Флаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)

Илҳом Неъматов: ЕОИИга кириш бизга фойдали, музокаралар давом этмоқда

752
(Янгиланган 13:54 26.12.2019)
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматовнинг сўзларига қараганда, музокаралар якунланиш босқичида. Унинг шахсий тахминига кўра, ташкилотга кириш Ўзбекистон учун фойдали бўлган бўлар эди.

ТОШКЕНТ, 26 дек - Sputnik. Ўзбекистонга ЕОИИга кириш фойдалироқ бўлган бўларди, ҳозир бу масала фаол муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди.

“Ҳозир бу масала жуда синчковлик билан ўрганилмоқда. Ўрганишлар кейин тарозига солиб кўрилади ва, табиий, қарор қабул қилинади”, - деди Илҳом Неъматов.

“Ўзбекистоннинг иқтисодиёти, саноати, қишлоқ хўжалиги ўсмоқда. Экспорт ҳажми ошмоқда. Бизга бозор, майдон керак. Бу майдон қаерда? Бу майдон Қозоғистон, Россия, Қирғизистонда ва улар ЕОИИ аъозларидир. Шунинг учун тўғрисини айтаман – мен иштирок этиш тарафдориман. Фақатгина иқтисодий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда... Яна бир аҳамиятга эга бўлган омил – демография. Аҳоли ўсмоқда, йилига 700 минг кишига кўпаймоқда. Табиий, биз 700 мингни пропорционал иш билан таъминлай олмаймиз. Бу нимага олиб келади? Миграцияга. Халқимиз қаерга миграция қилади? Россияга, Қозоғистонга. Ушбу омил ҳам Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан яқин алоқаларни сақлашини белгилайди.  У ерда аъзолар (мамлакатлар) учун, мигрантлар учун бошқа шароитлар. Шу боис мен ушбу шароитлардан келиб чиққан ҳолда қарор қабул қилишимиз лозим деб ҳисоблайман”, - дея қайд этди у.

Неъматовнинг тахминларига кўра, бу борадаги музокаралар яқин кунларда якунланиши мумкин.

“Ҳозир, фикримча, (масала) тезлаштирилмоқда. Яқинда, декбрь бошида Силуанов жамоаси (Россия молия вазири Антон Силуанов – таҳр.) Самарқандда бўлган эди. Демак, музокаралар олиб борилмоқда. Эҳтимол, тез орада якунланади. Ўйлайманки, яқин кунларда якунлашади”, - деди Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров мамлакат агар фойдали бўлса, ЕОИИга қўшилишини маълум қилган эди.

752
Теглар:
Ўзбекистон, ЕОИИ
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (38)