Руководитель фракции ЛДПР в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский выступает на пленарном заседании Госдумы РФ.

АҚШ очиқ осмон шартномасидан чиқиб урушга йўл очмоқда - Жириновский

1197
Сиёсатчи сўзларига кўра, Дональд Трамп ўзини кучли президент сифатида кўрсатмоқчи, у "рус самолетлари Вашингтон устидан учиб ўтишини истамаяпти".

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Жириновский АҚШнинг Очиқ осмон бўйича шартномадан чиқишига изоҳ берди. ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский АҚШнинг ушбу шартномадан чиқиш қарорини мамлакатда кутилаётган савловолди кампанияси билан боғламоқда.

Қўшма Штатлар сал олдин 22 май куни Очиқ осмон бўйича шартномадан чиқиши ҳақида иштирокчиларни огоҳлантиришларини маълум қилгандилар. Бу қарор эълон қилингандан 6 ой ўтиб, АҚШ ушбу ҳужжат доирасида барча мажбуриятдан озод бўлади. Важ сифатида Россия томонидан шартнома шартларига амал қилмаслик келтириб ўтилган. Шу билан бирга, президент Дональд Трамп Москва ҳужжатга амал қилса қарор ўзгариши мумкинлигини истисно қилмади. Россия АҚШ томонидан билдирилаётган шартнома шартлари бузилиши ҳақидаги айбловларни рад этди.

"(Шартнома бўйича қарор) ҳам сайловлар билан (боғлиқ). АҚШда сайлов бўлса бутун сайёра зир титрайди... (Билл) Клинтон Югославияни бомбардимон қилди, (Жорж) Буш Ироққа бостириб кирди, Барак Обама Ливияни бомбардимон қилди, ҳозир ҳеч кимни бомбардимон қилишни иложи йўқ - хавфли. Украина ҳам уларга асқотмаяпти. Очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқиш орқали эса - урушга йўл очиш мумкин. Агар Қўшма Штатлар СНВЗ-3дан чиқса, муддати 2021 йилда тугайди - бу урушга йўл", - деди Жириновский "Россия 24" телеканали эфирида.

Сиёсатчи сўзларига кўра, Дональд Трамп ўзини кучли президент сифатида кўрсатмоқчи, у "рус самолетлари Вашингтон устидан учиб ўтишини истамаяпти".

Жириновский фикрича, 4 ноябрда - АҚШда бўлиб ўтган президент сайловлари куни эртасига "ҳамма тинчланади". "Бу даҳшатли давлатда аҳмоқона сайловлар бўлиб ўтганига қадар ёз давомида ва кузда ҳам биз қалтираб ўтиришимиз керак", - деб қўшимча қилди сиёсатчи.

1197
Государственные флаги КНР и Гонконга на территории комплекса правительственных зданий.

"Гонконг автономияси" Хитой ва АҚШ муносабатларини кескинлаштирмоқда

139
Хитой АҚШда "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинишини қоралайди ва АҚШнинг тегишли фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар қўллашни режалаштирмоқда, дейилади ХХР ТИВ баёнотида.

ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. АҚШ Гонконг билан муносабатлардаги имтиёзлар ёки фарқларни тўхтатиб туради ёхуд бекор қилади, шу жумладан, Гонконг паспорти эгаларини Хитой фуқаролари билан бир қаторда кўриб чиқади, дейилади АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган фармон матнида. Ҳужжат Оқ уй томонидан тарқатилган.

"Мен фармон бераманки ... Гонконгга нисбатан кечаётган вазият, шу жумладан, ХҲРнинг Гонконг автономиясини тубдан бузиш бўйича ҳаракатлари, АҚШ ҳавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиёти учун АҚШ ташқарисидаги мутлақ ва фавқулодда ҳавф манбасисидир. Бу фармон орқали ушбу таҳдидга нисбатан фавқулодда вазиятни эълон қиламан”, - дейилади ҳужжатда.

