Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиши Қирғизистонга фойдали бўладими эксперт фикри

1411
(Янгиланган 15:42 04.10.2019)
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоққа қўшилиш масаласини ўрганмоқда. Қирғизистонлик сиёсатшуноснинг фикрига кўра, бу Қирғизистонга муаммо туғдириши мумкин. Бу масала юзасидан Қирғизистон бош вазири маслаҳатчиси жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Қирғизистон бош вазири маслаҳатчиси Кубат Рахимов Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиши Қирғизистонга фойдали бўлади деб айтди.   

Sputnik Қирғизистон ёзишича, "Eвроосиё ҳафталиги" IV халқаро форуми якунлари бўйича: "Eвроосиё иқтисодий тараққиётининг асосий ва истиқболли йўналишлари" давра суҳбати ўтказилди.

Унда сиёсатшунос Аркадий Гладилов Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлишни ўрганаётганини эслатди. Унинг фикрича, бу Қирғизистонга муаммо келтириб чиқаради.

“Қандай оқибатлар бўлиши мумкин? Улар бизни божхона божлари бўлинишида 1,9 фоиздан 1,5 ёки умуман 1,2 фоизга суриб қўйиши мумкин. Бу билан биз кўп миқдорда пул йўқотишимиз мумкин. Ҳозир бизнинг мигрантлар Россияда (ЕОИИга аъло бўлиши ҳисобига – таҳр.) кўплаб имтиёзларга эга. Ўзбекистонда ишсизлик ва аҳолиси кўп. Шу ҳисобида бизнинг мигрантларга ноқулайлик юзага келиши мумкин”, - дейди Гладилов.

Рахимов божхона божи улуши бўйича фоизда кам бўлиши мумкин, бироқ пул қийматида ўша ёки ундан кўпроқ бўлади, “чунки умумий қозон катталашади”.

“Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиши Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл қурилиши ишга тушириш илгаги (триггер) бўлади, бу ерда мамлакатимиз ютади, бу ерда геосиёсий қарама-қаршилик олиб ташланади. Мигрантлар бўйича: қирғизистонликлар рус тилини билиш кўникламалари бўйича ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига қараганда яхшироқ”, - деб жавоб қайтарди бош вазир маслаҳатчиси.

1411