Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров (слева) и министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов перед началом переговоров в Ташкенте.

Абдулазиз Камилов Сергей Лавровни 70 ёшга тўлгани билан табриклади

305
(Янгиланган 10:30 21.03.2020)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 март куни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида қарорни имзолади

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. 21-март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳамкасби, Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Викторович Лавровни 70 ёшга тўлгани муносабати билан табрик мактуби йўллади, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

"Ўзбекистон ТИВ раҳбари мактубида 2020-йил 20-март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев "Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришдаги улкан ютуқлари, барча соҳалардаги кўп қиррали икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашдаги муҳим ҳиссаси учун Сергей Викторович Лавровни "Дўстлик" ордени билан мукофотлаш тўғрисида"ги қарорни имзолагани қайд этилди", - дейилади хабарда.

Шунингдек, табрикда Сергей Лавровни Ўзбекистонда "таниқли давлат ва сиёсат арбоби, тажрибали раҳбар, юқори малакали дипломат ва Россиянинг ҳақиқий ватанпарвари" сифатида танишлари ва у бутун дунёда ҳурмат қозонгани таъкидланган.

Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси раҳбарининг ҳозирги Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга чиқаришга, стратегик ва шерикчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси юқори баҳоланди ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб боришига ишонч билдирилди.

305

Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

66
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот-хизмати.

"Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди", - дейилади хабарда. 

Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.

66
Первый вице-премьер-министр Кыргызстана Кубатбек Боронов встретился с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым на пропускном пункте Чечме-Автодорожный в Баткенской областим

Нега Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон Бош вазиридан кечирим сўради?

1315
Депутатлардан бири чегарадаги ҳодисадан сўнг нега қирғиз томони Ўзбекистон томонидан кечирим сўралгани ҳамда нега Сўх - Риштон йўлини очиш ваъдасини берилгани борасида тушунтириш беришни талаб қилган

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистон томони билан ўтказилган музокаралардан асосий мақсад - ўртадаги зиддиятни юмшатиш ва чегарада барқарор ҳолатни сақлаб қолиш эди ва бу ишни уддасидан чиқдик, деб айтган депутатнинг музокаралар бўйича ҳисоб бериш талабидан сўнг Жокоргу Кенеш йиғилиши давомида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов.

Пресс-служба хокимията района Сух / Telegram

Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Кеча депутат Зокир Шарапов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов фуқаролар билан учрашув чоғида "Қирғизистон вакили Сох - Риштон йўлида постни очишмагани учун узр сўраганини" ва "тез орада йўлни очишини" айтди.

Парламентарийлар фикрича Қирғизистон узр сўраши учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

"Ўша учрашувда Ўзбекистон бош вазири қирғиз томони "Кайтпас" постини очиш ваъдасини берганини, аммо бу ишни бажармагани ҳақида фикр айтди. Биз кечирим сўраганимиз йўқ, балки дипломатик тилда афсусдалигимизни билдирдик. Постни очмаганимизнинг асосий сабаби: айрим амалдорлар ЕОИИ талабларини инобатга олмай, шошилинч қарор қабул қилганлар. Пост тез орада очилиши ҳақидаги гапга келадиган бўлсак, мени тушунишимча Ўзбекистон томони ЕОИИга аъзо бўлишларини назарда тутган. У шу ҳақда учрашувда айтган эди", - деган Боронов.

31 май куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклави - Сўх тумани аҳолиси ва қирғизлар орасида можаро содир бўлган. Жанжал оқибатида икки томон бир бирини тошбўрон қилган бир неча уйлар ёқиб юборилган эди.

1315

Россия янги санкциялардан кейин "Шимолий оқим 2"ни қуриб битказиш имкониятини баҳолади

0
Сиёсатшунослар ва экспертлар "Шимолий оқим-2" газ қувурига қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг АҚШ Сенатига киритилишига изоҳ беришди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Россия парламентарийлари таъкидига кўра, Вашингтон лойиҳани амалга оширишни мураккаблаштиришга ва ўз манфаатларини европалик ҳамкорлардан устун қўйишга уринмоқда. Баёнотнинг муҳим қисми РИА Новости материалида.

