Узбекские инженеры проложили себе путь к третьему месту пьедестала почета

“АрМИ 2019”: Ўзбекистонлик муҳандис-сапёрлар учинчи ўринни эгаллади

269
11 август куни бешинчи бор ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” йўналиши якунига етди.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Ўзбекистонлик муҳандис-сапёрлар Халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” йўналишида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Россия Федерациясининг Тюмень вилоятида жойлашган дала-ўқув майдонида бўлиб ўтган ярим финал баҳсида кураш олиб борган ўзбекистонлик ҳарбийлар халқаро мусобақанинг биринчи кунидан маррани қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилди.

Ҳарбий мусобақа шарт-шароитлари жанг ҳолатига максимал яқин бўлиши учун 6000 метрга яқин беллашув йўлагига 250 дан зиёд имитацион, сигнал ва портловчи-ёнувчи зарядлардан иборат электропортловчи тармоқ ётқизиб чиқилган эди. Мусобақага янада шиддат ва кескинлик олиб кириш учун Су-24 фронт бомбардимончиси ва Ми-8 транспорт-жангари вертолётларининг шартли авиазарбалари билан беллашув бошланди. Беларусь, Вьетнам, Ўзбекистон ҳамда Россия жамоалари ўртасида ўтказилган финал босқичи қизғин баҳсларга бой кечди.

Хусусан, вертолёт макетидан десантлаштирилган ҳолатида тушиш,  осма кўприк ва сеткали девор тўсиқларидан ўтиш, бинони портлатиб, ишғол қилиш, сим тўсиқли мина майдонини тозалаш ҳамда сувли тўсиқлардан ўтиш шартларида ўзбек муҳандис-сапёрлари пешқадамлик қилди.

Ўзбекистонликлар узунлиги 30 ва 6 метр бўлган ҳудудни миналардан тозалаш, узунлиги 40 метр бўлган сув ҳавзасига ТММ-3 (оғир механизациялашган кўприк) техникалари ёрдамида кўприк ўрнатиб, шахсий таркибга йўл очиш шартларидаги аниқ ҳаракатлари томошабинлар олқишига сазовар бўлди. БАТ-2 йўл қурувчи ва ИМР-2 тўсиқлардан ўтиш муҳандислик техникаси ёрдамида берилган шартларни тўлақонли бажаришга ҳаракат қилишди. 

Якуний натижаларга кўра, жамоа мазкур мусобақада учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Россия  биринчи, Беларусга эса иккинчи ўрин насиб этди.

Шунингдек, мазкур мусобақа давомида БАТ-2 йўл қурувчи муҳандислик техникаси экипажи аъзолари – механик-ҳайдовчи, шартнома бўйича ҳарбий хизмат оддий аскари Шавқиддин Нарзуллаев ва БАТ-2 йўл қурувчи муҳандислик техникаси ҳисоби, кичик сержант Феруз Гуччиев “АрМИ-2019” халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” мусобақасида “Энг илғор БАТ-2 экипажи” номинацияси ғолиби дея эътироф этилди. 

Эслатиб ўтамиз, III ва IV Халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” мусобақаларида ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлар 3-ўринларни қўлга киритган эди.

269
Мавзу:
Халқаро армия ўйинлари-2019 (26)
Визит госсекретаря США Майкла Помпео в Узбекистан

Помпео толиблар билан "келишув" ҳақидаги миш-мишлар туфайли РФга дағдаға қилди

69
Июнь ойи охирида NYT нашри исми сир сақланган америка разведка хизмати вакилларига таяниб, Россия ҳарбий разведкаси "Толибон"га алоқаси бўлган жангариларга Афғонистонда америкак ҳарбийларига ҳужум уюштириш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабар тарқатган эди.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео агар Россия толибларга Афғонистондаги америкалик ҳарбийларнинг қотиллиги учун пул тўлаган бўлса, РФ учун бу "ўта қимматга" тушишини айтиб, таҳдид қилди.

"Агар руслар америкаликлар ёки умуман Ғарбдаги одамлар қотиллиги учун пул таклиф қилишаётган бўлса, у ҳолда бу улар учун жуда қимматга тушади. Мен бу ҳақда ташқи ишлар вазири (Сергей) Лавров билан гаплашдим. Бизнинг ҳарбийларимиз уларнинг етакчилари (РФ Мудофаа вазирлиги раҳбарияти - таҳр.) гаплашишганидан хабардорман. Биз энди бунга тоқат қилмаймиз", - деб айтган Помпео интервьюда. Интервью матни давлат департаменти томонидан тарқатилган.