Трамп АҚШ энди Гонконг билан муносабатлардаги имтиёзлар ва фарқларни тўхтатиб туришини ёки бекор қилишини эълон қилди. Хусусан, Гонконг ва Хитой паспорт эгаларига нисбатан фарқлашлар бекор қилинади, Гонконгга экспорт назорати объекти бўлган маҳсулотлар экспортида лицензиялардаги истиснолар бекор қилинади. Фармон АҚШнинг экстрадиция тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни тўхтатиб қўйиш ниятида эканлигини, шунингдек, маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги келишувдан воз кечиш ниятида эканлиги тўғрисида Гонконгни хабардор қилишни талаб қилади.

Шунингдек, ҳужжат Гонконг полициясининг АҚШда ўқитишни тўхтатиш, Давлат Департаментининг Хитой ва Гонконг билан таълим ва маданий алмашинув дастурини бекор қилишини ҳамда Гонконглик бошпана изловчиларнинг рухсат этилган сонини кўриб чиқишни кўзда тутади.

Аввалига Гонконг автономияси тўғрисидаги қонун Вакиллар палатаси томонидан қабул қилинган, июл ойи бошида эса АҚШ Сенати томонидан қабул қилиниб, президентга имзога юборилган. Ҳужжатда 1984 йилдаги Британия-Хитой декларациясини ва Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди сифатида Гонконгнинг позициясини белгилайдиган асосий қонунни бузган хорижий шахс ва компанияларга қарши санкциялар қўлланилиши кўзда тутилган.

Қонун кучга кирганидан 90 кундан кечикмай, АҚШ Давлат котиби конгрессни ушбу қоидаларни бузган шахслар ҳақида хабардор қилиши керак. Кейин, бир йил муддатдан кечикмай, президент ушбу шахсларга ва улар билан боғлиқ ташкилотларга нисбатан АҚШ юрисдиксиясидаги барча активлар ва кўчмас мулкни музлатиб қўйишни, шунингдек, бундай шахслар билан ҳар қандай молиявий операцияларни ва АҚШга киришни тақиқлашни таъминлайдиган санксияларни жорий қилиши керак. Шунингдек, қонунда санкцияларни олиб ташлаш ва жисмоний шахслар ва ташкилотларни санкцион рўйхатдан чиқариб ташлаш механизми ҳам кўзда тутилган. Ҳужжатда алоҳида таъкидланишича, унинг ҳеч бир тартиби "Хитойга қарши ҳарбий куч ишлатишга рухсат" сифатида талқин этилиши мумкин эмас.

Хитой АҚШда "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинишини қоралайди ва АҚШнинг тегишли фуқаролари ва ташкилотларига нисбатан санкциялар қўлламоқчи, дейилади ХХР ТИВ сайтидаги баёнотда.

"АҚШ қонун лойиҳаси Гонконг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунини қасддан қоралайди, Хитойга қарши санкциялар киритиш билан таҳдид қилади, халқаро ҳуқуни ва халқаро муносабатларнинг асосий меъёрларини жиддий равишда бузади, Гонконг ва Хитойнинг ички ишларига қўпол аралашишдир. Хитой ҳукумати буни кескин қоралайди ва қатъий қаршилик билдиради", - дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, "Хитой ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур жавоб чораларни кўради ва бунга (қабул қилинишига-таҳр.) қарши бўлган АҚШ фуқаролари ташкилотларига нисбатан санкцияларни қўллайди".

Бундан ташқари, Хитой ТИВ баёнотига кўра, Пекин Гонконг ишларига ташқи аралашувга қарши туришга тайёр, миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунини амалга оширишга АҚШнинг тўсқинлик қилишига ҳар қандай уринишлари барбод бўлади.

Таъкидланишича, Хитой томони АҚШни "ўз хатоларини тузатиб, "Гонконг автономияси тўғрисида"ги қонунни қабул қилмасликка, Хитойнинг ички ишларига, шу жумладан Гонконг ишларига аралашишни тўхтатишга" чақирмоқда.

"Агар АҚШ ўз позициясидан қайтмаса, Хитой жавоб бериши муқаррар", - дея таъкидланади вазирликда.

