Выборы в парламент Узбекистана

Сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди

2754
(Янгиланган 13:23 05.01.2020)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округларидан сайланган депутатлар рўйхатини эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округларидан сайланган депутатлар рўйхатини эълон қилди.        

Парламент сайлови ўтказилган 150 та сайлов округидан 125 тасидан депутатлар сайланган.

Жумладан, Ўзбекистон Либерал демократик партияси – 42 нафар; “Миллий тикланиш” демократик партияси – 34 нафар; “Адолат” социал-демократик партияси – 20 нафар; Халқ демократик партияси – 18 нафар; Экологик партия – 11 нафар.

Сайланган депутатларнинг ёш таркиби бўйича 30 ёшгача 9 нафар (7%), 30-50 ёшгача – 80 нафар (64%), 50 ёшдан юқори 36 нафар (27 %). Хотин-қизлар 34 нафар (27%).

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 та сайлов округларида такрорий овоз беришни 5 январ - якшанба куни ўтказишга қарор қилди.

2754
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
Подпись документов

Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

128
Ўзбекистон президенти фармони билан ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинмоқда. Қонун бугундан кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди. Бу президент имзолаган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.

Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

  • фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;
  • корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
  • сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
  • соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
  • ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
  • тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
  • аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга  киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;

“Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

128
Шухрат Ганиев

Шуҳрат Ғаниев расман бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

180
(Янгиланган 14:37 28.09.2020)
Президент фармони билан Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Тегишли фармонга президент Шавкат Мирзиёев имзо чекди.

2020 йил февралидан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўктам Барноев  сентябрь ойида коронавирус оқибатларидан вафот этгач, бу лавозим бўш қолаётганди.

Аввалроқ Ғаниевнинг номзодини ушбу лавозимга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилдан буён Шуҳрат Ғаниев бунга қадар Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнини Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Хайрулла Бозоров эгаллаган эди.

180
Встреча пассажиров, прибывших из Китая, в аэропорту Ташкента

Қозон шаҳридан чартер парвозларга чипта сотиш бошланди

17
UzAirways Октябр ойида "Қозон - Тошкент" йўналишида ҳафтага бир неча бор чартер парвозлар амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Қозон шаҳридан Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига қайтариш бўйича чартер парвозларга билетлар сотиш бошланди деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airways.

Парвозлар 1 октябрдан қуйидаги жадвалга асосан амалга оширилади:

Қозон - Тошкент, HY 3650, 11:00 - 16:30. 

Авиакомпания сайтида маълум қилинишига кўра, парвозлар ҳафтада бир неча маротаба амалга оширилади в чипта нархи эконом класс учун 344 доллар, бизнес класс учун 554 долларни ташкил қилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россиянин Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳар куни парвозлар амалга оширилмоқда. Йўловчилардан COVID-19 касалланмагани тўғрисида маълумотнома талаб қилинади. Маълумотнома парвоздан 72 соат олдин олинган ПЗР ташҳиси асосида бўлиши керак.

 

17