Июнь ойи охирида The New York Times нашри исми ошкор қилинмаган америка разведка хизмати вакилларига таяниб, Россия ҳарбий разведкаси "Толибон"га алоқаси бўлган жангариларга Афғонистонда америкалик ҳарбийларга ҳужум уюштириш эвазига мукофот таклиф этгани ҳақида хабарни тарқатган эди. Нашр бу борада бирорта далил келтирмаган.

Россия ТИВ мақолани уйдирма, деб атади, ташқи сиёсий маҳкама раҳбари Сергей Лавров эса ушбу айбловларни Қўшма Штатларда сайловлар олдидан рўй бераётган ички сиёсий кураш билан боғлади.

Президент Дональд Трамп, ўз навбатида мақолани буюртма, деб атади. Унинг сўзларига кўра, америка разведкаси New York Times хабарини ишончга сазовор, деб топмаган. Пентагондагилар ҳам "келишув" тасдиқларига эга эмаслигини таъкидлашган.

"Толибон" радикал ҳаракати сиёсий офиси расмий вакили Сухайл Шахин РИА Новостига берган интервьюсида Россия билан "келишув" ҳақидаги хабарларни "хато ва асоссиз маълумот", дея атаган. Шахиннинг айтишича, бу маълумотлар Афғонистон миллий хавфсизлик департаментидан чиққан бўлиши мумкин.

69
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
м

Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик: Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон йиғилиши бўлиб ўтди

158
(Янгиланган 20:59 12.08.2020)
Наркотрафик ва терроризмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш учун томонларнинг соҳа идоралари ўртасида чегараларни қўриқлаш ва ахборот алмашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 12 авг - Sputnik. Бугун, 12-август куни видеоконференцалоқа воситасида "Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон" уч томонлама ҳамкорлик шакли Хавфсизлик бўйича қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Тадбирда қуйи қўмита ҳамраислари – Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Салимжон Хусанов, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ненси Жексон, АҚШ Мудофаа вазири ёрдамчиси ўринбосари Томас Крочи, Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Салам Шаҳ Ибраҳими, Афғонистон Миллий мудофаа вазири ўринбосари Абдулҳай Рауф, учта давлатнинг мутасадди вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди.

Томонлар жорий эпидемиологик ҳолат юзасидан фикр алмашдилар, коронавирус инфекциясининг минтақавий ва глобал хавфсизликка таъсирини муҳокама қилдилар. COVID-19 оқибатларини бартараф этиш учун кучларни бирлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Наркотрафик ва терроризмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш учун томонларнинг соҳа идоралари ўртасида чегараларни қўриқлаш ва ахборот алмашиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

"Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик"” кун тартиби бўйича муносабатларнинг долзарб жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларга нисбатан куч ишлатиш ва хотин-қизларнинг сифатли таълим олиши борасидаги муаммоларни ҳал қилиш механизмлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда қўшма кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

158
Денежные купюры: евро и доллары

Эксперт Ўзбекистондан валюта олиб чиқишнинг янги лимити ҳақида: буни олқишлаш керак

2
МДУ Иқтисод факультети Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган валюта миқдори оширилиши юзасидан фикр билдирди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади. Киритилган ўзгартиришларга кўра,   жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари). Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг доллар).

Москва давлат университети Иқтисод факультети, Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари маркази директори, иқтисод фанлари номзоди Олег Буклемишев Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлган миқдорни аҳоли даромадларига нисбатан номутаносиб деб атади.

"У бизнес юритаётган ёки маиший мақсадлар учун бирор бир операцияларни амалга оширмоқчи бўлган аксарият одамларнинг эҳтиёжларини қоплайди. <...> Нақд валютани чегарадан олиб чиқиб кетиш, замонавий банк хизматларидан фойдалана олмайдиган одамлар учун мантиқий усуллардан бири бўлиб туюлади", деди у Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Мутахассиснинг фикрига кўра, трансчегаравий савдо янада фаол ривожлана бошлайди, шунинг учун Ўзбекистон ҳукуматининг қарорини олқишлаш керак.

"Оддий одамлар томонидан оз миқдордаги маблағларни олиб чиқиб кетилиши инқирозли вазиятни яратади деб ҳисобламайман. Буларнинг барчаси чакана савдода эмас, балки аҳолидан фарқли ўлароқ, йирик агентлар ишлайдиган улгуржи савдода, яъни катта миқдордаги валютага эга бўлган экспортчилар ва молиявий ташкилотларда шаклланади", - дея хулоса қилди Буклемишев.

2