Мужчина держит папку в руке

Қозоғистонда давлат хизматчилари сони 25 %га қисқартирилади

136
(Янгиланган 18:33 02.09.2019)
Қозоғистон президенти Токаев 2024 йилга келиб давлат хизматчилари ва миллий компания ишчилари сонини 25 фоизга қисқартириш бўйича фармойиш берди. Шунингдек, у ортган пул нимага сарфланишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Қозоғистонда 2024 йилга келиб давлат хизматчилари ва миллий компания ишчилари сонини 25 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда президент Касим-Жомарт Токаев илк бор Қозоғистон халқига йўллаган мурожаатида маълум қилди.

“2020 йилдан бошлаб биз давлат хизматчилари сонини секин-аста қисқартиришга киришамиз, ортган маблағларни эса энг кўп фойда келтирадиган ишчиларни моддий  рағбатлантиришга йўналтирамиз. 2024 йилга келиб давлат хизматчилари ва миллий компания ишчилари сонини 25 фоизга қисқартириш лозим”, - дея Токаев сўзларидан келтиради Sputnik Қозоғистон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дарига Назарбаева  Қозоғистон сенатининг раиси этиб қайта сайлангани хабар қилинган эди.

136