Избирательная урна на парламентских выборах в Узбекистане

МСК сайловлардаги қонун бузилиши ҳақидаги барча хабарларни текширишга ваъда бермоқда

162
(Янгиланган 17:26 23.12.2019)
Овоз бериш 22 декабрь куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга қараганда, унда 13,3 миллиондан зиёд киши овоз берган.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлий Қонунчилик палатасига сайловлар вақтидаги эҳтимолий қонун бузилишларини текширади. Бу ҳақда МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Ижтимоий тармоқларда кимдир қўшимча бюллетенларни ташлагани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Бир оиланинг аъзоси барча учун “оилавий овоз бериш” каби ҳолати бўлди. Ҳа, бундай ҳолатлар бўлди, ҳозир биз ҳар бир ҳолат бўйича текширув ўтказамиз”, - деди Абдусаломов МСК матбуот марказидаги анжуманда.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш 22 декабрь куни бўлиб ўтди. Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларида чет эл билан бирга ҳисоблаганда 13 963 627 нафар сайловчи иштирок этди ва бу сайловчилар умумий сонининг 67,8 фоизидан иборатдир.

Сайлов якунлари эълон қилинди. Парламент сайлови ўтказилган 150 та сайлов округидан 128 тасидан депутатлар сайланган. ЎзЛиДепартияси Қонунчилик палатадаги кўпчилик ўринни (43 та ўрин) эгаллади, “Миллий тикланиш” демократик партияси 35 та, “Адолат” социал-демократик партиясига 21 та, Халқ демократик партияси 18 та, Экологик партияси эса 11 та ўринни эгаллади.

162
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
Флаги Узбекистана и Таджикистана

Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди

7
(Янгиланган 15:45 29.09.2020)
Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди.

Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди.

“Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз”, - деди у.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Арипов навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қилди.

“Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр”, — Ўзбекистон бош вазири.

Тожикистонда Ўзбекистон бунёд этган мактаб очилди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбега ташриф буюргани хабар қилинган эди.

7
Подпись документов

Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

140
Ўзбекистон президенти фармони билан ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинмоқда. Қонун бугундан кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди. Бу президент имзолаган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.

Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

  • фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;
  • корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
  • сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
  • соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
  • ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
  • тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
  • аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга  киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;

“Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

140
Гризли

Улкан айиқ бирданига 20 бош бўри билан жанг қилди - видео

3
АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида гризли - айиқ бирданига 20 бош бўри билан курашди ва улардан ўлжани олиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Айиқ ва бўрилар галаси жанги акс этган видео АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида тасвирга олинди. Бўрилар галаси тунги муваффақиятли овдан сўнг дам олаётган эди – улар бизонни енгишди. Улар олдига айиқ келди.

Россия National Geographic нашри ёзишича, Йеллостонда айиқ – гризли оғирлиги 300 килога етиши мумкин, бўриларнинг вазни эса 50-60 килони ташкил қилади.

Йиртқичлар ўртасидаги жангда айиқ ғалаба қозонди, ҳеч қайси бўри нобуд бўлмади.

3