Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс Аныткабир в Анкаре

Шавкат Мирзиёев Отатурк қабрига гулчамбар қўйди

413
(Янгиланган 19:15 19.02.2020)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳридаги Аниткабир ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Мустафо Камол Отатурк қабрига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс “Аныткабир” в Анкаре
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс “Аныткабир” в Анкаре

“Мустафо Камол турк халқининг атоқли фарзанди, буюк давлат арбобидир. У Биринчи жаҳон урушидан кейин парчаланиб, оккупацияда қолган мамлакатни озод этган. 1923 йилда мустақиллик эълон қилиб, ҳозирги Туркия Республикасига асос солган ҳамда унинг биринчи Президенти бўлган. Мамлакатнинг бугунги тараққиётини белгилаб берган сиёсий, ижтимоий ва маданий ислоҳотларни амалга оширган. 1934 йилда парламент қонуни билан унга Отатурк номи берилган. У дафн этилган Аниткабир мажмуаси халқ учун жуда қадрли масканга айланган”, - дейилган хабарда.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс “Аныткабир” в Анкаре
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс “Аныткабир” в Анкаре

Эслатиб ўтамиз, бугун президентлар раислигида Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс Аныткабир в Анкаре
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс "Аныткабир" в Анкаре

Музокараларда кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия муносабатлари, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс “Аныткабир” в Анкаре
© Пресс-служба президента Узбекистана.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил мемориальный комплекс “Аныткабир” в Анкаре
413
Мавзу:
Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи (11)