Флаги России, Кыргызстана, Казахстана, Беларуси, Армении, а также с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС)

Қонунчилик палатасида ЕОИИ билан ҳамкорликка оид ташкилий масалалар кўриб чиқилди

332
Барча сиёсий партиялар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослигини ўрганиш гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик билан боғлиқ масала кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, қуйи палатадаги барча сиёсий партиялар фракциялари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Унга Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбар этиб тасдиқланди.

ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсирини чуқур таҳлил қилиш, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларига мослигини ўрганиш, ҳамкорликнинг ҳар бир иқтисодиёт тармоғига таъсири бўйича ижобий ва салбий таъсир йўналишларини аниқ ёритиб бериш ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳар томонлама кўриб чиқади.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласини ўрганиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди.

Унда, жумладан, ушбу масалани сиёсий партиялар фракциялари, қўмиталар йиғилишларида муҳокама қилиш, шунингдек, етакчи экспертлар иштирокида туркум давра суҳбатлари, семинарлар ўтказиш кўзда тутилган.

Тадбирлар доирасида фуқаролар ва бизнес-ҳамжамият ўртасида социологик сўровлар ўтказилади. Бир нечта вазирлар, шу жумладан, Ташқи ишлар ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирларининг тегишли ахборотларини Қонунчилик палатасида эшитиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати мамлакатнинг ЕОИИ билан кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлик қилишига доир таклифни маъқуллаган эди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Шунингдек, бу Иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлиб кирган, 2018 йилдан эътиборан Молдова кузатувчи мақомига эга.

Ташкилотнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини ошириш борасида барқарор ривожланинш учун шароитлар яратиш, ЕОИИ доирасида товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперация ривожлантиришдир.

332
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (48)

Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

136
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот-хизмати.

"Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди", - дейилади хабарда. 

Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади.

136
Первый вице-премьер-министр Кыргызстана Кубатбек Боронов встретился с премьер-министром Узбекистана Абдуллой Ариповым на пропускном пункте Чечме-Автодорожный в Баткенской областим

Нега Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон Бош вазиридан кечирим сўради?

1438
Депутатлардан бири чегарадаги ҳодисадан сўнг нега қирғиз томони Ўзбекистон томонидан кечирим сўралгани ҳамда нега Сўх - Риштон йўлини очиш ваъдасини берилгани борасида тушунтириш беришни талаб қилган

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистон томони билан ўтказилган музокаралардан асосий мақсад - ўртадаги зиддиятни юмшатиш ва чегарада барқарор ҳолатни сақлаб қолиш эди ва бу ишни уддасидан чиқдик, деб айтган депутатнинг музокаралар бўйича ҳисоб бериш талабидан сўнг Жокоргу Кенеш йиғилиши давомида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов.

Пресс-служба хокимията района Сух / Telegram

Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Кеча депутат Зокир Шарапов Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов фуқаролар билан учрашув чоғида "Қирғизистон вакили Сох - Риштон йўлида постни очишмагани учун узр сўраганини" ва "тез орада йўлни очишини" айтди.

Парламентарийлар фикрича Қирғизистон узр сўраши учун ҳеч қандай сабаб йўқ.

"Ўша учрашувда Ўзбекистон бош вазири қирғиз томони "Кайтпас" постини очиш ваъдасини берганини, аммо бу ишни бажармагани ҳақида фикр айтди. Биз кечирим сўраганимиз йўқ, балки дипломатик тилда афсусдалигимизни билдирдик. Постни очмаганимизнинг асосий сабаби: айрим амалдорлар ЕОИИ талабларини инобатга олмай, шошилинч қарор қабул қилганлар. Пост тез орада очилиши ҳақидаги гапга келадиган бўлсак, мени тушунишимча Ўзбекистон томони ЕОИИга аъзо бўлишларини назарда тутган. У шу ҳақда учрашувда айтган эди", - деган Боронов.

31 май куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги эксклави - Сўх тумани аҳолиси ва қирғизлар орасида можаро содир бўлган. Жанжал оқибатида икки томон бир бирини тошбўрон қилган бир неча уйлар ёқиб юборилган эди.

1438
Виза в паспорте

Авиакомпаниялар Ўзбекистонга келувчи йўловчилар ҳақида ДХХга олдиндан хабар қилади

40
(Янгиланган 11:06 05.06.2020)
Ушбу йилнинг 1 июлидан бошлаб брча хорижий авиакомпаниялар йўловчилар паспорт маълумотларини ДХХ Чегара қўшинларига олдиндан хабар қилиш тартиби ўрнатилади.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Ўзбекистонга учаётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемалари ўз йўловчилари бўйича дастлабки маълумотни тақдим этиш тартиби белгиланди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Янги тартибга кўра, 1 июлдан бошлаб хорижий авиакомпаниялар йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотларни Ўзбекистон ДХХнинг Чегара қўшинларига тақдим этиши шарт. 

"2020 йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикасига парвозларни амалга ошираётган хорижий мамлакатлар ҳаво кемаларининг барча эксплуатантлари томонидан йўловчилар тўғрисидаги дастлабки маълумотлар ИКАОнинг стандарт форматида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига тақдим этилади", - дейилган хабарда.

Ушбу тартибни жорий этиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига хорижий мамлакатларнинг ҳаво кемалари эксплуатантлари томонидан йўловчилар бўйича дастлабки маълумот тақдим этилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 293-сонли Қарорида белгиланган.

Хабарда айтилишига кўра, мазкур тартибнинг жорий этилиши хорижий туристларнинг мамлакатга келишлари, бўлишлари ва республика ҳудудидан чиқиб кетишларида қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилади.

 

40