Центральный банк Китая

Хитой Иккинчи жаҳон уруши тарихи қайта кўчирилишига қарши чиқди

589
ХХР раиси Си Цзиньпинь Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатда Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихида мисли кўрилмаган фалокат бўлганини, Россия ва Хитой Ғалаба ва инсоният омонлиги учун улкан ҳисса қўшганликларини таъкидлаган эди

ТОШКЕНТ, 11 май - Sputnik. Хитой Иккинчи жаҳон уруши тарихи қайта кўчирилишига қарши ва Россия ҳамда Хитойнинг Ғалабага қўшга ҳиссаси эсдан чиқариб юборилиши керак эмас, деб ҳисоблайди, деди душанба куни ўтказилган брифингда ХХР ТИВ расмий вакили Чжао Лицзянь.

"Жорий йилда Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалабанинг ва БМТ ташкил топганининг 75 йиллиги нишонланмоқда. Иккита асосий ғолиб-давлат ва БМТ ХК доимий аъзолари сифатида Хитой ва Россия Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича кенг омма тан олган фикрларга собит қолиш тарафдоридир, биз тарих қайта кўчирилишига қаршимиз", - деб таъкидлади дипломат.

У шунингдек, яқинда Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбат давомида ХХР раиси Си Цзиньпинь Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихида мисли кўрилмаган фалокат бўлганини, Россия ва Хитой томонидан улкан қурбонлар бўлганини ва бу икки давлат Ғалаба ва инсоният омонлиги учун улкан ҳисса қўшганини таъкидлаб, ушбу тарихий факт унутилиб кетмаслиги лозимлигини қайд этган эди.

Унинг сўзларига кўра, Хитой халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзолари Иккинчи жаҳон уруши натижалари ҳимоясини , халқаро адолат ва холисликни таъминлашлари, мультилатерализмни қўллаб-қувватлаб, ҳозирда дунёда мавжуд тартиботни сақлаб қолиш ва глобал миқёсда ривожлантиришга ҳисса қўшишлари лозим, деб ҳисоблайди.

589
Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
Флаги Узбекистана и Таджикистана

Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди

24
(Янгиланган 15:55 29.09.2020)
Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди.

Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди.

“Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз”, - деди у.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Арипов навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қилди.

“Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр”, — Ўзбекистон бош вазири.

Тожикистонда Ўзбекистон бунёд этган мактаб очилди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Душанбега ташриф буюргани хабар қилинган эди.

24
Подпись документов

Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди

145
Ўзбекистон президенти фармони билан ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинмоқда. Қонун бугундан кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ҳокимларнинг айрим функция ва ваколатлари бекор қилинди. Бу президент имзолаган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунда кўзда тутилган.

Қонун билан, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришларга кўра, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги функция ва ваколатлари бекор қилинди:

  • фаолияти сувларнинг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи корхоналарнинг технология, ўрмон-мелиорация ва агротехника, гидротехника, санитария-техника тадбирларини ўтказишлари учун келишиш лозимлиги;
  • корхоналар ва ташкилотларга қуйидаги масалаларда ёзма кўрсатмалар бериш:
  • сув тошқинларининг, сув босиши ва зах босишининг;
  • соҳиллар, ҳимоя дамбалари ва бошқа иншоотлар бузилиб кетишининг;
  • ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишининг;
  • тупроқ эрозиясининг, жарлар, ўпирилишлар юзага келишининг, сел оқимларининг ва сувлар етказадиган бошқа зарарли таъсирнинг олдини олиш ҳамда уни бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
  • аҳолининг ичимлик, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қуйидаги ваколатлари чиқарилди:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартириш билан ҳокимларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган қарорлар қабул қилиш ва маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган айрим қоидаларни белгилаш ваколати;

“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунга  киритилган ўзгартиришга кўра, ҳокимларнинг атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш масаласида қарор қабул қилиш ваколати;

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш учун рухсатнома бериш ваколати;

“Ўрмон тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, ўрмонларнинг ҳолатига зарар етказилган ҳолларда ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш ваколати.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

145

Арипов: Тожикистон билан ўзаро товар айланмасини 1 млрд $ га етказиш имкониятига эгамиз

7
Ўзбекистон бош вазири яқин йилларда Тожикистон билан ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард долларга етказилиши режалаштирилганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Душанбе шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида борасида сўз юритди.

“Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради”, - деди Арипов.

Ариповнинг сўзларига кўра, жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

“Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз”, - деди бош вазир.

Ушбу мақсадда бозорларга зарур ва талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш, савдо-сотиқдаги турли тўсиқларни олиб ташлаш ва қулай шароитлар яратиш, биргаликда юқори қўшилган қиймат занжирини ташкил этиб, учинчи давлатларга экспортни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди. Ташриф кун тартибида Ҳукуматлараро комиссиянинг Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 7-йиғилиши бўлиб ўтиши ҳамда Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.

7