Итоги выборов в парламент Узбекистана

МСК: 25 та округда такрорий овоз бериш ўтказилади

897
(Янгиланган 13:22 05.01.2020)
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларида такрорий овоз беришни 5 январ - яншанба куни ўтказишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси яна уч сайлов округларида камчиликларни аниқлади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари ўрганиб чиқилганда, 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди.

Такрор овоз бериладиган округлар сони 3 тага (Самарқанд - 1 та 67 округ, Фарғона вилояти - 2 та, 102 ва 106 округлар) кўпайган.

Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларида такрорий овоз беришни 5 январ - якшанба куни ўтказишга қарор қилди.

  • Итоги выборов в парламент Узбекистана
    Итоги выборов в парламент Узбекистана
    Sputnik / Рамиз Бахтияров
  • Итоги выборов в парламент Узбекистана
    Итоги выборов в парламент Узбекистана
    Sputnik / Рамиз Бахтияров
  • Итоги выборов в парламент Узбекистана
    Итоги выборов в парламент Узбекистана
    Sputnik / Рамиз Бахтияров
  • Итоги выборов в парламент Узбекистана
    Итоги выборов в парламент Узбекистана
    Sputnik / Рамиз Бахтияров
1 / 4
Sputnik / Рамиз Бахтияров
Итоги выборов в парламент Узбекистана

МСК тақдим этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган номзодлар таркиби бўйича таҳлилий жадвалига кўра, Парламент сайлови ўтказилган 150 та сайлов округидан 125 тасидан депутатлар сайланган.

Сайланган депутатлар сони ўзгарди. Жумладан, Ўзбекистон Либерал демократик партияси – 42 нафар (-1); “Миллий тикланиш” демократик партияси – 34 нафар (-1); “Адолат” социал-демократик партияси – 20 нафар (-1); Халқ демократик партияси – 18 нафар; Экологик партия – 11 нафар.

Сайланган депутатларнинг ёш таркиби бўйича 30 ёшгача 9 нафар (7%), 30-50 ёшгача – 80 нафар (64%), 50 ёшдан юқори 36 нафар (27 %). Хотин-қизлар 34 нафар (27%).

897
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
Флаги Узбекистана и Таджикистана

Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди

8
(Янгиланган 15:45 29.09.2020)
Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди.

Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди.

“Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз”, - деди у.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Арипов навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қилди.

“Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр”, — Ўзбекистон бош вазири.

Тожикистонда Ўзбекистон бунёд этган мактаб очилди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбега ташриф буюргани хабар қилинган эди.

8
Подпись документов

Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

140
Ўзбекистон президенти фармони билан ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинмоқда. Қонун бугундан кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди. Бу президент имзолаган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.

Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

  • фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;
  • корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
  • сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
  • соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
  • ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
  • тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
  • аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга  киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;

“Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

140
Гризли

Улкан айиқ бирданига 20 бош бўри билан жанг қилди - видео

4
АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида гризли - айиқ бирданига 20 бош бўри билан курашди ва улардан ўлжани олиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Айиқ ва бўрилар галаси жанги акс этган видео АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида тасвирга олинди. Бўрилар галаси тунги муваффақиятли овдан сўнг дам олаётган эди – улар бизонни енгишди. Улар олдига айиқ келди.

Россия National Geographic нашри ёзишича, Йеллостонда айиқ – гризли оғирлиги 300 килога етиши мумкин, бўриларнинг вазни эса 50-60 килони ташкил қилади.

Йиртқичлар ўртасидаги жангда айиқ ғалаба қозонди, ҳеч қайси бўри нобуд бўлмади.

4