Министр иностранных дел Таджикистана Сироджиддин Мухриддин

Тожикистон ТИВ раҳбари инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

546
(Янгиланган 19:44 12.05.2020)
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Ўзбекистон элчиси Эргаш Шоисматов билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Мухриддин Ўзбекистон элчиси Эргаш Шоисматовни қабул қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон мамлакат ТИВга асосан хабар қилди.

Мулоқот чоғида Мухриддин Ўзбекистоннинг Тожикистонда коронавирусга қарши курашга қўшаётган ҳиссасини ижобий баҳолади. Ташқи ишлар вазири давлат номидан инсонпарварлик ёрдами, бир шифокорлар гуруҳи учун миннатдорлик билдирди.

"Тожикистон ушбу ҳаракатни икки яқин халқлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликнинг ёрқин намойиши сифатида кўради", - деб таъкидланди Тожикистон ТИВда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамини, контейнерлар ҳамда Тожикистонда кўчма шифохонани ташкил қилишга ёрдам бериш учун бир гуруҳ шифокорларни юборганди.

546
Штаб-квартира Всемирной торговой организации ВТО

Ўзбекистонда мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиши учун махсус комиссия тузилди

21
Низом билан Идоралараро комиссиянинг вазифалари ва функциялари, таркиби, фаолиятини ташкил этиш ва ишлаш тартиби белгиланган.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Вазирлар маҳкамаси “Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни қабул қилди, дея ёзади Norma.uz.

Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишларни мувофиқлаштирувчи ва йўналишларни белгилайдиган коллегиал орган ҳисобланади. Низом билан Идоралараро комиссиянинг вазифалари ва функциялари, таркиби, фаолиятини ташкил этиш ва ишлаш тартиби белгиланган.

Идоралараро комиссия ўз фаолиятини йиғилишлар шаклида амалга оширади, улар бир йилда камида икки марта ўтказилади.

Идоралараро комиссия йиғилишларига материалларни тайёрлаш унинг котибияти – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ЖСТ билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан амалга оширилади. Кўриладиган масалалар бўйича қарорлар комиссия аъзолари томонидан очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Идоралараро комиссия Вазирлар маҳкамасига ўтказилган йиғилиш якунлари бўйича ҳисобот киритади.

21
м

ТИВ ўзбек-қирғиз чегарасидаги можаро юзасидан баёнот берди

73
Таъкидланишича, ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасидаги юз берди ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.

“Воқеа сабабларини икки томон расмий шахслари ўрганиши шуни кўрсатдики, Чашма булоғининг ариқларини биргаликда тозалаш пайтида юзага келган баҳслашув натижасида икки мамлакатнинг айрим фуқаролари ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди. Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди. Томонлар бундан кейин олдиндан келишувсиз тозалаш ишларини олиб бормасликка келишиб олдилар”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, Чашма булоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон аҳолисини ичимлик ва суғориш суви билан таъминлайди.

“Ўзаро манфаатларни инобатга олган ҳолда Чашма булоғидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида келишув мавжуд”, - дея таъкидланган хабарда.

1 июнь куни Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Ариповнинг Қирғизистон ҳукумати раҳбари Кубатбек Боронов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ва чегарада юзага келадиган муаммоларни дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳида, шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 2017 йил 6 октабрда имзоланган Чегара ҳудудида ишонч чоралари бўйича битим қоидаларига мувофиқ ҳал қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ҳукумат раҳбарлари яқин вақт ичида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ўзбекистон Республикасининг чегарадош вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди ҳудудларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ўтказишга келишиб олди.

Икки мамлакат делегациялари раҳбарлари биргаликда маҳаллий аҳоли билан ҳам учрашув ўтказди.

73

АҚШда ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди

0
АҚШдаги тартибсизликлар Миннеаполисда полиция томонидан қўлга олинган афро-америкалик Жорж Флойд ўлимидан сўнг бошланди. Тартибсизликлар вақтида ҳайдовчи бензовозни намойишчилар устига ҳайдаб борди.

Видеода намойишчилар юк машинани ўраб олгани ва унинг ичига киришмоқчи бўлгани акс этган.

ОАВлар маълумотларига кўра, намойишчилар ҳайдовчини машинадан чиқариб, уни калтаклашди.

Айни вақтда ҳайдовчи ҳибсга олинган, унга айблов эълон қилинган.

Минниаполис ва АҚШнинг бошқа шаҳарларига бир неча кундан бери намойишлар давом этмоқда.

0