Выборы в парламент Узбекистана

Такрорий овоз беришда сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди

960
(Янгиланган 16:17 06.01.2020)
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 25 та сайлов округларидан 2020 йил 5 январда бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутатлар рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. МСК Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 25 та сайлов округларидан 2020 йил 5 январда бўлиб ўтган такрорий овоз бериш натижасида сайланган депутатлар рўйхатини эълон қилди.

Куни кеча 25 та сайлов округидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш ўтказилди.

Ушбу сайлов участкаларида 3,14 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган эди — улардан салкам 2 миллиони (62,8 фоизи) такрорий овоз беришда қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, сайловларнинг умумий якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича депутатлик ўринларига эга бўлди: ЎзЛиДеП — 53 нафар (35 фоиз); "Миллий тикланиш" — 36 нафар (24 фоиз); "Адолат" СДП — 24 нафар (16 фоиз); ЎзХДП — 22 нафар (15 фоиз); Экопартия — 15 нафар (10 фоиз).

960
Мавзу:
Ўзбекистонда парламент сайловлари – 2019 (82)
Подпись документов

Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

112
Ўзбекистон президенти фармони билан ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинмоқда. Қонун бугундан кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди. Бу президент имзолаган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.

Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

  • фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;
  • корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
  • сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
  • соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
  • ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
  • тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
  • аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга  киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;

“Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

112
Шухрат Ганиев

Шуҳрат Ғаниев расман бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

178
(Янгиланган 14:37 28.09.2020)
Президент фармони билан Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Тегишли фармонга президент Шавкат Мирзиёев имзо чекди.

2020 йил февралидан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўктам Барноев  сентябрь ойида коронавирус оқибатларидан вафот этгач, бу лавозим бўш қолаётганди.

Аввалроқ Ғаниевнинг номзодини ушбу лавозимга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилдан буён Шуҳрат Ғаниев бунга қадар Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнини Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Хайрулла Бозоров эгаллаган эди.

178

Тошкентда 16 ёшли қиз ЙТҲ содир этди: қурбон бор

21
Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қиз ўзидан олдиндаги машинани қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкентда 16 ёшли қиз содир этган йўл-транспорт ҳодисасида 14 ёшли бола қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

ЙТҲ 27 сентябрь куни соат 20:00 ларда Тошкент шаҳар Учтепа тумани 35-уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли Ш.Н. “Спарк”ни бошқараётиб, ўзидан олдиндаги “Нексия” қувиб ўтишга уринган. Натижада у билан тўқнашган ва қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. У ерда эса “Ласетти” билан тўқнашган.

Натижада “Спарк” йўловчиси 14 ёшли А.Н. шифохонага олиб кетилаётганда йўлда вафот этган. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси 16 ёшли Ш.Н. ва “Ласетти” ҳайдовчиси 46 ёшли А.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21