Хитой парламенти томонидан маъқулланган, Гонконг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, 30 июн куни кучга кирди. Қонунда Гонконгда содир этиладиган тўрт турдаги жиноятларнинг олдини олиш, бартараф этиш ва жазолаш қоидалари белгиланган, жумладан, сепаратистик фаолият, давлат ҳокимиятини тўнтаришга уринишлар, террорчилик фаолияти, миллий хавфсизликка хавф туғдириш мақсадида хорижий давлатлар ёки чет элда жойлашган хорижий кучлар билан тил бириктириш. Қонун Гонконг ҳукуматга қарши кучлари ва Ғарбнинг бир қатор расмийлари орасида норозиликларга сабаб бўлиб, улар унда Пекиннинг автономия устидан назоратни кучайтириш истагини пайқашди. Пекин бир неча бор Гонконг масаласи – Хитойнинг ичики масаласи эканлигини таъкидлаган.

139
Пленарное заседание Госдумы РФ. Архивное фото

Жинсини ўзгартирганлар ўртасида никоҳни тақиқлаш ҳақидаги лойиҳа Госдумага киритилди

227
Сал олдин Умумроссия референдуми якунларига кўра Конституцияда ҳукуматнинг оила ва анъанавий қадриятларни ҳимоялаш борасида ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сенаторлар бир жинслилар ўртасидагина эмас, балки аввал жинсини ўзгартирганлар ўртасида ҳам никоҳни тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳасини Давлат думасига киритдилар, деб хабар беради РИА Новости.

Ҳужжат бундай жуфтликларга фарзандни асраб олишни тақиқлайди.

Қонун лойиҳаси муаллифлари бу: Федерация кенгаши қошидаги Оила кодексини такомиллаштириш бўйича вақтинчалик комиссия раҳбари Елена Мизулина, шенингдек, сенаторлар Елена Афанасьева, Александр Башкин, Римма Галушина, Максим Кавджарадзе ва Людмила Нарусовалардир.

Сал олдин Умумроссия референдуми якунларига кўра, ҳукуматнинг оила ва анъанавий қадриятларни ҳимоялаш борасида ваколатлари Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган эди.

Путин АҚШ элчихонаси биносига илинган ЛГБТ байроғи ҳақида ҳазил килди >>>

Шу билан бирга, Владимир Путин, Россияда жинсий озчилик ҳуқуқларига чекловлар йўқлигини ва ҳеч қачон бўлмаслигини маълум қилди. ЛГБТ бўйича позицияга аниқлик киритар экан, Путин инсон ўз тақдирини мустақил белгилаш имконига эга бўлиши учун унга улғайишга вақт бериш кераклигини қўшимча қилди.

227

АҚШ "Хитой муаммоси"ни куч билан ҳал қилишга мойиллик билдирмоқда

0
(Янгиланган 14:32 15.07.2020)
Очиқлик ва ҳалоллик ҳеч қачон Америка дипломатиясининг кучли томони бўлмаган, Давлат департаменти раҳбари этиб шу пайтгача ЦРУни бошқарган Майк Помпео тайинлангач эса, Вашингтон дипломатик машинаси услуби очиқчасига "ЦРУга хос" ўта бир хунук тус олди.

Помпеонинг ўзи, аввалги иш жойидаги фаолиятини тасвирлаб, шундай деган: "Мен Марказий разведка бошқармаси директори бўлганман. Биз ёлғон гапирганмиз, биз алдаганмиз, биз ўғирлаганмиз".

Бироқ, бир нарсани пайқамасликнинг иложи йўқ: бундай ёндашув билан у ҳақиқатан ҳам Америка дипломатиясини бошқариш учун идеал номзод эди. Аммо баъзида ҳатто Давлат департаменти ҳам ўз позицияларини максимал очиқ тарзда тушунтира бошлайди ва буни маъқулламай бўлмайди, чунки халқаро муносабатлардаги аниқ равшанлик, ғалати тўлиқ баён қилмаслик ва инсон ҳуқуқларини ёки демократик қадриятларни ҳимоя қилиш сингари бемаъни баҳоналар ортида империя амбицияларини яширишга уринишдан кўра шубҳасиз яхшироқдир.

