Флаги стран-участниц ШОС

ШҲТ мамлакатлари коронавирус пандемияси шароитидаги ҳамкорликни муҳокама қиладилар

198
Шунингдек, ШҲТ томонидан Афғонистондаги сиёсий вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилади

ТОШКЕНТ, 12 май - Sputnik. Эртага 13-май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклидаги учрашвида иштирок этади.

ШҲТ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг боришини муҳокама қиладилар, янги коронавирус инфекцияси (CОВИД-19) пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўйича фикр алмашадилар.

Шунингдек, ШҲТ томонидан Афғонистондаги сиёсий вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилади.

198
Штаб-квартира Всемирной торговой организации ВТО

Ўзбекистонда мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши учун махсус комиссия тузилди

49
Низом билан Идоралараро комиссиянинг вазифалари ва функциялари, таркиби, фаолиятини ташкил этиш ва ишлаш тартиби белгиланган.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Вазирлар маҳкамаси “Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни қабул қилди, дея ёзади Norma.uz.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи ва йўналишларни белгилайдиган коллегиал орган ҳисобланади. Низом билан Идоралараро комиссиянинг вазифалари ва функциялари, таркиби, фаолиятини ташкил этиш ва ишлаш тартиби белгиланган.

Идоралараро комиссия ўз фаолиятини йиғилишлар шаклида амалга оширади, улар бир йилда камида икки марта ўтказилади.

Идоралараро комиссия йиғилишларига материалларни тайёрлаш унинг котибияти – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ЖСТ билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади. Кўриладиган масалалар бўйича қарорлар комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Идоралараро комиссия Вазирлар маҳкамасига ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича ҳисобот киритади.

49
м

ТИВ ўзбек-қирғиз чегарасидаги можаро юзасидан баёнот берди

103
Таъкидланишича, ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги юз берди ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.

“Воқеа сабабларини икки томон расмий шахслари ўрганиши шуни кўрсатдики, Чашма булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув натижасида икки мамлакатнинг айрим фуқаролари ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди. Томонлар бундан кейин олдиндан келишувсиз тозалаш ишларини олиб бормасликка келишиб олдилар”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Чашма булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлайди.

“Ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда Чашма булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида келишув мавжуд”, - дея таъкидланган хабарда.

1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Ариповнинг Қирғизистон ҳукумати раҳбари Кубатбек Боронов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва чегарада юзага келадиган муаммоларни дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 2017 йил 6 октабрда имзоланган Чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича битим қоидаларига мувофиқ ҳал қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ҳукумат раҳбарлари яқин вақт ичида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ўзбекистон Республикасининг чегарадош вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди ҳудудларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ўтказишга келишиб олди.

Икки мамлакат делегациялари раҳбарлари биргаликда маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашув ўтказди.

103
Зироат Мирзиёева поздравила детей Узбекистана с праздником

Биринчи хоним болаларни байрам билан табриклади

20
(Янгиланган 18:34 01.06.2020)
“Замин” фонди, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!”, - дейилган табрикда.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон биринчи хоними, “Замин” фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева болаларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муборакбод этди.

“Азиз болажонлар! Сизларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Ўзбекистонимизнинг ҳар бир ўғил-қизи тинч-осуда юртда, ота-онаси бағрида, жисму жони саломат бўлиб улғайишини тилайман”, - дейилади табрикда.

Зироат Мирзиёева бугунги кунда дунё болалари катталар қатори асосий вақтини уйда ўтказишга мажбурлиги таъкидлаган. Айни ўйнаб, ҳаракат қиладиган ёшда бу осон эмас, албатта. Бироқ вазият шуни тақозо этмоқда.

“Ўғил-қизларим. Ташқи олам билан боғланиш имкони чекланган бўлсада, сизнинг имкониятингиз чекланмаган! Уйда ҳам бадиий асар мутолаа қилиб, орзу-ўйларингизни тасвир ёки мусиқада ифодалаб, қўшимча фанлар, хорижий тиллар, шунингдек, она Заминимизни ўрганишингиз, интернет орқали билим ва тафаккурингизни кенгайтиришингиз мумкин”, - дея қўшимча қилган Мирзиёева.

Қайд этилишича, “Замин” фонди Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида эшитиш қобилияти заиф болалар учун таълимни ривожлантириш дастурини тақдим этмоқда. Лойиҳа доирасида махсус мактабларни замонавий ёрдамчи ускуналар билан жиҳозлаш, ўқитиш усулларини такомиллаштириш кўзда тутилган. Энг асосийси, мунтазам равишда жарроҳлик амалиёти йўли билан ўқувчиларнинг эшитиш қобилиятини тиклаш устида иш олиб борилади.

“Замин” фонди, жисмоний ҳолатидан қатъи назар, барча болажонларга қувонч улашишга тайёр. Зеро, сиз кўзимиз қувончи, бизнинг эртамиз ва ҳаётимиз мазмунисиз!”, - дея якунланган табрик.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!

20