Флаги стран-участниц ШОС

ШҲТнинг навбатдаги саммитида хавфсизлик ва ривожланиш асосий мавзу бўлади

330
(Янгиланган 11:57 10.06.2019)
13-14 июнда Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида Хитой бир неча ташаббус билан чиқмоқчи.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Хавфсизлик масаласи Бишкекда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити кун тартибининг асосий масаласига айланади, деб хабар қилмоқда РИА Новости Хитой ташқи ишлари вазирлигига асосан.

“Хавфсизлик ва ривожланиш масалалари саммитнинг энг асосий масалаларидан бири бўлади. Шунингдек, сўнгги йилларда ШҲТ доирасида амалга оширилган ҳамкорликни таҳлил қилиш ҳамда яқин келажакка режалар тузиш масалалари ҳам кўриб чиқилади”, - деди Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжан Ханьхуэй.

Хитой дипломатининг сўларига кўра, ШҲТ саммитида Хитой иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда террорчиликка қарши кураш соҳасида бир неча ташаббуслар билан чиқади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтанинг 13-14 июн кунлари Бишкекда ШҲТнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Унда ШҲТ аъзолари бўлган Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади. Шунингдек Ҳиндистон ва Покистон бош вазирлари ҳам иштирок этади.

Маълумот учун айни дамда Афғонистон, Белоруссия, Эрон и Мўғулистон – ШҲТда кузатувчи, Озаербайджон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка – ҳамкор мақомига эгадир.

330
Мавзу:
ШҲТ – 2019 (16)
Утвержден хоким Бухарской области - Ботир Комилович Зарипов

Бухоро вилоятига ҳоким тасдиқланди

94
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил ноябрь ойидан буён Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Комилович Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.

“Вилоятни бошқариш, одамларни сафарбар қилиш осон иш эмас. Буни Зариповнинг ўзиям тушуняпти. Мен уни турли лавозимларда синаганман, охирги уч ойда ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида сизлар ҳам синадингиз. Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради,” - деди Шавкат Мирзиёев.

Б.Зарипов 1969 йилда Ғиждувон туманида туғилган. Банк соҳасида турли лавозимларда ишлаган. 2016-2020 йилларда республика қурилиш материаллари саноатини бошқарган.

Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

“Бухорои шарифдек жойга, унинг буюк халқига раҳбар бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди. Ана шу ишонч доим қулоғингиз остида турсин. Кунлар, йиллар шиддат билан ўтади. Агар бухороликлар “вилоятимизга тўғри кадр келган экан”, деб рози бўлса, мен ҳам ўзимни бахтиёр сезаман,” – деди президент.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов, Бухоро вилоятининг прокурори вазифасига Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари бўлган Маҳмуд Истамов ҳамда Вобкент тумани ҳокими лавозимига Фарҳод Умаров тайинлангани маълум қилинди.

94

Европарламент Навальний туфайли Россияга қарши резолюция қабул қилди

326
(Янгиланган 11:38 22.01.2021)
Европарламент ЕИнинг барча аъзоларига Россия билан муносабатларни танқидий назардан қайта кўриб чиқишни тавсия қилди ва "Шимолий оқим-2"ни тўхтатишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Европа Парламенти Россияда мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ҳибсга олинишидан сўнг “Шимолий оқим-2” қурилишини тўхтатишни ва Москвага қарши санкциларни кучайтириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Россияга қарши резолюцияни қабул қилишга 581 нафар депутат рози бўлди. Қарши бўлганлар - 50 киши ва бетерафлар - 44 кишини ташкил қилди. Европарламентнинг ушбу резолюцияси  декларатиб характерга эга бўлиб, у Иттифоқ аъзоларидан мажбурий ҳаракатларни талаб қилмайди, лекин ЕИнинг бошқа органлари ўз қарорларида ушбу резолюцияни назарда тутишлари керак бўлади.

“Европарламент ЕИ аъзоларидан Россия билан ҳамкорликни танқидий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқишни талаб қилади”, - дейилган ҳужжатда.

Ундан ташқари резолюция Москва билан муносабатларда, фуқаро ҳамжамиятини қўллаб-қувватловчи янги стратегия ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган.

Шу билан бирга Европарламент Москвада Алексей Навальнийни ва унинг жамоаси аъзоларини дарҳол озод қилишни талаб қилган. Ундан ташқари ЕП мухолифатчини ҳибсга олиш ортида турган барча жисмоний ва юридик шахсларга, Кремль билан боғлиқ бўлган олигархларга ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан ҳам санкциялар киритишни талаб қилган.

Европа қонунчилигига кўра, Россияга қарши санкциялар фақат ЕИнинг барча 27 аъзоси маъқуллагандагина киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг августида Навальний кучли заҳарланиш оқибатида Омск шаҳри касалхонасига олиб келинади. У ерда шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишади, лекин ҳеч қандай заҳарланиш изи топа олишмайди. Шундан сўнг Навальнийнинг рафиқаси илтимосига биноан махсус самолётда мухолифатчи Германиянинг “Шарите” клиникасига кўчирилади.

2020 йилнинг октябрь ойида Европарламент илк бор Навальнийнинг заҳарланишида Россия ҳукуматини айблаган эди. Ўша вақтда “Шимолий оқим-2”ни тўхтатиш ҳақида дастлабки муҳокамалар бошланган эди.

17 январда Россияга қайтиб келган Алексей Навальний аэропортда ҳибсга олиниб, суд қарорига кўра 30 кунлик терговгача сақлаш изолияторига жойлаштирилади. Россияда мухолифатчи бир қатор маъмурий ва жиноий қоидабузарликларда, жумладан катта миқдордаги маблағларни талон-тарож қилишда айбланмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўтган ҳафтада берган катта интервьюсида Европа Иттифони Россияга қўйган айбловлари бўйича борорта ҳам далил келтра олгани йўқ. Россиянинг ушбу ишни биргаликда ўрганиш таклифини эса рад этмоқда, деб жавоб берганди.

Ўз навбатида, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков – Кремль бу мавзуда Ғарб баёнотларига қулоқ солмаслигини таъкидлаган эди.

326
Зима в Ташкенте

Дам олиш кунлари Ўзбекистон Россиядан келган совуқ антициклон таъсирида бўлади

27
Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида кўп ҳудудларида қор ёғиши кузатилади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2-5 даража совуқ бўлади.

Эртага Ўзбекистон ҳудудларига совуқ атмосфера фронти таъсири сақланиб туради, республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5-10даража гача бўлган совуқ кузатилади, кундузи ҳаво бироз манфий қийматларгача исийди ва 0-3 даража илиқ атрофида.

Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 8-10 даражага паст бўлади.

27
Теглар:
қор, Об-ҳаво, Тошкент, Ўзбекистон