Майк Помпеонинг расмий баёнотини айнан шу нуқтаи назардан ўқиб чиқиш лозим, бу баёнотга кўра АҚШ, Хитой ва унинг қўшнилари ўртасидаги Жанубий-Хитой денгизидаги барча ҳудудий низоларга аралашишга тайёр. Расмий даражада биринчи марта Вашингтон Хитойнинг баҳсли денгиз ҳудудларига оид даъволарини тан олмаслигини ва АҚШ Давлат департаменти баёнотида аниқ кўрсатилган қуйидаги сабаблар асосида ўз позициясини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди: “Жаҳон Пекинга Жанубий-Хитой денгизини ўзининг денгиз империяси сифатида қарашига йўл қўймайди. Америка, бизнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимизни денгиз (шельфдаги-таҳр.) ресурсларига ўз суверен ҳуқуқлари ва мажбуриятларига мувофиқ Халқаро ҳуқуқ асосида ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлайди. Биз ҳалқаро ҳамжамиятни денгиз эркинлигини ҳурмат қилиш ва суверенитетни ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаймиз, шунингдек Жанубий-Хитой денгизида ёки умуман минтақада энг кучликнинг ҳуқуқи устунлиги принципини ўрнатишга қаратилган ҳар қандай уринишни рад этамиз”.

АҚШ аралашишга тайёр бўлган можаролар рўйхати жуда ҳайратланарли. Вашингтон Хитойнинг Филиппин даъво қилаётган Скарборо рифи ва Спратли ороллари атрофида эксклюзив иқтисодий зонага эгалик қилиш ҳақидаги даъволарини рад этади, бунда Филипиннинг позицияси 2016 йилда халқаро арбитраж томонидан қўллаб-қувватланган. Бундан ташқари, РИА Новости таъкидлашича, “эндиликда АҚШ Вьетнам, Малайзия ва Индонезия тортишаётган сув ҳудудлари бўйича Пекиннинг даъволарини ҳам рад этмоқда”.

Америка дипломатлари эътибор беришдан бош тортаётган истеҳзо шундан иборатки, АҚШ Хитойдан АҚШнинг ўзи имзо чекишдан бош тортган ва Вашингтоннинг ўзи ҳеч қачон бу қарорга риоя қилмаган конвенцияга мувофиқ ҳакамлик суди қарорини тан олишини талаб қилмоқда. Икки томонлама стандартлар Америка ташқи сиёсатининг энг севимли воситасидир.

Амалда, Давлат департаментининг позициясининг бу масаладаги кучайтирилиши АҚШ ва Хитой ўртасида Жанубий-Хитой денгизидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашуви хавфи бир неча бор ошганлигини англатади. Вашингтон деярли Пекинни “империя” тузишга уринишда айблади ва эҳтимол, ўз амбицияларини ҳар қандай йўллар билан ҳимоя қилишга тайёрлигига ишора қилиб, бунга йўл қўймасликка ваъда берди.

Американинг Axios портали ушбу можародаги ставкаларга ишора қилмоқда: “Ҳар йили Жанубий-Хитой денгизи орқали тахминан беш триллион долларлик товарлар олиб ўтилади”.

Бундан ташқари, баҳсли ҳудудларда углеводородларнинг катта захиралари мавжуд, улар устидан назорат Хитойнинг энергетика импортига қарамлигини камайтириши мумкин, бу эса АҚШга ёқмайди.

Эҳтимол, Давлат департаментининг баёнотларига аллақандай газак сифатида, ўтган ҳафта Жанубий-Хитой денгизида АҚШ бирданига иккита авиаташувчи иштирокида ҳарбий куч намойишини ўтказди, бу эса Пекин дипломатиясини ғазабини келтириб чиқарди. Associated Press хабар беришича, “Ўтган ҳафта Хитой ғазаб билан АҚШ Жанубий-Хитой денгизида икки гуруҳ авиаташувчилари иштирокида қўшма машқлар ўтказиш орқали денгиз стратегик йўлида ўз ҳарбий кучларини кучайтираётгани ҳақида шикоят қилди. АҚШ Ҳарбий-денгиз флоти маълум қилишича “Нимиц” ва “Рональд Рейган” авиаташувчилари, уларга  ҳамроҳлик қилаётган кемалар ва самолётлар билан биргаликда “тезкор ўзгарувчан операцион ҳудудда, денгизда жойлаштирилган самолётлар ёрдамида ҳаво мудофааси қобилиятини ошириш ва узоқ масофали нуқтали денгиз зарбалари кўламини кенгайтиришга мўлжалланган машқларни ўтказдилар”.

