16 980 та, саноат қурилмалар операторлари ва машинистлари учун 7 764 та иш жойи ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Россияда меҳнат визаси орқали келган чет элликлар сонини деярли 40 мингга қисқартириш режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Ўша вақтда 2020 йилда квота 144 мингдан ортиқ кишига тақдим этилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 104 993 кишигача камайтириш ҳақида айтилаётган эди.

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Армения, Озарбайжон, Молдова, Қозоғистондан келган хорижий ишчилар янги қоидалар таъсирига тушмайди, чунки бу фуқаролар Россия Федерацияси ҳудудига визасиз (лекин меҳнат патентлари билан) кириш ҳуқуқига эга.

8