Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши устида астойдил музокаралар энди бошланди - Неъматов

2398
(Янгиланган 14:50 14.02.2020)
Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш масаласи бўйича музокара олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Жаҳон савдо ташкилотига кириш масаласи бўйича астойдил музокаралар энди бошланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Ўзбекистон мустақилликка эришгандан бери 120 тадан ортиқ халқаро ташкилотга аъзо. Албатта, ҳар бир ташкилотда Ўзбекистоннинг ўзини манфаати бор ва унга киришдан олдин биз унинг ижобий ва салбий томонларини яхшилаб ўрганганмиз. Ўргангандан кейин, ўзимизни манфаатимизни кўзлаган ҳолда ўша ташкилотга кирганмиз. Қандай таклиф бўлмасин, албатта, у таклиф чуқур ўйлаб чиқилгандан кейин, тарозига қўйилгандан кейингина қарор қабул қилинади", - деб таъкидлади дипломат.

Неъматовнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг ЕОИИ ва ЖСТ сингари ташкилотларга аъзо бўлиши масаласи устида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари бошчилигидаги катта гуруҳ ишламоқда.

"Астойдил музокаралар энди бошланди. Ўзбекистон манфаатларини биринчи галда ҳамма томондан ҳимоя қилиб, келишганимиздан кейингина аъзо бўламиз", - деб қўшимча қилди Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йил кузда мамлакатнинг ЕОИИга қўшилиш масаласини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берганди. Мамлакатда бу интеграциянинг фойдали ва салбий томонлари муҳокама қилиниб, таҳлил қилинмоқда.

ЕОИИ - 2015 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатувчи, халқаро интеграция иқтисодий бирлашма ҳисобланади. Иттифоқ таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

2398
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (49)
Государственные флаги КНР и Гонконга на территории комплекса правительственных зданий.

"Гонконг автономияси" Хитой ва АҚШ муносабатларини кескинлаштирмоқда

102
Хитой АҚШда "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинишини қоралайди ва АҚШнинг тегишли фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар қўллашни режалаштирмоқда, дейилади ХХР ТИВ баёнотида.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. АҚШ Гонконг билан муносабатлардаги имтиёзлар ёки фарқларни тўхтатиб туради ёхуд бекор қилади, шу жумладан, Гонконг паспорти эгаларини Хитой фуқаролари билан бир қаторда кўриб чиқади, дейилади АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган фармон матнида. Ҳужжат Оқ уй томонидан тарқатилган.

"Мен фармон бераманки ... Гонконгга нисбатан кечаётган вазият, шу жумладан, ХҲРнинг Гонконг автономиясини тубдан бузиш бўйича ҳаракатлари, АҚШ ҳавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиёти учун АҚШ ташқарисидаги мутлақ ва фавқулодда ҳавф манбасисидир. Бу фармон орқали ушбу таҳдидга нисбатан фавқулодда вазиятни эълон қиламан”, - дейилади ҳужжатда.

Трамп АҚШ энди Гонконг билан муносабатлардаги имтиёзлар ва фарқларни тўхтатиб туришини ёки бекор қилишини эълон қилди. Хусусан, Гонконг ва Хитой паспорт эгаларига нисбатан фарқлашлар бекор қилинади, Гонконгга экспорт назорати объекти бўлган маҳсулотлар экспортида лицензиялардаги истиснолар бекор қилинади. Фармон АҚШнинг экстрадиция тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тўхтатиб қўйиш ниятида эканлигини, шунингдек, маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги келишувдан воз кечиш ниятида эканлиги тўғрисида Гонконгни хабардор қилишни талаб қилади.

Шунингдек, ҳужжат Гонконг полициясининг АҚШда ўқитишни тўхтатиш, Давлат Департаментининг Хитой ва Гонконг билан таълим ва маданий алмашинув дастурини бекор қилишини ҳамда Гонконглик бошпана изловчиларнинг рухсат этилган сонини кўриб чиқишни кўзда тутади.

Аввалига Гонконг автономияси тўғрисидаги қонун Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган, июл ойи бошида эса АҚШ Сенати томонидан қабул қилиниб, президентга имзога юборилган. Ҳужжатда 1984 йилдаги Британия-Хитой декларациясини ва Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди сифатида Гонконгнинг позициясини белгилайдиган асосий қонунни бузган хорижий шахс ва компанияларга қарши санкциялар қўлланилиши кўзда тутилган.

Қонун кучга кирганидан 90 кундан кечикмай, АҚШ Давлат котиби конгрессни ушбу қоидаларни бузган шахслар ҳақида хабардор қилиши керак. Кейин, бир йил муддатдан кечикмай, президент ушбу шахсларга ва улар билан боғлиқ ташкилотларга нисбатан АҚШ юрисдиксиясидаги барча активлар ва кўчмас мулкни музлатиб қўйишни, шунингдек, бундай шахслар билан ҳар қандай молиявий операцияларни ва АҚШга киришни тақиқлашни таъминлайдиган санксияларни жорий қилиши керак. Шунингдек, қонунда санкцияларни олиб ташлаш ва жисмоний шахслар ва ташкилотларни санкцион рўйхатдан чиқариб ташлаш механизми ҳам кўзда тутилган. Ҳужжатда алоҳида таъкидланишича, унинг ҳеч бир тартиби "Хитойга қарши ҳарбий куч ишлатишга рухсат" сифатида талқин этилиши мумкин эмас.

