Папка с документами

Парламент сайловларида қатнашишга номзод бешта партия ҳужжатларини тақдим этди

524
(Янгиланган 15:47 10.10.2019)
Жорий йил 22 декабрда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар кенгашига депутатлар сайлови бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонда расмий фаолият юритаётган сиёсий партиялар Марказий сайлов комиссиясига барча зарур ҳужжатлар ва имзо варақаларини тақдим этди. Эндиликда улар экспертлар томонидан текширилади, дейилади Марказий сайлов комиссияси расмий сайтида.

Республикада навбатдаги парламент сайловлари 22 декабрда бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилигига кўра, депутатликка номзодлар сиёсий партиялар томонидан илгари сурилади. Номзодларнинг рўйхатдан ўтказилиши сайловгача 35 кун қолганда якунланади.

Ўзбекистонда расман бешта партия – Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси рўйхатдан ўтган.

Партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари беш кун ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан текширилиб, партияларнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи рад этилган-этилмаганлиги аниқланади.

Сайловларда қатнашиш учун ҳар бир партия 40 000 дан кам бўлмаган сонда имзоларни жамлаши талаб қилинган эди. Маъмурий-ҳудудий бирликларда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент) тўпланган имзолар сони талаб қилинган 8% дан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Сайлов кодексига мувофиқ, сайловчилар бир ёки бир неча партияни қўллаб имзо қўйиш ҳуқуқига эга.

524
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова

ТИВ АҚШнинг "демократия" бўйича насиҳатлари подборкасини эълон қилади

98
Захарованинг сўзларига кўра, РФ ТИВ АҚШ томонидан қилинган "демократия сабоқлари" тўғрисидаги подборка "троллинг" мақсадида эмас, балки шунчаки, келгусида ёдда сақлашлари учун эълон қилади.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ сўнгги 10 йил давомида "қандай қилиб бутун дунёга демократиядан сабоқ бергани" тўғрисида подборкани эълон қилади, деди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

"Мен биз ҳам "троллинг" қилишни биламиз, демоқчи эдим. Бу иккиланиш бўй кўрсатган шундайин бир тарихий лаҳза. Чунки эртага  эҳтимол ТИВнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, ТИВ Facebookида махсус подборкаларни эълон қиламиз. Америкалик ҳамкасбларимиз бизга қандай сабоқ беришгани ҳақида бундан ҳам баттар иқтибослар бор, лекин биз сўнгги 10 йил давомида улар бутун дунёга қандай қилиб ўша демократиядан сабоқ бергани ҳақида махсус подборкаларни тайёрладик. Улар қандай қилиб ақл ўргатишгани, панд-насиҳат қилишгани, эътироз билдиришгани, оммавий "савалаш"ларни уюштиришганини кўрсатиб берамиз. Бу ҳатто троллинг эмас", - деди Захарова YouTube-каналдаги "Соловьев LIVE" эфирида "Россия тартибсизликлар фонида АҚШни "троллинг" қиладими", деган саволга жавобан.

Захарованинг таъкидлашича, сўнгги йилларда АҚШнинг демократия бўйича "насиҳатлари" ички муаммолари мавжуд бўлган давлатлар устидан кулиш тусини олган, чунки Вашингтон ўша давлатлардаги вазиятни кўриб туриб шундай баёнотлар билан чиққан.

"Бу кўп ҳолларда ички муаммоларни кўриб, очиқчасига кулиш эди. Кўп ҳолларда бошқа давлатларда ўша ички муаммоларнинг пайдо бўлишига ҳисса қўшган ҳолда улар халқаро ташкилотлар, ижтимоий тармоқлар, брифинглар ва бошқа жойларда албатта оммавий баёнотлар билан чиқиш қиларди. Бизда бу подборка тайёр, биз шунчаки эртага эълон қиламиз", - деб қўшимча қилди у.

Захарованинг сўзларига кўра, РФ ТИВ АҚШ ҳақидаги подборкани "троллинг" мақсадида эмас, балки шунчаки келгусида ёдда сақлашлари учун эълон қилади.

"Нега деганда, Вашингтон, келгуси сафар, бу жуда яқин орада содир бўлади, кимгадир ўша айтганимиздек, демократиядан сабоқ бермоқчи бўлганида, ички муаммолар билан қандай яшаш керагу бу муаммоларни қандай енгиш лозимлиги ҳақида гапиришни истаганида, уларга бу эслатма бўлади", - деди Захарова ва айни дам АҚШ "троллинги" мавриди эмаслигини, нега деганда, АҚШдаги норозиликлар - бу реал муаммолигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, афроамерикалик Жорж Флойд Миннеаполисда полициячилар қўлида нобуд бўлгач АҚШнинг йирик шаҳарларида норозиликлар ва тартибсизликлар тўлқини авж олган эди.

98
Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия Уз-Сеганг

Мирзиёев: энг катта ислоҳот - ҳар бир оила нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш

134
Ўзбекистон президенти Фарғонага сафари давомида Марғилондаги ҳунармандлар марказини бориб кўрди ва у ердаги шарт-шароитлар билан танишди

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Менинг энг катта ислоҳотим - ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марғилондаги ҳунармандлар марказига ташрифи чоғида. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар қилмоқда .

Шавкат Мирзиёев начал рабочую поездку в Фергану
Пресс-служба президента Узбекистана

Марғилон ҳунармандлар шаҳри сифатида шуҳрат қозонган. Яқинда у ерда моҳир уста Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида Ҳунармандлар маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди. 600 нафар уста фаолият бошлаб, 200 ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Улар томонидан 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.

"Менинг энг катта ислоҳотим - ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш. Сизларнинг кўзингиздаги ишончни, умидни кўриб бахтиёр инсонман. Аёлларни қанча рози қилсак, Яратган бизга куч-қудрат, юртимизга тинчлик-осойишталик беради. Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти. Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу - Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев. 

Икки қаватли марказнинг қўйи қаватида атлас, адрас, шойи, бахмал, беқасам матолар тўқилади. Биринчи қаватдан тайёр маҳсулотлар кўргазмаси, подиум, чевархона ўрин олган. Бу ердаги дўконда матога гул чизиш, боғлаш, давра, қад тайёрлаш жараёнлари кўргазмали тарзда намойиш этилади.

Бинонинг юқори қаватида гилам цехи жойлашган. Бу ерда барча маҳсулотлар тўлиқ қўл меҳнати ёрдамида, 100 фоиз тоза ипакдан тўқилади.

Ҳунарманд Иброҳимжон Султоновнинг "Исмоилжон гиламлари" корхонаси маҳсулотлари бутун дунёга машҳур. Ҳунармандлар марказида ҳам маҳсулотларнинг сифати юқори. Асл ипакка табиий бўёқлардан гул чизиб мато тўқилади. Шу боис бу маҳсулотларга ҳозирдан харидор тайёр. Гиламлар асосан Туркияга, атлас, адрас матолар АҚШ, Италия, Франция, Россия, Қозоғистон, Тожикистон каби мамлакатларга экспорт қилинади.

Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.

Шу ерда вилоятда ипакчилик соҳасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Давлат раҳбари тармоқ корхоналарига ер ажратиб, иш ўринларини кўпайтириш, одамларга ҳозирги қийин шароитда иқтисодий ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Президент Фарғона вилоятида қамбағал аҳоли билан ишлаш тизими бўйича амалга ошириладиган ишлар билан ҳам танишди.

134