Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев ва Токаев коронавирусга қарши кураш чораларини муҳокама қилишди

0
(Янгиланган 11:29 19.03.2020)
Президентлар икки мамлакатдаги жорий эпидемиологик ҳолат ва коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Токаев телефон орқали мулоқот қилдилар.

Суҳбатда икки мамлакатдаги жорий эпидемиологик ҳолат ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди, бу борада яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

0
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (588)