Генеральный секретарь Совета сотрудничества тюркоязычных государств

Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибини қабул қилди

143
Ўзбекистон ва Туркий кенгаш мамлакатларини азалдан нафақат маданият, тил, маънавият муштараклиги, балки анъанавий дўстлик ва узаро манфаатли ҳамкорликка асосланган муносабатлар боғлаб туриши таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар Ишбилармонлар кенгаши мажлиси ва Инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдат Амреевни қабул қилди.

Давлат раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Туркий кенгаш ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Мамлакат 14 сентябрь куни 2009 йил 3 октябрда имзоланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилди ҳамда ташкилотнинг жорий йил 15 октябрь куни Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган еттинчи саммитида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этади. 

Ўзбекистон ва Туркий кенгаш мамлакатларини азалдан нафақат маданият, тил, маънавият муштараклиги, балки анъанавий дўстлик ва узаро манфаатли ҳамкорликка асосланган муносабатлар боғлаб туриши таъкидланди.

Учрашувда Туркий кенгашнинг биринчи навбатда савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, туризм, маданий-гуманитар алмашинувлар каби долзарб йўналишларда амалий шерикликни ривожлантиришга кўмаклашувчи самарали минтақавий тузилма сифатидаги салоҳиятига юксак баҳо берилди.

Туркий кенгаш бош котиби Ўзбекистон президентига самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдириб, мамлакат Кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида кириши билан самимий табриклади.

Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши ташкилот доирасида самарали кўп томонлама ҳамкорликни янада жадал ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Бағдат Амреев Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасида, иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Ўзбекистон хорижий шериклар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришда, аввало, қўшни мамлакатлар билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида улкан муваффақиятларга эришаётганини алоҳида қайд этди.

Олий мартабали меҳмон давлат раҳбарига Туркий кенгашнинг бўлажак саммитига тайёргарликнинг бориши тўғрисида маълумот берди ҳамда Кенгаш билан Ўзбекистон ўртасида самарали муносабатларни ривожлантиришга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини тасдиқлади.

143
Президент Турецкой Республики Реджеп Тайип Эрдоган

Мутлақо қизиқмас. Эрдоған Айя София тақдири учун қайғураётганларга жавоб қайтарди

799
Бир оз олдин, Туркия Давлат кенгаши 1934 йилда Авлиё София соборини музейга айлантириш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилган эди

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Бошқа давлатлар фикрлари Истанбулдаги Авлиё София (Айя София) собори диний мақомини ўзгартириш ҳақидаги қарорга таъсир қила олмайди, дея баёнот берди Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған.

"Туркия ўз халқи хоҳишидан келиб чиқиб, Авлиё София собори мақомини музейдан масжидга ўзгартириш бўйича қарор қабул қилди. Бошқа давлатлар фикри бизнинг қароримизга таъсир ўтказа олмайди", - дея иқтибос келтирган Эрдоған сўзларидан Anadolu агентлиги.

Туркия етакчиси шунингдек, Анқара ҳаракатларини танқид қилаётганлар ўз ҳудудида исломофобияга қарши курашишга қодир эмасликларини қўшимча қилган.

Бир оз аввал Туркия Давлат кенгаши 1934 йилда Авлиё София соборини музейга айлантириш бўйича қабул қилинган қарорни бекор қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу воқеадан кўп ўтмай Ражаб Эрдоған Айя-Софияни масжига айлантириш ва у ерда мусулмонча ибодатлар бошлаш тўғрисида қарорни имзолаган.

ЮНЕСКО расмийлари собор мақоми ўзгартирилиши ҳақидаги қарорни "чуқур таассуф" билан қабул қилганликларини билдирдилар. Грецияда, ўз навбатида, Туркияга қарши санкциялар зудлик билан қўлланилиши лозимлиги ҳақида даъватлар янграй бошлади. Москва РПЦ вакиллари, Эрдоған қарорига, "чуқур ўйланмаган", дея баҳо бердилар.

799

Грециялик сиёсатчи Туркияга қарши санкциялар киритишни таклиф қилмоқда

336
(Янгиланган 12:37 11.07.2020)
Авлиё София собори - Эрдоғаннинг ўлжаси эмас, у бутун инсониятга тегишли. У насронийлик рамзи. Уни масжидга айлантириб, Эрдоған нафақат насронийларни, балки бутун инсониятни таҳқирламоқда", - деди сиёсатчи.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Греция Туркиянинг Истанбулдаги Авлиё София черковини масжидга айлантириш ҳақидаги қароридан сўнг Анқарага қарши зудлик билан санкциялар киритиши, Комотинидаги турк консуллигини, Салоникидаги Камол Отатурк музейини, Туркия билан чегараларни ёпмоғи ҳамда Вотаникосдаги масжидни очмаслиги ва юзлаб ноқонуний масжидларни беркитиши лозим, деди РИА Новостига Европарламентнинг собиқ депутати, "Греция – бошқа йўл" партияси президенти Нотис Мариас.

Мариас Крит университети профессори бўлиб, таълим масканида Европа иттифоқининг институционал тузилишидан дарс беради.

Туркия давлат кенгаши - мамлакатнинг олий маъмурий суди - жума куни 1934 йилда имзоланган Авлиё София соборини музейга айлантириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Воқеадан кўп ўтмай Туркия президенти Тойиб Эрдоған соборнинг масжидга айлантирилиши ва у ерда мусулмонча ибодатлар бошланиши ҳақида қарорни имзолади.