Агар вазиятга Вашингтон тарафдорлари нуқтаи назаридан қарасак, улар катта муваффақиятларга эришдилар деб айтса бўлади, бу айниқса Хитойнинг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонуни ва америкапараст Гонконг айирмачиларининг жиноий жавобгарликка тортилишига жавобан қасд сифатида Гонконг доллари ва молиявий тизимининг қулатишга уриниш муваффаққиятсиз якунлангани фонида жуда ёқимли кўринади.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Bloomberg агентлигига АҚШ Гонконг валюта тизимига ҳужумни кўриб чиқаётгани ҳақида маълумот тушди, бу эса Осиёнинг ушбу етакчи молиявий марказда ишлаётган инвесторлари орасида катта ҳаяжонга сабаб бўлди. Биз АҚШ томонидан бундай ҳаракатлар жуда таҳдидли ва АҚШнинг ўзи учун ҳам жуда хавфли бўлиши ҳақида ёзганмиз ва амалиёт бу баҳоларнинг тўғрилигини кўрсатди: 14 июлда худди шу Bloomberg ҳабари беради: “ушбу ёндашув тарафдорлари етарлича қўллаб-қувватлашга эришолмагач, (Трампнинг-таҳр.) Оқ уйдаги ва Давлат департаментидаги ёрдамчилари бу фикрдан воз кечишди, чунки бу қадамга қарши бўлганлар буни амалга ошириш жуда қийин ва АҚШнинг ўзига зарар етказиши мумкинлигидан ҳавотирланган”.

Эҳтимол, айнан Федерал заҳира ва АҚШ Ғазначилиги Хитойга босим ўтказишнинг бефойда ёки жуда хавфли воситаси бўлиб қолганлиги сабаблигина авиаташувчилар ва Давлат департаментининг тажовузкор баёнотлари керак бўлиб қолди. Тарихий тажрибага асослансак, Жанубий-Хитой денгизида Америка ҳарбий кучларининг намойиш этилиши борасида Хитой элчихонасининг юқорида айтилган “ғазабли шикоятлари” Вашингтонда айнан шундай хатти-ҳаракатларни давом эттириш зарурлигининг белгиси сифатида қабул қилинади. Ушбу можароларнинг ҳар қайсинисини кучайтириш бўйича кейинги қадам ўз-ўзидан келиб чиқади: Хитой шундай вазиятга тушиб қоладики, у билан муайян ороллар ва эксклюзив иқтисодий зоналар ҳуқуқи бўйича баҳслашаётган давлат ёки бир нечта давлатлар, Пекин расмий равишда ўзиники деб эълон қилган ҳудудда, АҚШга ҳарбий база ёки ҳар қандай доимий ҳарбий жойлашувни бирон бир шаклини қуришга рухсат бериб юбориши мумкин. Бу ҳолда танлов чекланган бўлади: ёки юзини йўқотиш, ёки АҚШ билан тўғридан-тўғри тўқнашув, ёки Вашингтонда битта тугма босилиши билан исталган пайтда портлаши мумкин бўлган консервацияланган можаро мавжудлигига ён босиш.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, ХХР раҳбариятини АҚШ билан ҳарбий можаронинг сценарийсига тайёргарлик кўриш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирган хитойлик таҳлилчилар, эҳтимол, ҳақ бўлиб чиққан бўлиши мумкин.

Уруш муқаррар эмас, аммо энди аниқки, Америка сиёсий элитаси, партияга мансублигидан қатъий назар, Америка гегемонлигига таҳдид қанчалик жиддий эканлигини англаб етар экан, “Хитой муаммосини” куч ишлатиш билан ҳал қилиш версияси унга тобора кўпроқ жозибалироқ туюлади.

0