Вышинский в Москве рассказал о самочувствии и поблагодарил коллег

Вышинский: журналист касби мени қамоқдан озод қилди

288
Журналист Кирилл Вышинский озодликда амалга оширадиган режалари билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. РИА Новости Украина портали раҳбари Кирилл Вышинский журналистика уни қамоқдан чиқаргани, энди у бу қарзни тўлаш учун ҳам шу касбда қолишни режалаштираётгани айтди.

"Ман аниқ шу касбда қоламан, нега деганда, биринчидан, касбим мени қамоқдан озод қилди. Шу маънода мен ҳамкасбларим олдида қарздорман. Ва, табиийки, бу қарзни қайтаришим керак", - деди Вышинский РИА Новостига берган интервьюсида.

У шунингдек, ўз тажрибасини ёмон деб эмас, балки драматик деб ҳисоблашини қўшимча қилди. У энди буларнинг барчасини яхшилаб таҳлил қилиб чиқиши лозим.

"Ўйлайманки, журналист учун энг яхшиси, бу қайта мушоҳада қилиб кўриладиган, у ҳақда айтиб бериш мумкин бўлган тажриба бўлишида. Ва бу жуда қизиқ бўлса керак. Бу фақатгина қамоқда ўтирганлик ҳақидаги тажриба эмас. Бу Порошенконинг сўнгги президентлик йилида Украинада кечирилган ҳаёт тажрибаси. Ўйлайманки, бу жуда қизиқ бўлади", - деб қўшимча қилди Вышинский.
Москва ва Киев ўртасидаги келишувлар доирасида озод этилганлар бўлган махсус авиаборт Россия пойтахтида шанба куни эрталаб қўнди. Россия ва Украина ёз ойи охирида судланган ва қўлга олинганларни бир вақтнинг ўзида озод этиш масаласида ишлашни бошлаган эдилар. РФ президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум давомида бу масала тез вақтда ҳал бўлишини айтган эди.

Вышинский ўз-ўзини республика, деб эълон қилган Донбассни қўллаб-қувватлашда ва давлатга хоинликда гумонланиб 2018 йилнинг 15 май санасида Киевда қўлга олинган эди. Ушбу модда бўйича 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Суд Вышинскийга нисбатан қамоқда қолдириш жазо чорасини саккиз маротаба узайтирган, 28 август куни Вышинский қамоқдан озод этилди, шанба куни эса Россияга учиб келди.

Россия президенти Владимир Путин ушбу ҳолатни "мисли кўрилмаган", дея баҳолаб, Вышинский "бевосита ўз профессионал фаолияти учун, ўз журналистик функцияларини бажарганлиги учун" ҳибсга олинганини қўшимча қилган эди.

288