Президент РФ Владимир Путин

Путин Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар туфайли ҳадиксираётган Ғарбга жавоб берди

716
(Янгиланган 14:06 19.03.2020)
Агар кимда-ким РФ президенти, ҳукумат раиси, вазир лавозимига даъвогарлик қилса, унинг барча орзулари ва интилишлари рус халқи ва Россиядаги бошқа халқлар билан боғланган бўлиши лозим, дея тушунтирди Путин.

ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Бизда шпиономания йўқ ва бўлмайди ҳам, Россия очиқ давлат, деди РФ президенти Владимир Путин, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари мансабдорлари учун фуқаролик масаласи ҳамда маблағларни чет эл банкларида сақлаш бўйича Россия конституциясига киритилаётган чекловларга изоҳ берар экан.

"Россия - очиқ давлат, бизда кўплаб чет элликлар ишлайди, айтганча, улар жуда кўп жойда ишлашади, йирик компанияларда, турли даражадаги давлат муассасаларида, биз улар билан чуқур ва ишончли маданий алоқаларни йўлга қўйганмиз, илмий ва маърифий алоқаларимиз жуда кенг. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар фақатгина олий даражадаги шахслар учун", - деди Путин Қрим ва Севастополь жамоатчилиги билан учрашувда.

Президент ушбу тузатишларнинг "шпиомания, мамлакат ёпилиши" билан ҳеч қандай боғлиқ жойи йўқлигини таъкидлаб ўтди. "Буларнинг барчаси уйдирма. Бу кўпроқ РФ ичидаги ички сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатишга уринишдир, биз ҳеч қачон бу билан муроса қилмаганмиз ва қилмаймиз ҳам", - деб қўшимча қилди Путин.

Агар кимда-ким РФ президенти, ҳукумат раиси, вазир лавозимига даъвогарлик қилса, унинг барча орзулари ва интилишлари рус халқи ва Россиядаги бошқа халқлар билан боғланган бўлиши лозим, дея тушунтирди президент.

716