Хитой АҚШда "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинишини қоралайди ва АҚШнинг тегишли фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар қўлламоқчи, дейилади ХХР ТИВ сайтидаги баёнотда.

"АҚШ қонун лойиҳаси Гонконг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунини қасддан қоралайди, Хитойга қарши санкциялар киритиш билан таҳдид қилади, халқаро ҳуқуни ва халқаро муносабатларнинг асосий меъёрларини жиддий равишда бузади, Гонконг ва Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашишдир. Хитой ҳукумати буни кескин қоралайди ва қатъий қаршилик билдиради", - дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, "Хитой ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур жавоб чораларни кўради ва бунга (қабул қилинишига-таҳр.) қарши бўлган АҚШ фуқаролари ташкилотларига нисбатан санкцияларни қўллайди".

Бундан ташқари, Хитой ТИВ баёнотига кўра, Пекин Гонконг ишларига ташқи аралашувга қарши туришга тайёр, миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунини амалга оширишга АҚШнинг тўсқинлик қилишига ҳар қандай уринишлари барбод бўлади.

Таъкидланишича, Хитой томони АҚШни "ўз хатоларини тузатиб, "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонунни қабул қилмасликка, Хитойнинг ички ишларига, шу жумладан Гонконг ишларига аралашишни тўхтатишга" чақирмоқда.

"Агар АҚШ ўз позициясидан қайтмаса, Хитой жавоб бериши муқаррар", - дея таъкидланади вазирликда.

Хитой парламенти томонидан маъқулланган, Гонконг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, 30 июн куни кучга кирди. Қонунда Гонконгда содир этиладиган тўрт турдаги жиноятларнинг олдини олиш, бартараф этиш ва жазолаш қоидалари белгиланган, жумладан, сепаратистик фаолият, давлат ҳокимиятини тўнтаришга уринишлар, террорчилик фаолияти, миллий хавфсизликка хавф туғдириш мақсадида хорижий давлатлар ёки чет элда жойлашган хорижий кучлар билан тил бириктириш. Қонун Гонконг ҳукуматга қарши кучлари ва Ғарбнинг бир қатор расмийлари орасида норозиликларга сабаб бўлиб, улар унда Пекиннинг автономия устидан назоратни кучайтириш истагини пайқашди. Пекин бир неча бор Гонконг масаласи – Хитойнинг ичики масаласи эканлигини таъкидлаган.

102
Пленарное заседание Госдумы РФ. Архивное фото

Жинсини ўзгартирганлар ўртасида никоҳни тақиқлаш ҳақидаги лойиҳа Госдумага киритилди

188
Сал олдин Умумроссия референдуми якунларига кўра Конституцияда ҳукуматнинг оила ва анъанавий қадриятларни ҳимоялаш борасида ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сенаторлар бир жинслилар ўртасидагина эмас, балки аввал жинсини ўзгартирганлар ўртасида ҳам никоҳни тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳасини Давлат думасига киритдилар, деб хабар беради РИА Новости.

Ҳужжат бундай жуфтликларга фарзандни асраб олишни тақиқлайди.

Қонун лойиҳаси муаллифлари бу: Федерация кенгаши қошидаги Оила кодексини такомиллаштириш бўйича вақтинчалик комиссия раҳбари Елена Мизулина, шенингдек, сенаторлар Елена Афанасьева, Александр Башкин, Римма Галушина, Максим Кавджарадзе ва Людмила Нарусовалардир.

Сал олдин Умумроссия референдуми якунларига кўра, ҳукуматнинг оила ва анъанавий қадриятларни ҳимоялаш борасида ваколатлари Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган эди.

Путин АҚШ элчихонаси биносига илинган ЛГБТ байроғи ҳақида ҳазил килди >>>

Шу билан бирга, Владимир Путин, Россияда жинсий озчилик ҳуқуқларига чекловлар йўқлигини ва ҳеч қачон бўлмаслигини маълум қилди. ЛГБТ бўйича позицияга аниқлик киритар экан, Путин инсон ўз тақдирини мустақил белгилаш имконига эга бўлиши учун унга улғайишга вақт бериш кераклигини қўшимча қилди.

188
В Беларуси задержали более ста человек во время протестов

Беларусда юздан ортиқ намойишчи қўлга олинди - видео

30
(Янгиланган 12:56 15.07.2020)
Белгазпромбанк собиқ раҳбари Виктор Бабарикони сайловда иштирок этиш рад этилгани туфайли Минск, Гомерл ва Брестда намойишлар ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Беларуснинг бир нечта шаҳарларда намойишлар вақтида  юздан ортиқ намойишчи қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости.

ОМОН ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар акс этган лавҳа RT Telegram-каналида берилди. Шунингдек, қўлга олинганлар орасида ОАВ ходимлари ҳам бор.

Белгазпромбанк собиқ раҳбари Виктор Бабарикони сайловда иштирок этиш рад этилгани туфайли  Минск, Гомерл ва Брестда намойишлар ўтказилмоқда. Пойтахтда намойишчилар Немига кўчасини эгаллаб олишди.

Беларусда 9 август куни президент сайловлари ўтказилади.

30