"Юзсизлик ва ноқонунийлик"

Федерация Кенгашининг Халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачев қувурларни ташувчи кемаларга хизмат кўрсатувчи суғурта компанияларига қарши санкцияларни сурбетлик ва ноқонуний деб атади.

"Бу қувур АҚШ миллий ҳавфсизлигига жиддий тахдид солувчи" деб атаган ушбу қонун лойиҳаси ташаббускори, сенатор Тед Крузнинг юзсизлиги даражаси ҳайратга солади. Балтика  қаерда-ю, АҚШ қаерда?"- деди Косачёв РИА Новости-га изоҳида.

Унинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда ҳам, Россия ўзининг европалик ҳамкорлари билан биргаликда лойиҳани амалга оширишда давом этади. Унинг сўзларига кўра, Москва Германия ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа давлатлардаги ҳамкорлари билан келишилган режаларига мувофиқ ҳаракат қилади.

АҚШ манфаатларини илгари суриш

Ўз навбатида, сенатор Олег Морозов янги санкциялар қувур қурилишини қийинлаштириши мумкинлигини таъкидлади, бироқ Россия уни ҳар қандай шароитда ҳам амалга ошириш имконини топади. Шу билан бирга, у "Шимолий оқим-2"ни ётқизилишини тугатиш учун европалик шериклар ва газ истеъмолчиларинг ҳам тушуниши кераклигини" таъкидлади.

Морозов таҳмин қилишича, кўп нарса европаликларнинг ўзига ва ўз манфаатларини АҚШнинг сиёсий амбициялари ва тижорат манфаатларидан устун қўйиш лаёқатига боғлиқ.

"Америкаликлар бу ерда европаликларнинг манфаатларига зарар етказган ҳолда ўзларининг тижорат манфаатларини изламоқда", - деди сенатор.

Вашингтон диктатураси

АҚШ қонун лойиҳасини шарҳлар экан, Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий АҚШ сенаторларининг ташаббуси фақат иқтисодий манфаатларга асосланганини таъкидлади.

"Шимолий оқим-2"га қарши санкцияларни кенгайтириш тўғрисидаги қонун, аввалги чекловлар каби, АҚШ учун адолатсиз рақобатни таъминлашга қаратилган", -  деди РИА Новости суҳбатдоши.

Унинг таъкидлашича, экстерриториал санкциялар мутлақо ноқонунийдир ва халқаро ҳуқуқ билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

"Умид қиламанки, бизнинг европалик ҳамкорларимизнинг Вашингтон диктатига бўйсунмасликка кучи ва онги етади", - деб умид билдирди Слуцкий.

Россия лойиҳани якунлашга тайёр

Сиёсатшунос Андрей Суздальцев таъкидлашича, АҚШ халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш учунгина лойиҳани амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

"Вашингтон ҳақиқатан ҳам Европани, айниқса унинг энергетика секторини назорат қила оладими, деган савол ўртага ташланмоқда", - дейди у.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, АҚШ қувурнинг сўнгги юз километрини тугатишга йўл қўймаслик учун "улкан ишларни" амалга оширди. Шу билан бирга, Суздальцев Москва газ қувурини албатта якунлашига ишонади.

"Россия шай турипти: қувурни ётқизувчи кема, санкциялардан қўрқмайдиган жамғармалардан бирида рўйхатга олинган", - деди манба.

Янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси

Аввалроқ АҚШ Сенатига "Шимолий оқим-2" га қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилган эди.

Бу қонун, қувур қурилишида ишлаётган кемалар учун андеррайтинг, суғурталаш ва қайта суғурталаш хизматларини кўрсатувчи компанияларга нисбатан чекловларни кўзда тутади. Ҳужжатни иккала партиядан бештадан сенатор, шу жумладан Техаслик нуфузли сенатор Тед Круз қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, санкциялар остида қурилиш иштирокчиларига синовдан ўтказиш, назорат ва сертификатлаш ишларини олиб борувчи фирмалар ҳам қолиши мумкин.

Куни кеча Bloomberg агентлиги ҳужжат ва сенатор Крузга асосланиб, лойиҳани амалга оширишда иштирок этган ҳар ким дарҳол жиддий чеклов чораларига дуч келиши ҳақида хабар берди.

0