"Эрдоған кўп йиллар давомида Авлиё София соборини масжидга айлантиришга тайёрлади. Шу боисдан, 2014-2019 йилларда Европарламент депутати бўла туриб, кўп бора уни Европа парламентидаги чиқишларимда қоралаганман", - дейди Мариас.

У Эрдоғаннинг собор бўйича қарорини фитнага йўғрилган, тарихга зид, мутлақо ноқонуний, деб атади.

"У ЮНЕСКОнинг Авлиё София соборини Бутунжаҳон мероси объекти деб эълон қилиш ҳақидаги қарорини бузмоқда. Авлиё София собори - Эрдоғаннинг ўлжаси эмас, у бутун инсониятга тегишли. У насронийлик рамзи. Уни масжидга айлантириб, Эрдоған нафақат насронийларни, балки бутун инсониятни таҳқирламоқда", - дейди сиёсатчи.

"Дунё маданий ҳамжамияти Туркиянинг чақириғига қарши туриши ҳамда "маданият ва варварлик" сингари иккиланишга варварликка йўқ, муросасизликка йўқ, ислом фундаментализмига йўқ, деб жавоб бериши керак", - дейди Мариас.

Унинг сўзларига кўра, Эрдоғаннинг Авлиё София соборини масжидга айлантириш бўйича ноқонуний қарори аллақачон Греция, Россия, ЕИ ва АҚШ, ҳамда барча насроний дин пешволари томонидан қораланган.

"Ушбу контекстда Москва Патриархиясининг мурожаатномаси айниқса баланд янгради", деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият, ЮНEСКО, Европа Иттифоқи ва бутун маданиятли дунё Авлиё Софиянинг музей ва Бутунжаҳон мероси сифатида сақланиб қолиши учун доимий курашни эълон қилишлари лозим, православ халқлари, греклар ва руслар эса "Авлиё Софиянинг замонавий қулаши, православларга қарашли энг катта черковнинг масхараланиши, бизнинг насроний динимизга бўлган ҳақоратга қарши" курашнинг олд қаторида туришлари керак.

Сиёсатчи кескин жавоб чораларини таклиф қилди.

"Греция зудлик билан Туркияга қарши санкциялар киритмоғи лозим. (Мусулмон озчилик истиқомат қиладиган) Комотинидаги турк консуллигини ёпиши, Салоникидаги Камол музейини маҳкамлаши, Туркия билан чегараларни ёпиши ҳамда одамлар ва товарларнинг ҳар қандай ҳаракатини таъқиқлаши, Вотаникосдаги масжидни очмаслиги, иммигрантлар томонидан бошқариладиган юзлаб ноқонуний масжидларни ёпиши керак", - дейди сиёсатчи.

"Шу билан бирга, Греция ЕИни Туркияга иқтисодий санкциялар киритишни, хусусан, Туркияни ЕИ ва Европа инвестиция банки орқали молиялаштиришни таъқиқлашга, турк амалдорларининг активларини музлатишга, турк амалдорларининг ЕИга киришини таъқиқлашга ва турк маҳсулотларини Европа Иттифоқига импорт қилинишига эмбарго жорий этилишини қатъий талаб қилиши керак. Фақат шу йўл билан биз Эрдоғанга Авлиё София собори православликнинг энг буюк черкови эканлиги ва шундай бўлиб қолиши, у ўз ҳаракатлари билан бу ҳолатни булғай олмаслиги ҳақида хабар юборамиз", - дейди Мариас.

 

Купол мечети
© Sputnik / Александр Паниотов

Замонавий Туркия давлатининг асосчиси Камол Отатуркнинг Салоникидаги музейига ҳар йили Туркиядан ўн минглаб сайёҳлар ташриф буюради.

Грециядаги масжидларга келадиган бўлсак, бир неча ойдан сўнг Афина шаҳрининг Вотаникос туманида масжид очилиши кутилаётган эди. Афина - масжидлар мавжуд бўлмаган энг сўнгги Европа пойтахти бўлиб қолмоқда. 1832 йилда Усмонийлар салтанатидан мустақилликни эълон қилгач, Грециянинг бирорта ҳукумати шу пайтгача Афинада масжид қуришга рухсат бермаган. Греция пойтахтида Яқин Шарқ, Африка ва Ҳинд субконтинентидан ўн минглаб мусулмонлар истиқомат қилишади.

Айя-Софияга насроний император Юстиниан томонидан асос солинган ва у 537 йилнинг 27 декабрида очилган. Икки минг йилдан зиёд тарихга эга собор насронийлар дунёсидаги энг йирик ибодатхона саналган. Константинопол Усмонийлар томонидан босиб олиниб, Византия салтанати қулагач собор 1453 йилда масжидга айлантирилган, аммо 1934 йилда замонавий турк давлати асосчиси Камол Отатуркнинг декретига мувофиқ бино музейга айлантирилган ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Айя Софияни масжидга айлантириш қарорига дунёнинг кўплаб давлатларида кескин муносабат билдирилди.

336
Футбол

“Бунёдкор” клуби футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда

77
“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. “Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Coca-Cola Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) расмий сайти хабар қилмоқда.

“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлган тақдирда, футболчилар шифокорлар назорати остида машғулотларни давом эттиришга рухсат этилади.

Шунингдек, “Бунёдкор” билан 7 июль куни баҳс олиб борган “Навбаҳор” футболчилари ҳам текширувдан ўтказилади. Таъкидланишича, ҳозирда “Навбаҳор”нинг барча футболчилари ўзини яхши ҳис қилмоқда.

“Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви 14 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 12 855 та ҳолат аниқланган. Шулардан 7723 нафари тузалиб кетган. Вирус қурбонлари сони 59 нафарга етган.

77
Теглар:
коронавирус, футбол